Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Сауна қабул қилишнинг фойдаси, зарари ва қоидаси

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 1 177

Сауна — ҳаммомнинг Фин ча атамаси. Русларда БАНЯ, Туркларда ҳаммом, саунанинг аналоги ҳисобланади. Амалиётда Фин саунаси ҳам ҳаммомдан фарқ қилмайди – фин саунасида ҳам буғлантириш ва қайин супургиларидан фойдаланилади. Саунинг иссиқлик ҳарорати 70-100 °Cгача иситилиши мумкин.

Статистика бўйича, Финландияда ҳар икки уйнинг бирида сауна мавжуд. Агар кўп қаватлик уй хонадонларида сауна бўлмаса, унда уйнинг ер тўласида ёки том қисмида албатта умумий сауна мавжуд бўлади.Мамлакатда 5 млн аҳолига 2 млн сауна хизмат кўрсатади. Сауна Финландиянинг миллий рамзи дея эълон қилиниб, Фин маданиятининг ажралмас қисми сифитада эътироф этилади.

Саунанинг қандай фойдалари мавжуд?



Саунада буғланган инсон қон томирлари юмшоқлашиб, қон айланишини яхшиланишини таъминлайди. Терида қон айланиши яхшиланиши натижасида,терининг устки қатлами ва тери юзаки тўқималарининг озуқаланиши меъёрлашади.



Сауна, организмни суний иситиш ҳолатига олиб келади (гипертермии). Одатда иситма тананинг табиий соғайиш жараёни саналади. Ёлғон иситмаэса иммун тизимларини мустаҳкамлаб, оқ қон хужайраларининг касалланишига қарши курашни таъминлайди.



Спортчилар машғулотдан сўнг, мушак ва билакларни енгиллаштириш, чарчоқдан ҳоли бўлиш учун саунадан фойдаланадилар.



Сауна — исонни тетиклаштириб, энергия миқдорини кўпайтиришга хизмат қилади.

Сауна қандай қабул қилинади?



Саунадан аввал албатта душ қабул қилиниб, бадандаги хушбўй атир хидлари иложи борича йўқотилиниши зарур.



Буғда қолиш муддати 10-15 дақиқадан ошмаслиги керак.



Буғланиш жараёнида инсон ўзини ноқулай ҳис қилса ёки уйқу келса, тезда саунани тарк этиштафсия қилинади.



Саунадан сўнг, тери иссиқлигини албатта ховузда сузиб салқинлатиш даркор.



1-2 сткан сув ёки кофеинсиз спорт ичимликларини ичиш мақсадга мувофиқ.



Парланиш жараёнини 3 мартадан оширмаган ҳолатда, сеансни 3 мартагача қайтариш мумкин.



Саунада, ҳидли мойлардан фойдаланиш истагидагиларга, аввал терида ушбу мойларга аллергия борми йўқми аниқлаш зарурлиги тафсия қилинади.

Баъзи сауна дам олиш масканлари, аралаш (яъни Фин, Турк, Рус сауналари аралашган) ҳолда қурилган бўлади. Бундай холатда бир саунадан иккинчисига ўтиш жараёнида, терини аввал қуритиб кейин ҳаммомга кириш маслаҳат берилади. Агар терида меъёрдан ортиқ иссиқлик сезилса, иккинчи саунага кирмаслик мақсадга талаб қилинади.

Сауна қабул қилишнинг эҳтиёт чоралари… 



Алькоголь ичимликларни сауна вақтида ёки аввал қабул қилмаслик керак. Спирт танани қуритиб, уйқу келтиради ва бунинг натижасида юракка босим кучаяди.



Спорт машғулотларидан сўнгорганизм салқинланиши, тана ва терига 20 дақиқадан кам бўлмаган холда дам бериш зарур. Инсон бадани буткул қуригандан сўнг, саунага тушиш тафсия қилинади.



Саунага киришдан аввал ёки парланишдан сўнг, бадандан чиқиб кетган сув миқдорини тўлдириш мақсадида, кўпроқ сув ёки ўтли чой ичиш мақсадга мувофиқ.



Саунадан аввал, овқатланиш тавсия қилинмайди.



Артериал қон босими борлар, ҳомиладор аёлларга сауна тақиқланади. Қаттиқ иссиқлик ҳомилага ёмон, қон босими мавжудларга салбий таъсир кўрсатади.



Болалар соғлиқ ҳолатига қараб сауна қабул қилишлари мумкин, уларнинг тери жуда юпқа бўлганлиги сабабли барча хавфсизлик чоралири қўлланлиб кейин сауна қабул қилинса нур устига аъло нур бўлади.

Саунанинг фойдалари:



Асаб тизимларига



Терининг иссиқлик даражаси алмашунивига



Қонда моддалар алмашуниви яхшиланишига



Юрак тизмиларига



Тери ва тери тизимларига

Сауна кимлар учун зарар?



Бронхит ёки пневмония билан шамоллаганлар



Эпилепсия ҳолатида.



Гипертоние билан оғриқланганларга.



Онкологик хасталикка чалинган беморларга



Қанд касаллигига чалиниб вазн йўқотаётган одамларга



Сурункалик касалликлар кучайган ҳолатда



Опхулга чалинганларга



Сил билан оғринганларга



Юрак тизими хасталанган одамларга



Митраль стеноз, юрак, атеросклерозе касалликлари мавжудларга



Буйрак тош билан оғринадиганларга.



Астма бронхити борларга



Турли неврологик касаликка чалинганларга



Иситма даврида



Инсульт ва инфарктни бошдан кечирганларга, саунага тушуш мутлақо мумкин эмас.

Беҳзод Абдураҳманов тайёрлади


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar