Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.12.2015

Озишни истаганлар учун (3 та оддий усул)

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 476

Ушбу маълумотни интернетдаги хориж материаллари асосида тайёрладим. Аммо, шуни айтишим керакки қуйидагиларни ўзим айнан озиш мақсадида синамаганман, бироқ ўзимда қуйидаги холлар узоқ такрорланган вақтда натижа сезилган.

1. СУВ.
Ха, айнан сув. Кўпроқ сув истеъмол қилинг. Бир сутка давомида 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилинг. Овқатланишдан 15-20мдақиқа олдин тўйиб сув ичинг. Эрта тонгда, кечки пайтда сув истеъмол қилинг. Иложи борича қорнингиз очиб таом емоқчи бўлганингизда хам сув ичинг. Ишонтириб айтаманки, бир хафтадан кейин сизга сув ичиш нафас олиш каби одатий бўлиб қолади. Айтганча, хом сув ичманг. Қайнатиб совутилган сувни истеъмол қилинг.

2. УЙҚУ:
Адашдингиз сиз ўйлаганчалик 10-12 соатлик уйқу эмас, албатта

[img]http://i1.wp.com/ELLO.uz/wp-includes/images/smilies/simple-smile.png?w=960[/img]
7-8 соатлик уйқу сизга кераксиз вазндан халос бўлишингизда кўмаклашади. Бир ойда натижани сезасиз.

3. ТАОМ:
Шу бандни бошлашимга юзимга табассум югурди. Озимоқчи бўлган инсонга таом таклиф этиш?

[img]http://i1.wp.com/ELLO.uz/wp-includes/images/smilies/simple-smile.png?w=960[/img]
Ажойиб-а? Аммо, бу рост. Инглизларда бир гап бор, «Сен нима есанг, ўшасан».  Айтмоқчи бўлганим оч юриб озиб бўлмайди. Овқатланиш керак фақат ёғсиз бўлган таомлардан меърида истеъмол қилиш керак. Овқат солинган идиш бўшаши шарт эмас. Кўпроқ кўкатлар истеъмол қилинг. Қишнинг совуқ кунларида гўшт маҳсулотларисиз қувватлансизланиб қолиш мумкинлиги боис, туёқлилар гўштидан кўра курка гўштидан фойдаланишни таклиф этаман. Курка гўшти дунё миқёсида пархез таом хисобланади.

Хурсандбек Сайдакбаров тайёрлади



Manba: Maslahatim.uz


Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar