Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.12.2015

ҚАНДАЙ ШАРБАТ НИМАГА ДАВО? (Ажойиб учлик)

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 1 639

КАРТОШКА ШАРБАТИ аллақачонлар ошқозон табиби деб тан олинган. У яралар, гастрит, диспепсия (меъда ва ичакларда овқат сингмаслиги ва шунинг оқибатидаги касалликлар) ва жиғилдон қайнаши билан курашишда кўмак беради. Шурбатда катта миқдорда С витамини борлиги учун ҳам у шиллиқ қават, тери ҳамда асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Картошка шарбатини тайёрлаш жуда осон: хом картошкани гўштқиймалагичдан ўтказиб, дока ёрдамида шарбатини сиқиб оласиз.
Қандай ичиш керак: 1/3 стакан картошка шарбатини оч қоринга овқатланишдан 1 соат олдин 10 кун давомида истеъмол қиласиз.

КАРАМ ШАРБАТИ микробларга қарши таъсир кучига эга бўлгани сабабли яраларга ва кесилган жойларга қўллаш учун тавсия этилади. Бундан ташқари, камқонлик ва подагра касалликларида истеъмол қилиш фойдали. Мазкур шарбатда материаллар миқдори кўплиги суяк тўқималари, тиш, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.
Қандай ичиш керак: карам шарбатини кунига 2 стакангача истеъмол қилиш мумкин.

САБЗИ ШАРБАТИ таркибида каротин миқдори анча юқори. Бу моддадан кўзлар саломатлигини сақлаш ва қариш жараёни билан курашишда кўмак берувчи А витамини ҳосил бўлади. Сабзи шарбатида бизни микроб ва вируслардан ҳимояловчи фитонцидлар мавжуд. Мазкур шарбат иммунитетни мустаҳкамлайди, организмимизга тетиклик бағишлайди, томирларни тозалайди ва асаб тизимини тинчлантиради.
Қандай ичиш керак? Суткасига 250 мл.гача итеъмол қилиш тавсия этилади.
Эҳтиёткорлик: янги сиқиб чиқарилган сабзи шарбатини катта миқдорда ичиш тақиқланади, акс ҳолда у жигарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Белигланган миқдорнинг ошиб кетиши уйқусираш, ланжлик, бош оғриғини пайдо этиши, тана ҳароратини кўтариши мумкин, тери ранги сарғайиши ҳеч гап эмас.
Картошка, карам ва сабзи шарбатларини аралаштириб ҳам истеъмол қилиш мумкин. Бу коктейль таъми ҳузурбахш бўлиб, уч масаллиқнинг фойдали моддалари самарали таъсирини янада оширади.



Manba: Maslahatim.uz



Категория: Здоровье     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar