Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.01.2016

Семиришни истайсизми?

Автор: Maslahatim Комментариев: 1            Просмотров: 625

Сайтимизнинг бугунги мавзуси сифатида айнан шу мавзуни, яъни самарали ҳамда зарарсиз семириш қоидалари мавзусини танладик. Келинг, семириш тўғрисида бир суҳбатлашсак.
Озғинлик, асосан, танамиз мушакларидаги оқсил массасининг камайиши ҳисобига келиб чиқадиган ҳолатдир. Танамиз сарфлаётган энергиянинг ўрнини истеъмол қилаётган озуқамиз парчаланишидан ҳосил бўладиган энергия тўлдира олмаса, энерергия аъзоларнинг тўқима ва ҳужайралар таркибидаги заҳира углеводлар ҳисобига ҳосил бўлади. Агар, бу ҳам энергия сарфини тўлдира олмаса, танамиздаги ёғ ҳамда оқсиллар ҳам энергия ҳосил бўлиши учун сарфланади. Ўз — ўзидан маълумки, бундай ҳолатда одамда озиш, ҳолсизланиш ҳолати юзага келади.
Танамизга энергия етишмасдан у зарур энергияни ҳужайраларнинг ёғ ва оқсиллари парчаланишидан олса, организмда жуда катта салбий ўзгаришларга олиб келади:
Мускул фаолияти бузилади;
Қолсизлик;
Ҳазм тизими фаолияти бузилиши оқибатида овқатнинг ҳазм бўлмаслиги;
Асабийлик;
Буйракларнинг осилиб қолиши;
Ихтиёрсиз қалтирашлар;
Нафас олишнинг қийинлашуви; (Фақат семизликда эмас, озғинликда ҳам кузатилади)

