Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Оғриқни дорисиз енгамиз!

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 437

БОШ ОҒРИГАНДА
Кўпчилик бош оғриғига чидаш қийинлигини таъкидлайди. Аммо бу тўғри эмас. Сиз оғриқ қолдирувчи дори ичиш билан организмнинг шахсий оғриқ қолдирувчи воситаси – простагландинлар ишлаб чиқарилишига ҳалақит берасиз. Бу моддалар бўшаштирувчи таъсир қилади ва мустақил равишда муаммони ҳал этишга кўмаклашиши мумкин.
— Демак, бош оғриғига қарши курашнинг энг одидй усули- шунчаки кўзларни ёпиш, баданни бўшаштириш ва 10-15дақиқа кутишдир. Бу усул кўпчилик ҳолларда самара беради.
— Агар бош “мигрен” касаллиги оқибатида оғриса, ҳолатни енгиллаштиришга қоронғилик ва тинч ётиш ёрдам беради. Ухлашга ҳаракат қилинг: бу касалликда энг яхши даво уйқудир.
— Бу ҳолатда бошни уқалаш ҳам фойда беради. Бошни енгил ҳаракатлар билан пешонадан бўйинга қарата уқаланг. Кейин чаккаларидан пастга – қулоқлар томон тушинг ва бош тепасидан бўйинга қарата ҳаракатлантиринг, сўнг бўйин атрофини уқаланг.
Тез-тез мигрень хуруж қилаверса, В2 витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Бу витамин жигар, сут, наъматак дамламаси, исмалоқ, ўрик, тўқ яшил тусли баргли сабзавотлар, помидор ва карамда мавжуд бўлади.
УМУРТҚА ВА БЎЙИН:
-Яқинларингизнинг бирортасидан елкаларингиз ва бўйнингизни уқалашини сўранг- яллиғланган жойга қон оқиб келиши кучайса, оғриқ тезроқ қолади. Нуқтали уқалашни ҳам синаб кўриш мумкин: оғриётган нуқтани топинг, бармоқларингизнинг учи билан уни босинг ва шу ҳолатда 2-3 ушлаб туринг.
— Зайтун ёғига бир неча томчи розмарининг эфир мойини томизинг ва оғриётган жойга суртинг. Кўпинча бир вазиятни ўзгартирмай ўтириб ишлаганда, бўйин мушаклари зўриқиши оқибатида, оғриқ пайдо бўлади. Айниқса, компьютер ёнида кўп ўтирадиган одамлар кўпроқ азият чекишади. Бу оғриқни йўқотиш учун иш орасида озгина танаффус қилиб туриш ва мушакларни бўшаштирувчи машқларни бажариб туриш лозим.
Бўйин ёки орқадаги оғриқ организмда қандайдир бузилиш борлигидан дарак беришини унутманг. Оғриқ жиддий хасталиклар- умуртқа, мушаклар аппаратининг шикастланиши, асаб тизими касалликлари, ички аъзолар ичидаги бузилишлардан дарак бериши мумкин…Шу туфайли оғриқ сабабини бартараф этиш учун мутахассисга учрашишни кечиктирманг.
ИЛИҚ БОҒЛАМА
Қулоқдаги оғриқнинг босиш мақсадида
— Ётманг, балки ўтиришга ҳаракат қилинг-ётган ҳолатда оғриқ баттар кучаяди.
— Агар қулоқдан ажралма чиқмаётган бўлса, боғлама қўйинг: сочиқни илим (аммо қайноқ эмас) сувда хўлланг ва уни оғриётган қулоққа 10-15 дақиқа босинг. Бу муолажани ҳар 2 соатда такрорланг.
— Доғланмаган пахта ёғини илитиб, пахтали пиликка шимдиринг ва уни қулоқ тешигига жойлаб қўйинг. Устидан қуруқ пахта босиб, қалинроқ рўмол ёки сочиқ билан боғланг.
БЎҒИНЛАР ЗИРҚИРАГАНДА
Бўғинларда тўсатдан оғриқ турса, уни йўқотишга совуқ ёрдамлашади.
— Резина граелкага совуқ сув тўлдиринг ва уни оғриётган бўғинга 15 дақиқа босинг – зирқираётган оғриқ йўқолади.
— Оғриётган бўғинга карам барги қўйиб, уни ҳар 2 соатда алмаштириб туринг. Бўғиндаги оғриқ 2 ҳафтадан ошиқ безовта қилса ва ҳеч қандай воситалар уни енгиллаштиришга ёрдам бермаса, о0риётган жой қизаран ёки шишган бўлса, зудлик билан шифокораг мурожаат қилинг.
МУШАКЛАРНИ ТИНЧЛАНТИРИНГ!
Мушаклардаги оғриқ қизғин жисмоний юклама, узоқ вақт ноқулай вазиятда бўлиш ёки совқотиш оқибатида юз бераётган бўлиши мумкин, бунда сизга фақат иссиқлик ва гимнастика ёрдам беради.
— Илиқ ванна қабул қилинг. У қон айланишини кучайтиради ва оғриқ босилади.
— Стул ёки креслода ўтирганча, то оғриқ босилгунига қадар танангизни чап ва ўнг томонга айлантиринг. Шунақа ҳолатда тахминан 90 сония ўтиринг, кейин аста-секин танангизни бўшаштиринг ва мушакларингизни аста-секинлик билан дастлабки ҳолатига қайтаринг.
— Мушаклар калий етишмаслиги оқибатида ҳам оғриши мумкин. Ёнғоқлар, банан, ловия, кўкатлар ва йирик тортилган уедан ёпилган нонбўлсин, чунки уларнинг таркиби калийга бой.


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar