Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

Инглиз тилини тез ва самарали ўрганишнинг 5 та асосий йўли

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 457

Бугун сизлар билан ўз тажрибамдан келиб чиқиб, инглиз тилини қандай қилиб тез ва самарали ўрганишни айтиб ўтаман. Бугунги мақолам сизларга манзур бўлишини умид қилиб қоламан.

 1. Қунт билан ўқинг.

Асосийси қаттиқ хохиш. Инглиз тилини ўрганиш учун қўйган илк қадамларимни жуда яхши эслайман. Менда хохиш жуда кучли эди, шунинг учун бўлса керак, мажбур ўқимаганман. Сизларга ҳам ўз хохишингиз ва қунт билан ушбу тилни ўрганишни бошлашни маслаҳат  берган бўлар эдим.

 2. Кунига 5 соат вақтингизни ажратинг.

Тўғрисини айтсам, TOEFL(Инглиз тили бўйича имтиҳон)ни топширишдан олдин бир кунда тахминан 10 соатча ўқирдим. Аммо вақтингиз бўлмаса 5 соатлик самарали дарс тайёрласангиз ҳам бўлади. Дарс қилиш пайти кўпроқ сув ичинг. Овқат, шоколад ва бошқа нарсалар ейишни ҳеч ҳам маслаҳат бермайман.

3. Сўзлар ёдланг.

Менимча, ҳар бир тилнинг негизи бу сўзлар ҳисобланади. Сўз бойлигингиз қанчалик кўп бўлса, шунчалик кўп гапира оласиз деб ўйлайман. Ҳар куни ўртача 40 дона сўз ёдласангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аммо янги сўзлар ёдлаш билан эскиларини ҳам ҳар куни камида икки марта такрорлаш жуда фойдали.

 4. Турли хил мавзуларда материаллар ўқинг.

Кўпчилик, тили ўрганилаётган мамлакатнинг филмларини кўриш, тил ўрганиш учун фойдали деб ўйлайди. Аммо мен бу фикрга мутлақо қаршиман. Ундан кўра иложи борича кўпроқ китоблар, газета ва журналлар ўқишни маслаҳат бераман. Илмий ва даражаси юқори бўлган матераллардан фойдаланинг. Ва вақти келиб қанчалик кўп ўрганганингизни тушуниб етасиз.

5. Амалий машқлар бажаринг.

Интернетда ёки кутубхоналарда мавжуд practice books яъни машқ бажариш учун китоблардан фойдаланинг. Four skills яъни 4та йўналиш Ўқиш, Эшитиш, Гапириш ва Ёзишларнинг барчаси билан шуғулланинг. Иншо ёзишлар ва гапириш учун инглиз тилиси сиздан анча яхшироқ инсондан ёрдам сўранг. Ўқиш ва эшитишни ўзингиз машқ қила оласиз, аммо қолган иккита йўналиш учун албатта сизга жуда катта ёрдам керак бўлади.

Зарнигор Хаятова


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar