Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.02.2016

Меъда касалликлари давоси

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 653

Анжирнинг янги узилган ва яхши пишган меваси ични юмшатади, меъда ва ичаклардаги тўсиқлар, бегона моддалар (шлаклар)ни тозалайди, овқат ҳазмини яхшилайди.
Шотут мевасининг қуритилганини кашнич сувига ивитиб, эрмон суви билан қўшиб истеъмол қилинса, меъдага бошқа аъзолардан зарарли моддаларнинг оқиб тушишига йўқ қўймайди. Ўрикнинг сувда қайнатилганини ёки туршакни сувда ивитиб ичилса, меъда ҳароратини пасайтириб, кекириш ва жиғилдон қайнашини даф этади.
Наъматак мевасининг қуруғидан 4-6 донасини бир истакон қайноқ сувга солиб қўйиб, сувини ҳар куни уч маҳалдан таомдан сўнг ичсангиз, ошқозон касалликларида даво бўлади.
Ширин олма ейиш меъда бошига қувват бағишлайди, овқат ҳазмини яхшилайди, меъдада сафро хилти бўлса, ўзи ҳам дарҳол сафрога айланади.
Узум ғўрасини есангиз, меъдада пайдо бўлган балғамни тилка-пора қилади, бегона моддаларнинг меъдага тушишига йўл қўймайди. Узум ғўрасини сувда қайнатиб суви ичилса, меъда қизишини даф қилиб, унинг ҳароратини пасайтиради.
Меъда ва ичакларга баданнинг бошқа жойларидан зарарли моддаларнинг оқиб келишини бартараф этиш, ундаги фойдали моддаларни бузилиш ва ҳидланишдан сақлаш учун омила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси, атторларда бўлади) ейилади. Бу ични яхшилашга ҳам ёрдам беради. Ич кетиши орқали бадандаги савдо ва суюқ балғамни ҳайдайди, меъда ичидаги аъзоларни қувватлантириб, меъда фаолиятини яхшилайди.
Олма қоқисини туйиб, анор суви билан истеъмол қилинса, меъдани кучли қилиб, сафроли ич кетишини тўхтатади, қайт қилишни ҳам бартараф этади.
Кофе мевасини янчиб, асал билан аралаштирасиз ва ҳосил бўлган хамирни бот-бот ялаб турасиз, бу меъда сустлиги ва қурушқоқлигини зарарли рутубатларни ҳайдаш билан аввалги ҳолатига келтиради ва меъдадаги бегона буғларнинг мияга чиқиб боришига йўл қўймайди.
Каштан дарахти мевасини есангиз, ич кетишини тўхтатади, меъда боши касалланганда пайдо бўладиган юрак ўйнашига шифо бўлади, ичак деворларининг яллиғланиши, қон кетиши ва яраларига малҳам бўлади.
Бир литрли чойнакни қайноқ сувда чайиб, унга бир сиқим қуруқ зирк ташлаб устидан қайнаган сув қуйиб тайёрланган дамламадан уч кунгача ичиб турилса, меъда ва жигар қизишини босади, ичдан қон кетишини тўхтатади.
Зирк уруғини майдалаб туйиб ейилса, ичаклардаги яралар, уларнинг ички деворларидаги яллиғланишга шифо бўлади, яна қорин аъзолари сустлиги туфайли пайдо бўлган ич кетишини тўхтатади.
Меъда нордонлиги (кислотаси) кучли бўлса, уни пасайтириш учун оддий жийда истеъмол қилиш лозим. Агар паст бўлса уни кўтариш учун тоғолча истеъмол қилиш керак.
Асал суви меъдани кучли қилади. Иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди.
Қуруқ ялпиз, қалампирмунчоқни қайнатиб ичиш билан меъдадаги совуқ хилтни йўқотиш мумкин.

* * *
Меъда ва жигар оралиғида қаттиқлик ва озғинлик бўлса арпа суви фойдали, унинг миқдорини кун сайин кўпайтириб 300 граммгача етказиш мумкин.
* * *
Етти-саккиз гр. аччиқ шувоқ (эрман) сувда қайнатиб ичилса, меъдага қувват бағишлайди.
* * *
Кунига 7 гр. сариқ бедани сувда қайнатиб ичилса, кўпгина меъда хасталикларига даводир.
* * *
Қуритилган ўрикни сувда қайнатиб, бир кундан сўнг ичилса, меъда ҳароратининг ортишига даво бўлади.
* * *
Ҳар куни 3-4 гр. саримсоқ истеъмол қилиб юрилса, меъдани тозалаб, кучга киргизади.
* * *
Итузум поясини янчиб ташидан меъдага қўйиб боғланса, меъда шишини қайтаради.
* * *
Ҳар куни 15-18 гр. райҳонни янчиб ёки қиймалаб есангиз, меъда заифлигидан қутуласиз.
* * *
Лимон, шакар (оққанд) чойга солиб ичилса, қизиган меъдага қувват бағишлайди.
* * *
Меъдангизни қувватли қилмоқчи бўлсангиз, ширин бодомни ҳиди чиққунча қиздириб, мағзини енг.
* * *
Мунтазам беҳи еб юрилса, меъда қизиши ва бошқа хасталикларига даводир.
* * *
Буғдой кепагидан нон ёпиб ейилса, меъда намлилигини бартараф қилади, буғдой нони эса – меъдага қувват.
* * *
Кунига 3-4 гр. дашт ялпизи (ҳулва)ни янчиб, сув ёки чой билан ичилса, меъдадан турли чиқиндиларни ҳайдайди.
* * *
Ҳар куни 5-7 гр. занжабилни янчиб еб олинса, меъдадаги намлик ва ғализ бодларни йўқотади.
* * *
Кунига 7 гр. ошкўк уруғини (кашнич) янчиб, совуқ сув билан истеъмол қилинса, ҳароратли меъда меёрига тушади.
* * *
Хандон пистанинг хом мағзи, сабзи, ширин олма шарбати меъдага қувват беради.
* * *
Ошқовоқнинг қуритилган пўстини янчиб есангиз, меъдадан қон оқишини тўхтатади.
* * *
Семизўтдан 60-120 граммни майдалаб, сутга аралаштириб ичилса, меъда қуртларини ўлдиради.
* * *
Мойчечак (ромашка) гулини чой каби дамлаб ичиб юрилса ҳам, меъда ярасига шифо бўлади.
* * *
10 граммча арча мевасини қуритиб, янчиб еб юрилса, меъдадаги қуртларни батамом ўлдиради.
* * *
Меъда дардларига товуқ шўрваси, гурунч ювилган сув истеъмол қилиш ҳам фойда беради.
Балила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт) мевасини ейилса, ични яхшилайди, меъдага қувват бағишлайди, иштаҳани очади.
Меъда нордонлиги баланд бўлса уни пасайтириш учун оддий жийда ейиш керак, паст бўлса нордонлигини кўтариш учун тоғолча ейиш лозим.

«Халқ табобати» китобидан.

avitsenna.uz


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Здоровье     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar