Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.12.2015

Овқатланишнинг олтин қоидалари

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 472

Ичимликсиз овқатланинг.
Овқатланиш жараёнида ва овқатдан кейин ичимлик истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас. Сув, чой ёки бошқа суюқлик ошқозон муҳитини бузади, ошқозон жавҳарини суюлтиради. Ошқозонда овқат ҳазм бўлиши ўрнига ичакларда бижғиб, турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Жағингизни ишлатинг.
Овқатни яхшилаб чайнанг. Овқат камида 30 марта чайналиши керак, токи таъми ўзгариб ва бир масаллиққа айлангунча. Бу ҳазм қилиш жараёни тезлашишига ва ҳар доимо одатдагидек кам овқат истеъмол қилинишига олиб келади. Семизликдан парҳез билан эмас, ана шу усул билан қутилиш мақсадга мувофиқдир.

Саратонга учрамаслик учун.
Қизилўнгач саратони пайдо бўлишининг сабабларидан бири, бу бизнинг иссиқ овқатни совимасдан (мўътадил ҳароратда) истеъмол қилишимиздир. Лекин совуқ овқат (aйниқса музсандиқдан олиб) истеъмол қилиш ҳам кони зарар. Совуқ овқат балғамни кўпайтиради. Овқатимиз ҳарорати мўътадил бўлиши лозим.

Ичаклар фаолияти бузилганда.
Куруқ кўп ёки қора чойни ярим чой қошиғини яхшилаб чайнаб, устидан бир қултум сув ичиб юборинг. Ич суриши тўхтайди. Антибиотик дорига ҳожат қолмайди.

Қорин билан нафас олинг.
Кўпчилик кўкрак қафаси билан нафас олади. Бу ҳолатнинг қорин босимига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оқибатла ички аъзоларда кераксиз тиқилмалар пайдо бўлади. Ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлади. Корин билан нафас олсангиз, диафрагмангиз мушакларини ишга соласиз. Ҳаракатдаги диафрагма ичаклар босимини кўтаради, кўкрак қафас босимини туширади. Бу ҳолат ҳамма ички аъзоларнинг ишлашига ва қоннинг пастдан тепага кўтарилишига ёрдам беради.

Ширинликнинг аччиқ таъми.
Барча касалликларнинг негизи ошқозонда! Ибн Сино «касаллик оғиздан киради» деганида нақадар ҳақ эди. Хўш ошқозонингизнинг аъло даражада ишлашини хоҳлайсизми? Дастурхонингиздан қишин-ёзин табиий маҳсулотлар аримасин. Кандолат ҳамда ҳайвонот маҳсулотлари ва ёғли овқатлардан воз кечинг. Чунки ширинликлар «аччиқ» оқибатларга олиб келади. Ваҳоланки пиёз, гармдори, қора мурч, саримсоқ каби аччиқликлар ширин ҳаёт гаровидир.

Жигар нимани яхши кўради?
Жигар ширинликни яхши кўради.
Ширин мевалар (узум, ўрик, нок) ва асалдан бошқа буғдой, гречка, сули ҳамда сут маҳсулотла-ри (сутнинг ўзи эмас) жигар учун айни муддаодир.

Гўшт фойдалими?
Эллик ёшдан ошган ҳар бир инсон гўшт маҳсулотларини ёнғоқ, қўзиқорин, ловия, нўхат билан алмаштириши лозим. Чунки гўшт бу ёшда инсон организми рутубати бўлган енгил ишқорийлик муҳитини бузади ва турли касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Яна бир муҳим маълумот: ҳайвон сўйилганда қўрқув таъсири остида бўлади. Ана шу қўрқув «хабари» гўштда саланган бўлади. Энди бу «хабар»нинг ёши улғайган одам баданига кўчиб ўтиши албатта саломатликка салбий таъсир қилади.

Қовурилган овқатдан воз кечинг.
Соғлом ҳаёт кечирмоқчи бўлсангиз дудланган ва қовирилган таомлардан воз кечинг! Овқатни дамлаб пишириш ва буғда тайёрлаш саломалик гаровидир. Ковурилган овқатлар, ёғлиқ шўрвалар, сутли қандолат маҳсулотлари, печенье ва оқ нон, колбаса ва дудланган гўшт маҳсулотлари жуда кўп касалликларни келтириб чиқаради. Эллик грамм дудланган колбасадаги заҳарли моддалар бир қути тамакидаги заҳарли моддалар миқдорига тенгдир.

«Шарқ табобати» журналидан олинди.



Manba: Maslahatim.uz



Категория: Здоровье     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar