Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Гриппдан сақланишнинг олтин қоидалари

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 511

Жаҳонда 1 йилда грипп билан 500 млн киши оғриб, унинг 2 млн.и касаллик кучайишидан вафот этади. Шундай экан бу хавфли касалликдан ўзингизни ва уйдагиларни сақланг.

— Жамоат жойларда мумкин қадар эҳтиёт бўлинг. Дўконга, дорихонага ёки ишга бораётганда ниқоб тақинг. У йўқ бўлса, оғзи-бурнингизни сочиқ билан ёпиб, уйга борганда, ювиб, дазмолланг.
— Грипп вирусини дўконда саватчадан, жамоат транспортида ушлагичдан, ҳаттоки пулдан юқтириб олиш мумкин. Негаки уларда вируслар тўпланиб қолади. Уларни ушлагандан кейин оғиз, бурун, кўзингизни қўлингиз билан ишқаламанг. Уйга боришингиз билан қўлингизни илиқ сув билан 2 марта совунлаб ювиб, бурунни шўр сув билан чайқанг.
— Грипп билан оғриётган кишилар билан қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш, ўпишиш мумкин эмас!
— Таомномангизни сабзавот, озуқа билан бойитинг. Табиий витаминлар – асал, лимон, ўрик қоқи, ёнғоқдан еб, аскорбин углеводини ишлатинг.
— Кўп суюқлик ичиш зарур. Шира, компот, шунингдек ромашка, итузум қайнатмасига асал қўшиб ичиш таклиф қилинади.
— Вируслар иссиқ, қуруқ, шамоллатилмаган хонада, айниқса хона бурчакларида тез кўпаяди. Шунинг учун хонани шамоллатинг, полни, жиҳозларни, эшик ушлагичларини нам латта билан артиб туринг. Хона ҳарорати 20 градусдан иссиқ бўлиши керак.
— Хонанинг турли жойларига арчилган пиёз, саримсоқ қўйиб қўйинг. Уларни овқатга ҳам қўшинг. Кичкина болаларнинг бўйнига саримсоқни ипга тизиб, илиб қўйсангиз ҳам бўлади.
— Жисмоний жиҳатдан фаол бўлиш билан саломатлигингизни мустаҳкамлашингиз мумкин. Масалан, чанғи, коньки, чана, велосипедда учинг, машқлар бажаринг, яёв юринг.
— Иссиқдан совуққа дарров чиқиш мумкин эмас ва шамолда туриб қолишдан сақланинг.
— Мавсумга яраша кийининг ва оёғингизни иссиқ сақланг.
— Уйингизни (айниқса бурчакларни) арча, исириқ билан 2-3 маҳал тутатиб туринг. Уларнинг тутунида нафас олинг.
— Касалликдан сақланаман деб илгаритдан гриппга қарши дориларни ичиш мумкин эмас! Негаки организм бу дорига кўникиб қолади, ростдан грипп билан оғриганингизда бу дори таъсир қилмайди.
— Касалликнинг олдини олишга қарамай гриппга дучор бўлсангиз, ҳеч қачон ўзингизча антибиотик ичманг. Улар грипп вирусини ўлодира олмайди. Кагоцел, ремантадин, осельтамивир, арбидол, циклоферон каби вирусга қарши дориларни биттасини ичинг. Бурнингизга оксалин ёки лейкоферон дори мойини сурканг. Истима туширувчи дорини дарҳол ичманг. Истима чиқиши организмнинг вирус билан курашиб, унга бўлган рекациясидир. Шунинг учун ҳарорат қанча баланд бўлса, грипп шунчалик тез тузалади. Катталарнинг ҳарорати 38.5 дан, болаларники 38дан ошмаса дори ичмаган маъқул. Ундан юқори бўлса парацетамол, ибупрофен ичинг. Тузалгунча йўқ деганда 3 кун ўринда ётинг. Бу билан касалликни бошқаларга юқтирмасликнинг олдини оласиз. Малина қиёми билан чой ичинг. Унинг таркибида салицил углеводи бўлганидан ҳароратни тушириб, терлатувчи хосиятга эга. Шунинг учун малина билан чой ичганда аспирин (бунинг таркибида ҳам салицил углеводи бор) ичмаслик керак.


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Здоровье     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar