Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.02.2016

Бозор қилишни биласизми? (Албатта ўқинг)

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 475

Таркибини аниқланг.
Тиниқ ранги кўзни қувнатаётган меваларнинг силлиқ юзаси уларга махсус бирикмалар билан ишлов берилганини кўрсатади. Олма, нок, олхўри, цитрусли мевалар ялтиллаб туради. Уларни ярим йилгача асраш мумкин, аммо ейиш жоизмикин? Клетчатка билан бирга кимёвий бирикмаларни ҳам ейсиз. Улар эса организмда йиғилиб бориб, кейин ўзидан дарак бериб қўйиши мумкин. Олма ва нокни ғарқ пишган пайтида сотиб олиш, кўримсизроқларини, энг яхишси, қурт еганларини танлаган маъқул, чунки қурт тушган мевага кимёвий ишлов берилмаган бўлади.
— Мева ёки сабзавотнинг ҳаддан ташқари катталиги уларни кимёвий ўғитлар билан етиштирилганидан дарак беради.
Янгилигини текширинг
— Раста (сават ёки контейнер)даги мева ва сабзавотларнинг тепасидагиларини танланг. Пастдагилари кўпинча тепадагиларининг оғирлиги ҳисобига эзилади.
— Қовоқча, бодринг, чучук ва аччиқ қалампирнинг пўсти бир текис бўлиши керак. Бурушиқлар, юмшоқлиги сабзавотнинг эскилиги ёки серсувлигини билдиради. Ўта катталарини ҳам сотиб олиш ярамайди, чунки улар етилиб вақтидан ўтиб кетган.
— Янги қовоқчалар пўстининг майинлиги билан ажралиб туради:тирноқ юргизганда, изи қолади.
— Карам барглари қуриб қолмаган бўлиши керак.
— Помидорнинг барглари кўм-кўк, ўзи эса ёрқин қизил рангда бўлиши зарур. Етилмаган сарғиш помидорларни ҳам сотиб олса бўлади, улар бир-икки кунда етилади.
— Картошка, сабзи, шолғом сингари илдзмеваларни эса фақат ташқарисидан эмас, кесиб ҳам текшириб кўриш керак. Кесганда сабзавот қарсиллаши, иси эса қора доғларсиз бўлиши лозим.
— Бақлажон танлаганда пўсти силлиқ ва ялтироқлигига, вазни енгил, “думи” эса қуриб қолмаганига эътибор беринг.
— Олча, гилос, олхўри, ўрик ва шафтолиларнинг эзилган жойи бўлмаслиги керак. Меваларни кесиб кўриб, данаги орасини текшириб кўришингиз мумкин:баъзан ўша жойлари ириган бўлади.
— Янги кўкатнинг ҳиди ҳар доим ўткир бўлади. Барглари ёрқин яшил рангда, барра (қотиб қолмаган), қуримаган бўлиши керак.


САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАРНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК?
— Музлатгичга солишдан олдин яхшилаб ювиб, қуритиб олган маъқул.
— Уларни музлатгичнинг энг пастки қисмидаги махсус идишларни сақлаш лозим, айнан ўша жойда намлик ва ҳарорат энг маъқул кўрсаткичда бўлади.
— Сабзавот ва мевалар сақланадиган идишнинг тагиг намликни шимиб оладиган салфетка солиб, вақти-вақти билан алмаштириб туриш керак.
— Бир неча кундан бери сақлаанётган мева-сабзавотларни ҳозиргина сотиб олинганларининг устига жойлаштирган маъқул.


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar