Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2015

Тунда ишлашнинг хосияти борми?

Автор: BEK Комментариев: 1            Просмотров: 1 388

Нима учундир тунда бажариладиган меҳнат одамларга қийиндек туюлади. Ҳатто у оғир иш эмас, офисда ўтириб қилинадиган иш бўлсада. Кўпчилик тунда меҳнат қилинмайди, ётиб ухлаш керак, бу саломатлик учун ўта муҳим, деб ҳисоблайди. Айримлар эса тунда қилинадиган ишлар баракасиз бўлади дейди. Аммо бу пайтда меҳнат қилиш ўзининг анчагина самарасини бериши мумкин.

Бутун тун давомида ишлаш шарт эмас. Бошида кундузлари қийин бўлади. Шу боис ишдан сўнг икки соат ухлаб олишни ўрганиш тавсия этилади. Масалан, ишдан эрталаб 10 да қайтсангиз, кунингиз беҳуда ўтмаслиги учун кечгача эмас, кундузи 2-3 гача ухлаб олинг.

Тунда ишлаш кишига ҳузур бағишлайди. Ортиқча шовқин-сўрондан нари бўлади. Чунки соат кечги тўққизга бориб, ишхонада ҳеч ким қолмаган бўлади-да. Ҳамкасблар билан ортиқча гап сотишлар, ғийбатлар бўлмаган тарзда холи ишланса, қилинаётган ишда ҳам қандайдир унум бўлади. Жамоат транспортида ҳам муаммолар бўлмайди. Ҳамма ишга бораётганда сиз уйга, ҳамма уйга қайтаётганда сиз ишга борасиз.

Тунда ишлаш, инсонга кўплаб ортиқча вақт инъом этади. Шу боис қўшимча яна бир иш қилса ҳам бўлади. Барчасига улгуриш учун, албатта, қатъий режа бўлиши керак. Бунда ҳам тунда ишлашнинг афзаллик томонлари кўринади. Чунки ишнинг асосий қисми кундузи қилинади, тунда уни мукаммалаштириш ёки тўлдириш мумкин.

Тунги фаолият борасида фақат яхши гапларни гапириш ҳам аслида нотўғри бўлади. Танганинг икки томони бор деганларидек, тунда ишлашнинг ҳам ўзига яраша машаққатли жиҳатлари етарли.

Тунги меҳнат билан осонгина, ишонинг осонгина семириб кетиш мумкин. Бу нарса, айниқса, аёлларга тўғри келмаслиги аниқ. Чунки бундай узоқ режимда ишлаш, кўп таом ейишни талаб этади. Тасаввур қилинг, кофе дамлаб, олдингизга турли ширинликлар келтириб қўйдингиз. Компьютер мониторига қараб, уларни паққос тушираверасиз. Бир вақтнинг ўзида ҳам иш, ҳам емиш. Ишга берилиб кетганингиздан нима едингиз, нима ичдингиз ва қанча миқдорда тановул қилаяпсиз, билмайсиз. Ташқи кўринишингизга ҳам аҳамият бермай қўясиз. Одамлар нима десалар, демайдими, деган ақийда пайдо бўлади. Шу боис тунда ишловчилар спорт билан шуғулланиб туришлари лозим. Бир томондан бу қулай, чунки кундузлари спорт клубларида одам кам бўлади. Уйда ҳам гантеллар ёрдамида турли машқлар бажарса бўлади.

Бир томондан тунги фаолиятни тинч деб аташ ҳам нотўғри. Чунки кечаси ишлаш жараёнида кундузи “топиб бўлмайдиган” нусхаларни учратиш мумкин. Улар турли характердаги кишилар бўлиши ва албатта, сизга етарлича халақит беришлари аниқ. Кимдир сиз билан дўстлашмоқчи бўлади ва бунинг учун узундан-узоқ нутқ бошлаб юборади. Яна кимдир кундуз кунидаги ҳамкасбидан нолиб қолади, бошқаси эса ичи имловий хатолари билан тўла ўз ишини тутқазади. Ҳатто шундай шахслар ҳам борки, улар ўта саводсиз бўлишларига қарамай, ўзларини даҳо деб билишади. Қўнғироқ қилиб, кераксиз нарсалар ҳақида сўрашади. Бу ҳам ишга ўз таъсирини ўтказади.

Тунда ишлайдиган кўпчилик, кундуз куни ҳам келишга мажбур бўлишади. Агар сизда кундуз куни амалга оширадиган бирор-бир хоббингиз бўлса, унда кўзингизни чирт юмиб, ундан воз кечишингизга тўғри келади. 

Аммо бу жиҳатлар, тунги меҳнатнинг тароватини йўқотмайди. Чунки у эркинлик, қулайлик беради ва энг муҳими интизомга ўргатади.

 

Манба: www.xabardor.uz



Категория: Психология     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Комментарии пользователей

keча ишлашни фойдаси йук иш факат кундуз


Добавить комментарий

avatar