Қон босимининг нотурғунлиги. Асосан, гипотония ҳолатда бўлиши ( Ўон босими паст ) ;
Юқумли касалликларга чалинувчанлик. Бу ҳолат, иммунитетнинг сустлашуви билан баҳоланади.
Жинсий заифлик (Тез бўшалиш, тез чарчаш, жинсий аъзоларнинг тўлиқ таранглашмаслиги ) ;
Сочларнинг эрта тўкилиши;
Аёллар сийнасидаги номутаносиб фарқлар;
Узоқ вақт пешоб ҳамда нажас сақлай олмаслик;
Уйқусизлик ёки ортиқча уйқу ҳолати юзага келади.
Бу ҳолатларнинг барчаси сизда кузатилмаяпдими? Демак, танангиз энергия олишнинг охирги манбаларига ҳали ўтмаган. Яъни, ёғ ва оқсилларнинг парчаланиши бошланмаган.
Агар, одам болалаикдан озғин бўлса, бу ҳолар хавфли эмас. Аммо, нимадир сабаб бўлиб тезда, ойига 3-4 кгдан озиш ҳаёт учун хавфли. Ҳамда юқорида санаб ўтган белгилар айнан тезлик билан озаётган одамларда кузатилади.
“Озғинликка нима сабаб бўлиши мумкин?” – деган савол туғилиши табиий. Лекин, сабабини санайдиган бўлсак саноқ анчага чўзилади. Шунинг учун сизга энг асосий сабабларини айцам. Бошқа сабаблари эса асосий сабаблар оқибатида юзага келади.
Ҳазм тизимидаги турли ўзгаришлар.
Ошқозон-ичак тизимидаги турли яллиғланишлар (гастрит, энтерит), ичаклар ҳаракатининг сустлашуви, ҳазм безлари (жигар, ошқозоности бези) фаолиятининг бузилиши, ўт суюқлиги таркибининг ўзгариши, ошқозон-ичак деворларида турли тўсиқларнинг ҳосил бўлиши овқатнинг тўла ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади. Ва организм ҳужайралардаги қўшимча моддалардан фойдаланишига олиб келади.
Гелментларнинг (паразит чувалчанглар) актив фаолияти.
Бу ҳолатни ҳамма билса керак. Паразитлар сиз истеъмол қилган озуқадан фойдаланиб ўз ҳаётини олиб боради. Бу эса танамиз учун зарур бўлган моддаларнинг ҳужайраларга сўрилишига тўсқинлик қилади ҳамда энергия сарфи аввал айтганимиздек, ҳужайрадаги ёғ, оқсил парчаланишидан ҳосил бўлган энергия орқали қопланади.
Озғинмисиз?! Унда юқорида айтиб ўтган муаммоларни йўқотинг! Кейин семириш ҳаракатини бошланг!
Биз сизга жаҳон стандартларига мос, диетологлар тавсия этаётган самарали семириш таомномасини ҳам тузиб берамиз. Лекин, юқоридаги муаммоларни бартараф этмасдан сифатли, кўп маҳсулот есангиз ҳам бефойда. У танангизга “юқмайди”. Фақатгина, кўп ва сифатли маҳсулотлар билан паразитларни семиртиришингиз мумкин!
Бу муаммоларни қандай бартараф этаман деяяпсизми? Жуда осон, гастроэнтеролог ҳузурига боринг. У биринчи сабабни бартараф этади. Агар, муаммо ҳазм тизимидаги ўзгаришлардан бўлмаса, гелментолог қабулига боринг. Гелментолог эса сизни “емираётган” паразитлардан озод қилади!
Эндиги маслаҳатларни юқоридаги муаммоларни бартаф қилганингиздан сўнг бажаришингизни тавсия этамиз!
Кун тартиби.
Кун тарибини режали асосда олиб боринг. Кунига 2,5-3 соат фарқ билан 5-6 марта овқатланиш зарур. Овқатланиш доимо бир хил вақтда бўлиши муҳим аҳамиятда эга.
Кун тартиби таркибига меъёрий уйқу (катталар учун 7-8 соат ), тоза ҳавода сайр ҳамда жисмоний машқларни киритиш асосий омиллардан ҳисобланади.
Кўп ухлаш ва жисмоний меҳнат қилмаслик семиришга ҳеч қандай фойда бермайди!
Семириш таомномаси.
Барча биологик-тиббий таомномалар диетологлар тавсия этган пирамида асосида шакллантирилади.
Пирамида асоси: Донли ва хамир маҳсулотлари ташкил этади. Нон ва нон маҳсулотлари, мош, нўхот, ловия кунлик овқатнинг асосини ташкил этиш керак. Бунда улар таркибидаги кўп миқдордаги углевод ва оқсиллар организмнинг энергияга бўлган талабини қондириш билан бирга ҳужайраларда заҳира ҳолда ҳам тўпланади. Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, нон ва нон маҳсулотларнинг олий навлиси тавсия этилмайди.
Пирамиданинг иккинчи қавати: Сабзавот ва мевалар ташкил этади. Сабзавот ва меваларнинг имкон қадар ширин турларини истеъмол қилиш зарур. Масалан, олма, шафтоли, анор, узум, қизил лавлаги углеводларга анча бой. Бу маҳсулотларни овқатланиш оралиқларида истеъмол қилиш керак. Яъни, ўзингизда оз бўлсада очликни ҳис қилдингизми, ширин мевалардан бирини тановул қилишингиз мумкин.
Пирамиданинг учинчи қавати: Сут ва сут маҳсулотлари, тухум ва гўшт ташкил этади. Семиришни истовчиларнинг эрталабки нонуштасида, албатта, сутли маҳсулот бўлиши керак. Уйқудан олдин ҳам сут ёки қатиқ истеъмол қилиш мумкин. Гўштнинг ёғсиз турларини қабул қилиш керак. Бунга парранда ва қуён гўштлари мисол бўлади.
Пирамида учи: Қандолат маҳсулотлари ташкил этади. Вазн йиғнашни истовчилар бу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишгани маъқул. Сабаби, улар таркибидаги ёғ тиббий жиҳатдан сифациз ҳисобланади. Ёки, торт ва пишириқларга тварог ишлатиб истеъмол қилиш мумкин. Бунда тварогнинг ёғлилик даражаси юқори бўлиши тавсия этилади.
Қўшимча маҳсулотлар: қуруқ маҳсулотларни овқатланиш оралиқларида бемалол истеъмол қилиш мумкин. Масалан, ёнғоқ, бодом, писта, туршак, майизларни кун давомида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Таомномани пирамида шаклида тавсия қилишимиздан мақсад, таркибидаги озуқалар миқдори пирамиданинг асосидан учига томон камайиб бориши кераклигидир.

avitsenna.uz


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Комментарии пользователей

Mani savolim bor. Savolim meni vaznim 56 kg. Yana 5,6 kg kupayishni xoxlayman. Agar uzim istagan vazinga ega bulsam quyidagi ovqatlanish tartibini yana o'z xoliga yani avvalgi xoliga qaytarsam yana ozib ketmaymanmi.


Добавить комментарий

avatar