Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.01.2016

Сочга эрта оқ тушмасин десангиз

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 530

Соч оқариши эртами-кечми, ҳар кимни ўйга толдириши аниқ. Ёш ўтган сайин бошимиздаги оқ сочлар кўпайиши табиий ҳол. Лекин бугун айрим 20-25 ёшдаги қизлар сочига тушган оқ толадан кўп шикоят қилишади. Сочга эрта оқ тушмасин десангиз, қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутинг. Таомномага эътибор беринг! Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш соч оқаришин олдини олишнинг яна бир олтин қоидаси.

Агар сочларингиз катта тезлик билан оқараётган бўлса, унда таомномангизга жиддий эътибор қаратиб, кўп тановул қиладиган егуликлардан вақтинча воз кечинг. Шунда соч оқаришини сабабини аниқлаш осон кечади. Мутахассислар кундалик таомномасида ловия, исмалоқ ва шолғомдан кўп фойдаланадиган кишининг сочи тез оқармайди дейди. Буни ўзингиз синаб кўринг.
Шунингдек, таркибида йод кўп учрайдиган маҳсулотлар ҳам сочнинг оқаришига қарши энг яхши восита ҳисобланади.

Сариёғдан ёрдам…
Оддий сариёғ таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ҳаттоки ранг беришга ёрдамлашар экан. Сариёғни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суртиб чиқинг. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади.

Стрессдан қутулинг!
Муддатидан олдин соч оқаришининг асосий сабабларидан бири, бу – қаттиқ тушкунликка тушиш. Доим бир нарсани ўйлаш, ўзини нотинч ҳис қилиш ва нимадандир қўрқиб яшаш, охир-оқибат стрессга олиб келади. Натижада, нафақат сочлар, балки тана ҳам азият чекиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ўзингизни бўш тутиб, муаммоларингизни асабийлашиб эмас, балки тинч равишда ҳал қилишга ўрганинг. Доимий равишда жисмоний тарбия машқларини бажариб, танангизни чиниқтиринг.

Қора чой ранг беради!
Қора чой соч оқаришини тўхтатиш учун қўлланиладиган энг самарали воситалардан бири. Қора чойнинг фойдали хусусияти шундаки, у соч оқариш жараёнини тўхтатиш билан бирга, оқарган сочларга қайтадан ранг бериб, аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам беради. Бир стакан аччиқ қилиб дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, соч илдизидан бошлаб то учигача суртиб чиқинг. Яхши натижага эришиш мақсадида ниқобни кунига икки маҳал қўллаш тавсия этилади.
Яна бир усул! Аччиқ қилиб дамланган бир стакан қора чойни 1 ош қошиқ ош тузи билан аралаштиринг. Сўнг ана шу аралашмани уқаловчи ҳаракатлар ёрдамида бошга суртиб, бир соат кутинг. Белгиланган вақт ниҳоясига етганидан кейин илиқ сув ёрдамида ювиб ташланг. Муолажа бир маҳал қўлланилади.


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar