Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Смартфон сотиб олмасликнинг 5 сабаби

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 431

Маркетологлар шундай пиар қилишдики, бугун одамлар оммавий равишда энг қиммат, энг сўнги смартфон моделларини сотиб олиш истаги билан ёнмоқда. Ҳа, бу рост. Айрим мамлакатларда янги смартфонлар учун томдан ташлаётганларни ҳам учратаяпмиз. Бу ҳам бир касалликнинг янги тури-да.

Бироқ, аслида, ўша қимматбаҳо телефонларсиз ҳам яшаш мумкинлигини барчамиз яхши биламиз. Ҳар ҳолда одамзод шу пайтгача “ақлли” матоҳларга ошно бўлмаган. Агар сизни ҳам ана шундай брендларга ишқивозлик касаллиги қийнаётган бўлса, асло куйинманг. Юракка оғир олиб, дард ортириб олманг тағин. Ҳозир сизга қимматбаҳо смартфон-флагменларни сотиб олмасликнинг мутахассислар айтган 5 та асосий сабабини келтирамиз. Эринмасангиз, ўқиб кўринг. Фойдаси тегиши, бир оз тинчлантириши мумкин.



Қиммат нарх

Албатта, яхши маҳсулот ҳеч қачон арзон бўлмайди. Айниқса, гаджетлар. Янги ва яхшироқ авлоди чиқмагунича смартфон-флагменлар нархи асло арзонламайди. Бренд фирма маҳсулоти ҳамма жойда баланд нархда. Шундай экан, оддий телефон учун катта пул сарфлаб нима қиласиз?!



Флагмен технологияларсиз ҳам яшаш мумкин

Бугун ишлаб чиқарувчилар орасида аёвсиз рақобат кечмоқда. Ҳамма компаниялар мегапикселларни ошириш, процессорни янада кучайтириш, аккумулятор қувватига қувват қўшиш “пойга”сида қатнашмоқда. Бироқ арзимаган мегапикселларсиз, телефон қуввати ўша қиммат моделдан ярим соатга камроқ бўлса, ҳаёт тўхтаб қоладими? Йўқ, албатта. Бугун чираниб, кучли хоҳиш истаклар турткиси билан қўлга киритганингиз абадий қолмаслигини биларсиз балки!? Ишонмасангиз, смартфонингизни “акаси”, яъни бир йилгина аввал ишлаб чиқарилган модель билан солиштириб кўринг:

Процессор икки марта кучлироқми? Қурилманинг тезлигига унга боғлиқ эмас. Муҳими, операцион тизимининг оптималлаштирилиши.

Камера мегапиксели каттароқ эканми? Ишонинг, бу ерда деталлаштиришда фарқ бор холос. Аммо тасвирлар сифатида жуда катта фарқ бўлмайди. Мегапиксель қанча катта бўлса, унинг тасвиридаги шовқин ҳам шунча кучаяди. Бунда муҳими матрицанинг ўлчамидир. Қанча катта бўлса, шунча яхши.

Оператив хотира 4 ГБгача катталашдими? Android-смартфонларнинг яхши ишлаши, шунингдек, турли ўйинлар, мусиқа, рисолдаги веб-серфинг учун 2 ГБ хотира етарли, аслида. Келинг, яхшиси, смартфон компьютер эмаслигини унутмайлик.

Full HD кўрсаткичли 4К-дисплей? Сал хирароқ бўлса нима қилибди? Юздаги ажинлару хуснбузарлар кўринмаса, кўринбмади-да.



Ўртачаси ҳам ёмон эмас

Ҳар нарсада ўртачалик яхши, дейишади. Смартфонингиз йирик, тиниқ, ёрқин экран, бармоқ сканери, металл корпус, яхши камерага эгами? “Оғир” ўйинлар(Asphalt 8, Modern Combat 5)ни ўйнай оладими? Демак, сиз ўртача яхши телефонга эгасиз ва бу етарли. Нархи ҳам қиммат эмас.



Флагмендан муддао не?

Кўпчлик одамларнинг сотиб олган сўнги русумдаги қимматбаҳо смартфони турли ижтимоий тармоқлардаги мулоқот, селфи, қўшиқ тинглаш ёки “енгил” ўйинлар ўйнаш учун хизмат қилади. Алал-оқибати шу бўлса, қиммат нархга флагмен смартфон олишдан не наф?



Бугунги флагмен — эртага оддий телефон

Сир эмас, ишлаб чиқарувчи ўз флагменларини йилига бир марта янгилайди. Яъни сиз яқинда сотиб олган смартфонингиз тез “қарийди” ёки кейингиси чиқарилиши билан “эски модель”га айланади. Бу бор гап. Лекин унинг техник тавсифида кўп ҳам ўзгариш бўлмайди. Замон билан ҳамиша ҳамқадам юрувчилар “эски” деган нисбатни кўтара олмай, доим янгисига интилади. Бу истакни ишлаб чиқарувчилар аввалданоқ яхши билишади. Йилига янги маҳсулот чиқариш орқали эса “истак қуллари”нинг чўнтакларини боплаб шилиб олишади.

“Лирик” чекиниш

Яқинда News.com.au сайти TNS компаниясининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамлар орасида Австралияда ўтказган тадқиқоти натижаларини эълон қилди. Унда ёзилишича, смартфон фойдаланувчилари умумий ҳисобда йилига 49 кун ўз севимли гаджети билан мулоқот қилар экан. Шунингдек, кунига ўртача 3,2 соат вақтини қурилма экранига термулиб ўтказади.

Экпертларнинг ҳисоб-китобига кўра, телефон фойдаланувчиси кунига 150 марта экранга қарайди. 63 фоиз “смартфон-бандалари” ижтимоий тармоқлардаги хабарлар лентасини кузатса, 50 фоизга яқини турли видеороликларни кўради. Маълум бўлишича, замонавий смартфонларга 60 тадан 70 тагача иловалар ўрнатилган бўлса-да, шулардан, нари борса, 10 таси фаол ишлатилади, холос.

Қиссадан ҳисса

Телефон дегани, унутмангки, биринчи галда, оддий алоқа воситаси. “Энг сўнгиси” кетидан қувмай, ҳозиргисига ҳам қаноат қилиш мумукин. Ва юқорида таъкидланган сабаблар вазиятни ойдинлаштириб олиш учун етарли, деб умид қиламиз. Ўзбекча қилиб айтганда, кўп ҳам нафсингизга эрк бермай, кўрпага қараб, оёқ узатаверинг, кам бўлмайсиз!

terabayt.uz


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar