Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.02.2016

Ҳисобдаги маблағни ва мегабайтларни қандай тежаш мумкин?

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 640

Ҳисобдаги маблағ. Ҳа, бу масала бугун барчани бирдек ўйлантиради. “Яқинда олган мегабайтларим бунча тез тугаяпти” ёки “Интернетни ёқиб қўйсам, маблағ тез камайиб кетаяти”, деган гапларни тез-тез эшитиб турамиз. Бу ҳолат сизга ҳам бегона эмас. Сабабини атрофдан излаб, айбдорларни ҳам дарров топа қоламиз. Бироқ, бу ўзимизга ҳам боғлиқ эканини билмаймиз. Биз қуйида сизга маблағнинг тез кетишига сабаб бўлувчи баъзи омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида тавсия берамиз.

Айтиш керакки, замонавий телефонларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, уларнинг тизими ҳамда кўплаб иловалари интернетга чиқишга мўлжалланган эканида. Масалан, об-ҳаво маълумотини янгилаш, почтани текшириш, ижтимоий тармоқлардаги хисобга олиш қайдларини синхронлаш ва ҳаказо. Бошқача айтганда, имконият ва қулайликлар тизими бевосита интернет тармоғига уланиш билан боғлиқ. Тариф режасига асосан мобил интернетдан фойдаланиш хамёнга сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Хўш, сарфланадиган харажатларни тежаш йўли борми? Албатта, бор!

Энг оддий усул қурилмадаги интернет сарфини камайтириш ҳисобланади. Бунга қандай эришиш мумкин?

Биринчи галда қурилмадаги ҳисобга олиш қайдлари созламасида мавжуд дастурларнинг автоматик синхронланишини бекор қилиш керак. Бунинг учун “Созлашлар”(Настройки)га кирасиз. «Ҳисобга олиш қайдлари ва синхронлаш”(Учетные записи и синхронизация)да “Автосинхронлаш”(Автосинхронизация)ни бекор қиласиз.

Ҳисобдаги маблағни ва мегабайтларни қандай тежаш мумкин?

Шунингдек, телефон созламаларидаги “Трафик назорати” (Контроль трафика) деган қисмини топиб, у орқали Wi-Fi ва мобил тармоғи маълумотлар ўтказувини алоҳида назорат қилишингиз мумкин.  Шу ернинг ўзидан умуман маълумотлар ўтказувини, яъни интернетдан фойдаланишни ўчириш мумкин.

Операцион тизим белгиланган вақт мобайнида фойдаланилган трафик графигини  ҳамда қайси иловалар кўпроқ интернет сарфлаётганини кўрсатиб беради. Иловани босиб, айнан унга сарфланадиган интернет миқдорини кўриш мумкин.

Ҳисобдаги маблағни ва мегабайтларни қандай тежаш мумкин?

Қолаверса, мобил интернетнинг қўшимча иловасида маълум муддатда сарфланадиган трафикни чегаралаш мумкин.  Чеклаш ҳудди ўша жадвалда алоҳида  белгиланади, бу эса ўз навбатида интернет сарфи чегара, яъни лимитдан ортиб кетиш эҳтимоли борлиги ҳақида сизни огоҳлантиради.  Агарда трафик тугаса, мослама автоматик тарзда маълумотлар ўтказувини тўхтатиб қўяди.

Шунингдек, иловаларни янгилаш учун ҳам кўп миқдорда трафик сарфланади. Уларни юклашда телефонингиз операцион тизимига мос келувчи иловалар виртуал дўконига ўтиб, иловаларни “Автоянгилаш” «Автообновление приложений» бўлимида фақат Wi-Fi орқали янгилашни танлаш керак. Ёки умуман автоянгилашни бекор қилиш зарур.

Ана шундай тартибда сиз ҳисобингиздаги маблағнинг турли исрофларига чек қўйишингиз мумкин.

Ҳисобдаги маблағни ва мегабайтларни қандай тежаш мумкин?

Умид қиламизки, бизнинг тавсияларимиз сизга асқотади. Агар сизда бошқа маслаҳат, тавсия ёки фикрларингиз бўлса, мазкур маълумот остида ўз изоҳингизни қолдиришингиз мумкин.

Манба: http://terabayt.uz/archives/4502


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar