Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.12.2015

Кир ювиш машинаси қандай танланади?

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 1 831

Ҳозирда кўп оилаларда кир ювиш машинасини сотиб олсаммикан ёки олмасаммикан деган савол кўндаланг қўйиладиган савол эмас. Бугунга келиб кир ювиш машинасига бойлик белгиси эмас, балки, хар бир оила учун зарурий техника воситаси сифатида қарала бошланди. Айниқса ёш болалик уй бекалари учун бу жуда зарурий техник восита. Хўш бу қулай дастиёрни қандай қилибмумкин, харид жараёнида нималарга эътибор бериш керак, уларнинг бир биридан фарқи нимада, шу ва бошқа саволларга,қуйида, мутахассисдан жавоб оламиз. Демак кир ювиш машина танлашни бошладик.

Кир ювиш машиналари уч турга бўлинади, автомат, ярим автомат ва ультиратовуш орқали кир ювувчи восита (бу техник восита деярлик оммалашмаган).Дунё миқёсида, шу жумладан бизнинг юртимизда ҳам асосан икки турдаги кир ювиш машинлари оммалашган булар автомат ва ярим автомат.

Уларнинг фарқи қуйидагича:



Автомат кир ювиш воситалари – махсус дастур орқали бошқарилади ва жуда кўп қулайликларга эга. Бироз илгариги модел турлари фақатгина берилган буйруқ алгоритми асосида ишлаган бўлса, ҳозирги келиб махсу дастурлар орқали, кир ювиш кукуни ҳажмини ўлчаш, сув ҳажмини ўлчаш, кирни сиқиш жараёнидаги сув ҳароратини ўлчаш каби функцияларга эга. Ўз навбатида, автомат кир ювиш машиналари икки турга бўлинади: Вертикал айланали ва Фронтал айланали,шу билан бирга улар бир биридан дизайни билан ҳам фарқланади.



Вертикал айланали кир ювиш машинаси:

Бу турдаги машиналар, тузилиш механизми жихатидан қийинроқ ва шунинг учун ҳам таннархи қиммат ҳисобланади. Бундай кир ювиш машиналарининг қулай тамони қурилма ЭНИНИНГ кичиклиги ва шунинг ҳисобига ички қисмига кийимлар миқдори кўп жойланишлигида. Ундан ташқари, ювиладиган кийимларни юқоридан ташланиши фойдаланувчи учун анча қулай. Кир ювиш жараёнида, эсдан чиқиб қолган кийимларни ёки бирон бир қўшимча ювиладиган нарсаларни, аралаштириш имкони мавжудлиги. Ноқулай тамони эса, таннархининг қимматлиги (фронтал камерали кир ювиш машинасидан, сезиларлик даражада қиммат). Уст қисмидан, жавон сифатида фойдаланиб бўлмаслиги. Узунлиги ва эни деярлик барча моделларда бир хиллиги, харидор учун ҳилма хиллик йўқлиги.



Фронтал кир ювиш машиналари:

Бундай кир ювиш машиналари анча қулай. Уларни харидқилиш, бузилиб қолса тузатиш, вертикал айланали машиналардан анчайин арзон. Машинанинг шаффоф ойна қопқоқлик туйнуги, ювилаётган кийимни кузатиш имконини беради. Харидор учун қулай тамонлари, қулай нарх, модел ва турларининг кўплиги, кир ювиш жараёнидан тортиб то сиқиш жараёнигача кузатиш имкони мавжудлиги. Катта айланма барабанга эгалиги. Ошхона, хаммомга онсон ўрнатилиши. Алоҳида турган ҳолда, уст қисмидан жавон сифатида фойдаланиш мумкинлиги. Ноқулай тамонлари,кир солиш ва олиш учун, энгашиш ёки букилиш зарурлиги (бели касалларга ноқулай). Шаффоф ойнали қопқоқни очиш учун жой ҳисоби олиниши.

Автомат кир ювиш машинасини харид қилиш чоғида, энг эътиборли жихат шундаки, канализация мавжудлиги, кир ювиш кукини фақат автомат машина учун мўлжалланган бўлиши.Ундан ташқари автомат кир ювиш машиналари учун электр энергия кўпроқ сарф қилинади ва кучлироқ ток қуввати талаб қилишини ҳам хисобга олиш зарур.

Автомат кир ювиш воситларининг нархи, ишлаб чиқарилган материл нархига ҳам боғлиқ. Масалан пластикдан қурилган машина арзонроқ, металлдан ясалгани эса қимматроқ.



Ярим автомат кир ювиш машинлари:

Ҳозирги кунда, автомат кир ювиш машиналари машҳур бўлгани билан, ярим автомат машиналарнинг ҳам ўз қулайликлари ва ривожланиш жараёнлари мавжуд. Ярим автомат машиналар, дала ховли, канализация мавжуд бўлмаган, кам электр энергиялик жойлар, шўр сув ва узлуксиз сув муаммоси мавжуд жойлар учун қулай саналади.Замонавий ярим автомат машиналар активатор ва барабан механизми асосида ишлайди. Активатор — яъни марказий диск электр двигател орқали харакатланиб кирни айлантиради. Бунинг натижасида, кир ювиш кукуни кўприб кирни тозалайди. Активатор машиналарнинг асосий турларида кирни сиқиш, чайиш функциялари мавжуд эмас. Бундай холатда, кирни қўлда чайишга тўғри келади.

Янги турдаги ярим автомат машиналарнинг ҳам сиқиш, чайиш функциялари мавжуд. Барабан типидаги ярим автомат машиналар ўзининг ичида сиқиш функцияси борлиги билан фарқланади. Баъзи маркаларда сиқиш ҳам, чайиш ҳам бир бакни ўзида амалга оширилади. Баъзи моделларда эса, чайиш учун иккинчи бакка кир олинади. Ундан ташқари, кўпгина БРЕНДлар сувни иситиш функцияси эга ярим автомат машиналар ҳам ишлаб чиқармоқда. Бу дегани, айнан шу функция учун махсус махсус автомат машина кир ювиш машинаси олиш ҳам шарт эмас. Ярим автомат кир машиналарининг яна бир қулайлиги, кир ювиш кукунининг танламаслиги, ҳатто хўжалик совунни майдалаб ивитиб ишлатса ҳам бўлаверади. Бу уй бекаси учун анча арзон, ҳам қулай, ҳам кир тозалигини таъминлайди.

Қандай брендларни сотиб олиш маъқул?

Брендлар қандай бўлишидан қатъий назар, техник қурилманинг техник тафсифини  ўқиб чиқинг. Харид қилаётган брендларингиз учун, сиз яшаётган худудда, сервис ва кафолат борми шуни аниқланг. Импорт товарлар қиммат бўлишини ёддан чиқарманг, агар сизда ўзимизда чиқаётган товарлар билан солиштириб кўриш имкони бўлса эринмасдан нархларни солиштириб кўринг. Баъзи бировлар, машҳур брендларни арзонга олдим деб қолишади, кўпинча айланма йўл билан олиб кирилган товарлар арзон бўлади, табиийки уларга хизмат кўрсатилмайди.      Хозирда мамлакатимизда, Bosch, Samsung,LG, Electrolux,Daewoo,Midea,Sitronic фирмалрининг фирма дўконлари мавжуд ва уларга кафолат ва хизматлар учун махсус белгили хужжат берилади. Мамлкатимизда фаолият юритаётган Artel, Roison, Zenit фирмалари ҳам хорижий хамкорлар билан ишлаётганини ҳам ҳисобга олинг. Масалан Artel маҳсулотлари Япониянинг Toshiba, Кореянинг Samsung, Хитойнинг Midea компаниялари билан хамкорлик қилмоқда. Artel маҳсулотининг ярим автомат машиналари анча арзон ва ўта чидамли (синалган). Roisen Италиянинг Candy фирмаси билан хамкорликда ишламоқда. Zenit эсе Electrolux, Samsung ва LG билан фаолият юритмоқда.

Ўйлаймизки маслаҳатларимиз сизга маъқул келади. Харидингиз баракали бўлсин.

Ҳа айтганча, ҳар бир олинган техник воситани ишлатиш олдидан йўриқномани ўқишини унутманг ва унга қатъий амал қилинг.



Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar