Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.01.2016

Уқалаш ёрдамида оғриқни енгишнинг 16 усули

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 469

Оёқ ва қўллардаги биологик нуқталарни уқалаш нафақат халқ табобатида, балки замонавий тиббиётда ҳам кенг қўлланилади. Унинг тиббий атамаси акупрессура деб номланиб, оғриқларни бартараф этишда самарали усуллардан саналади. Мазкур усулнинг сири шундаки, оёқ ва қўллар асаб толаларининг тугалланган қисмидаги нуқталар бир неча ҳаракатлар билан уқаланади. Муолажа мунтазамлигига риоя этилса, нафақат оғриқни енгиш, балки аъзолар фаолиятини тиклаш ҳам мумкин.
Оёқдаги нуқталарни уқалаш.

1. Бош оғриғида. Оёқ бош бармоғининг 1-нуқтасини айланма ҳаракатлар билан 1-2 дақиқа давомида уқалаш керак. Муолажани бир кунда бир неча марта такрорлаш мумкин.

2. Асабийликда. Оёқдаги бармоқларнинг юмшоқ ёстиқча қисмини енгил уқаланг (2-нуқта). Бунда фақат бош бармоққа тегилмайди. Муолажани 1-2 дақиқа давом эттириб, бармоқларингизга бироз дам беринг ва яна такрорланг.

3. Бўйин соҳасидаги оғриқларда…Агар меҳнат фаолиятингиз бир жойда ўтириб ишлашга мўлжалланган бўлса, бу массаж тури айнан сиз учун! Бўйиндаги оғирликни енгиллаштириш мақсадида бош бармоқнинг кафт билан туташ қисмини енгил уқалаш лозим (3-нуқтага қаранг). Уқалашни 2-3 дақиқа давом эттириб, бир кунда бир неча маротаба такрорлаш мумкин.

4. Шамоллаганда. Оёқ кафтидаги 4-нуқтани уқалаш билан организмнинг иммун тизими мустаҳкамланиб, шамоллашнинг олдини олиш мумкин. Бу нуқта бармоқларнинг оёқ кафти билан туташ қисмида жойлашган. Болаларни шамоллашдан профилактика қилиш мақсадида ҳам фойдалансангиз бўлади.

5. Елка оғриқларида. Бош бармоқнинг тагида, оёқ кафтининг катта юзасидаги 5-нуқтани уқаланг. Муолажани бошлашдан аввал 5-нуқтани айланма ҳаракатлар билан ишқаланг, сўнг шу нуқтадан жимжилоқ бармоққача узунасига ҳаракатлантиринг.

6. Уйқусизликда. Оёқ кафти ўртасида жойлашган 6-нуқтани 8 дақиқа давомида қаттиқ босмасдан уқалашингиз кифоя. Муолажани тўғри бажарсангиз, охирида танангизда ёқимли толиқишни ҳис этасиз ва ўз-ўзидан уйқу элита бошлайди.

7. Чарчоқни енгиш учун. Танага қувват бағишлаш ва тетиклашиш учун аввал оёқдаги 2-нуқта (бош мия фаолияти учун жавоб берувчи нуқта)ни уқаланг. Кейин 7-нуқтани уқалашни бошланг. Ҳар бир нуқтани 1-2 дақиқадан уқалаш лозим. Мазкур машқ иш вақти тугагандан сўнг бажарилади.

8. Қориндаги безовталик. Бош бармоқнинг тагида, оёқ кафти юзасининг марказий қисмида жойлашган8-нуқтани уқалаш лозим. Бундай уқалаш орқали қон айланиш яхшиланиб, хазм қилиш жараёни фаоллашади.

9. Ҳайз олди оғриқларида. Оёқдаги 9-нуқтани енгил айланма ҳаракатлар билан уқаланг. Товон қисми билан қўшиб уқаласа ҳам бўлади.

Қўлдаги нуқталарни уқалаш.

10. Кўзни зўриқтирмаслик учун. Кўрсаткич ва ўрта бармоқлардаги 1-нуқталарни 3-4 дақиқа давомида енгил уқалаш ёрдамида кўзлар қуруқлашиши ва зўриқишини бартараф этиш мумкин. Мазкур муолажа айниқса комьютер қаршисида узоқ вақт ўтирадиганлар учун жуда фойдали.

11. Жигар тозалашда. Турли касалликлар ёки мунтазам асабийлашиш натижасида жигар организмни тозалашга қийналади. Бу ҳолатда қўл кафтидаги 2-нуқтани (қўл кафтининг юқори қисмида) уқаласангиз, жигар фаолияти яна фаоллашади. Бу эса умумий ҳолсизликни енгишда ҳам муҳим.

12. Ичак муаммолариди. Қабзият, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби белгиларни бартараф этиш учун қўл кафти юзасида жойлашган 3-нуқтани бир кунда бир неча марта уқаланг. Натижаси 3-4 кунда билинади.

13. Томоқ оғриқлари, йўтал, ютинишнинг қийинлашувида. Бу вазиятда бош ва кўрсаткич бармоқлар ўртасида жойлашган 5-нақтани уқаланг. Айланма ҳаракатлар билан бажарилган уқалаш муолажаси томоқ ва бронхларда йиғилган балғамлар кўчишига ва нафас йўли тозаланишига ёрдам беради. Муолажани бир кунда 3-4 марта такрорлаш мумкин.

14. Қоринда безовталик бўлса. Кўрсаткич ва ўрта бармоқлар ўртасидаги оралиқда жойлашган 5-нуқтани енгил ҳаракатлар билан уқалаш натижасида қоринда ҳосил бўлган оғирликни бартараф этиш мумкин. Ёғли таом исътемол қилингандан сўнг 5-нуқта уқанланса, овқат хазм қилиш фаолияти яхшиланиб, қоринда ортиқча безовталик юзага келмайди.

15. Асабийликда ва диққатни жамлашда. Бош бармоқ учида жойлашган 6-нуқтани тирноқнинг орқа қисмидан енгил айланма ҳаракатлар билан уқаласангиз, бош мия ва бутун тана бўйлаб қон айланиши яхшиланади, хотиржамлик юзага келади. Муолажани бир кунда бир неча маротаба такрорланг. Давомийлиги бир ҳафтагача бўлиши мумкин.

16. Умуртқа поғонасидаги мушаклар зўриқса. Бош бармоқнинг ташқи тарафидаги 7-нуқтани 2 дақиқа давомида енгил харакатлар билан уқаланг. Муолажани бир кунда 15-20 мартагача такрорлаш мумкин.


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar