Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.01.2016

Уй, ошхона ва хонадаги турли ҳидларни бартараф қилиш усуллари

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 649

Хонада ёқимли хид бўлиш учун, кичик нурли электрчироқни  бир икки томчи атир ёки хуш бўй хидли адекалон билан артинг.

Зич ёпқичлик жом ёки банка идишганилуфар гули, атир гули ёки бошқа турдаги майин ҳидли гуллар баргини солиб,барглар уст қисмини туз заррачалари билан қопланг,  шу тариқа идишни тўлдиринг. Гул барглари ва туз қопламиси билан тўлган идишга 3-4 ош қошиқ спирт ёки ароқ солинг ваоз муддатга димлаб қўйинг. Бир нече дақиқадан сўнг идиш қопқоғини очсангиз хонани хушбуй хид қоплайди.

Тортма, кичик жавон, кийим жавони, сервант ва китоб жавонларини, бир ойда бир маротаба шамоллатиш зарур. Шамоллатиш жараёни тунда амалга оширилса мақсадга мувофиқ, чунки бу уй анжомларидан тунда фойдаланилмайди ва барча оила аъзолари учун ҳам қулай ҳисобланади.

Жамадоннинг қўланса хидини йўқотиш учун, жамадон ички қисмини сирка шимдирилган латта билан артиш зарур , намчилланган жамадонни иложи борича офтобда қуритилса қўланса ҳид йўқолади.

Идиш – товоқ жавони ҳидланиб қолса, кўмир парчалари ёки пиёз туғрамлари билан ҳиддан фориғ бўлиш мумкин.

Нон жавоннинг доимий хидини йўқотиш учун, нон қути ички қисминисирка шимдирилган латта билан артиб туриш ва доимий хаволатиб туриш даркор.

Агар ошхонада нохуш хид пайдо бўлса, товага озгина сиркақуйиб оловда то у парланмагунча ушлаб турилса ёки қуруқ лимон, апельсин пустлоғини ёқилса нохуш хид йўқолади.

Ошхона чаноғиҳидини кетказишда, чаноқни хафтада бир маротаба қайнатилиб кальциланган сода сувида чайиш талаб қилинади (2 ош қошиқ содага 1 л қайнаган сув)

Агар жавонда ноғор пайдо бўлса, уни йўқотиш учун камфор пуфакчаларинижавонга қўйиш керак. Пуфакчалар намликни ўзига тортиши билан бирга, жавонни ҳам ноғордан ҳам ҳиддан тозалайди.

Термосда димланиб биқсиганҳид бўлмаслиги учун, икки ош қошиқ гуруч термос ичига солинади ва иссиқ сув билан тўлдирилади, қопқоқ ёпилиб бир неча мартачайқатилгандан сўнг, термос  иссиқ сувда қайта чайилади. Иккинчи услуб, 1 ош қошиқ сиркага 1 пиёла сув аралаштириб термос  чайилса хам бадбўйҳид бартараф бўлади.

Хонадан тамакиҳидини кетказиш учун, уй деразалари очилишдан ташқари, 2-3 та сочиқни совуқ сувда чайиб уни хонанинг бир неча жойларига қўйиб чиқилса, тамаки ҳиди бартараф бўлади. Нам сочиқ табак хидини тез ўзига тортади.

Қўлдан пиёз хидини кетказиш учун, қўлгақайнатилган қуруқ туз суртиш ва совунда ювиш керак. Сирка билан ҳам артса пиёз ҳиди қўлдан бартараф бўлади.

Пичоқ ёки санчқидан пиёз ҳидини кетказиш учун, уларни ўсимлик мойи ёки қуруқ туз билан артиш мумкин ёки ўша пичоқ билан савзи тўғраса ҳам ҳид йўқолади.

Агар қўл саримсоқ пиёз билан ҳидланса, қахва қолдиғи билан артилсасаримсоқ ҳиди бартараф бўлади.

Баъзида уй таъмири вақтида қўл керосин ёки мой бўёғи билан хидланиб қолади. Қўл ювишдан аввал сувга хантал  қўшилса ҳид йўқолади.

Қайнаб тошиб кетган сут ҳиди газ мосламасини кир қилишдан ташқари бутун хонага тез тарқалади, буни олдини олиш учун, сут тошган жойни сирка аралашган хўл қоғоз билан ёпиш керак.Қоғоздаги сирка нохушҳидни бутунлай ўзига тортиб олади.

Агар кам ишлатадиган чинни чойнагингизда димиқган хид пайдо бўлса, чойнакни қуруқ холида артиб озгина шакар солиб қўйиш керак.

Шиша идиш ичидаги барча хидларни йўқотиш учун унга 1 ош қошиқ хантал сепип иссиқ сув билан яхшилаб чайқатиш керак, ундан сўнг совуқ сув билан яхшилаб чайилса ҳид бартараф бўлади.

Сельд балиғи  хидини қўлдан ёки идишдан кетказиш учун сиркали сув билан қўлни артиш, идишни ювиш керак. Бунда ярим ош қошиқ сиркага 1 литр сув кифоя қилади.

Сельд балиғини кесган пичоқ,  барча турдаги ёғ билан мойланса балиқ ҳидийўқолади.

Балиқ таомларига ишлатилган идишларни аввал ивитилиб қуритилган қоғоз билан артиб, ундан сўнг совуқ сув билан енгил чайиб, жараён охирида иссиқ сув билан ювилса ҳид йўқолади.

Товадан пиёз ҳидини кетказишда, иссиқ товагаистеъмол қилинган хўл чой баргларини сепиш ёрдам беради.

Аччиқ чой (Тим қора чой) товадан балиқ хидини тез кетказади.

Балиқларнинг ботқоқ хидини кетказиш учун тозаланган ва ювилган балиқни 2-3 лавр барглари ёки бир неча қора муруч доналари қоришилган сирка аралашмаси билан бир неча соат ушлаб туриш даркор.

Ошхонада балиқ хиди бўлмаслиги учун, иссиқ плитага бир бош қанд ёки 1 қошиқ шакар қукунинисепиш керак.

Пишлоқ ёки пиёз сақланган пластмас идишни ош содаси билан артсангиз хид йўқолади.

Қайнаётган карамнинг кучли ҳидини кетказиш учун карам қайнатилаётган идишга  оқ нон бўлаги ёки бир калла қанд солиш керак. Идишни сиркаланган тоза латта билан артиб, уст қисми қопқоғи ёпиб қўйилса ҳам карам ҳиди йўқолади.

Тузланган бодринг вақт ўтиши балн сассиқ ҳид чиқаради. Агар бодринг турган идишга шакар қамич бўлаги ташлаб қўйилса, ҳид 2-3 кунда йўқолади.

Интернет маълумотлари асосида

Беҳзод Абдураҳманов тайёрлади


Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar