Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.12.2015

Мобил алоқа харажатлари ва унинг тежаш усуллари

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 812

Биз ниҳоятда шиддит билан ривожланиб, техника борган сари инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётган замонда яшамоқдамиз. Умуман кундалик ҳаётимизни оддий маиший техникаларсиз, айниқса уяли алоқасиз тасаввур этиш кундан кунга қийинлашиб бормоқда. Коммуникациянинг бу соҳаси, оҳирги 10 йил ичида шу даражада ривожландики, инсон ҳаёти уяли алоқага узвий боғлана бошлади. Замонвай алоқа воситалари, смартфон, планшетлар буларга яққолмисолдир. Табиийки, замонавий мобил қурилмар учун, алоқа компаниялари тақдим этаётган янги хизмат турларининг тўловлари ҳам ошиб бормоқда. Ҳозирда мамлакатимизда алоқа операторлари «Uzmobile GSM», «Uzmobile CDMA», «Ucell», «UMS», «Beeline», ва «Perfectum mobile CDMA» уяли алоқа компаниялари фаолият юритмоқда. Кўплик бор жойда, албатта рақобат бўлиши табиий. Уяли алоқа операторларининг асосий мақсади, мижозни кўпайтириб ўз фойдасини ошириш ва мижозларни сифатлиалоқа билан таъминлашдан иборат. Белгиланган қонун – қоидалар асосида, алоқа операторларимиз бу соҳада жадаллик билан иш олиб боришмоқда албатта. Таҳлилчиларнинг ҳисоботига кўра, уяли алоқадан фойдаланувчи ўрта ҳол оила, алоқа операторларига фақат сўзлашув ва абонент тўлови учун, ҳар ой 5-10 доллар миқдорида пул сарфлайди. Интернет, SMS, MMS, асосий ва қўшимча хизматлар учун 30 доллар атрофида. Роуминг учун камида 100 доллар, давлатлараро қўнғироқлар учун 5-7 доллар ҳисобида пул сарфлайди. Барча хизматлар учун, умумий ҳисобнинг ўртача харажати 60-70 долларни ташкил қилади. Хўш, уяли алоқа учун харажатларни қандай қисқартириш мумкин? Бу хақда компания мутахассислари нима дейди? Умуман харажатларни қисқартириш йўллари мавжудми? Қандай қилиб кам сарф қилиб, кўп суҳбатлашиш мумкин? Шу саволларга қуйида жавоб топишга харакат қилиб кўрамиз. Мутахассис маслаҳатлари:

1. Уланиш даврида, компания ва сиз билан тузилаётган шартнома билан диққатлик билан танишиб чиқинг. Компания мажбуриятлари, абонент мажбуриятлари, қай ҳолларда пул тўланади, депозит қанча бўлиши керак (Баъзи компанияларда, уланиш даврида биринчи депозит тўлови мавжуд). Форс Мажор ҳолатлар. Қай ҳолда товон пули тўланади. Қай ҳолларда сиздан олинган ортиқча пул учун компания тўғридан тўғри жавобгар эмас. Сиз қай ҳолда хаққингизни талаб қилишингиз мумкин. Барчасини, синчиклаб ўқиб чиқинг ва ўрганинг. Тармоққа, шахсан ўзингиз, ўз паспортингиз орқали уланинг. Кўча куйдан, қўлдан олинган кимнингдир номидага рақамлардан фойдаланманг, бу сизга ортиқча харажат ва бош оғриғи бўлади.

2. Абонентлар, асосан саноқли одамлар билан суҳбат қурадилар. (Яқин қариндошлар, дўстлар, севикли ёр, ҳамкасблар). Алоқа компаниялари хизматларидан фойдаланишдан аввал, сиз кўпроқ сўзлашадиган инсонлар қайси алоқа оператори хизматидан фойдаланишаётганини ўрганинг. Имкон қадар барчангизнинг алоқа операторларингиз битта бўлгани маъқул. Компаниялар орасида, мижозни сақлаб қолиш борасидаги кучли рақобат, уларни тармоқ ичида қўнғироқлар нархини арзонлаштиришга мажбурлайди. Тармоқ ичидаги арзон нарх, чўнтагингиз учун анча фойдали. Ундан ташқари, уланиш даврида ва доимий мижозлар учун, қўшимча акциялар, бонуслар ва бепул дақиқалар ҳам ажратилиши мумкин. Бу ҳақда уяли алоқа компанияларининг корпоратив сайтларидан маълумот олишингиз мумкин.

3. Ўзингизнинг, суҳбатлашиш лаёқатингиздан келиб чиққан ҳолда тариф танланг. Булар GPRS, SMS халқаро қўнғироқлар учун махсус тарифлар ҳисобланади.

4. Дўстларингиз ва сиз имкон қадар битта тарифда бўлганингиз маъқул, чунки тарифлар аро махсус чегирмалар тақдим этилиши эҳтимоли мавжуд.

5. Агар сиз давлат корхонасида фаолият олиб борсангиз, компанияларнинг корпоратив хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Корпоратив хизматлар, давлат корхоналари учун мўлжалланган бўлиб, анча арзон ва қулайдир. Баъзи ҳолларда компаниялар корпоратив мижозлар учун, ҳатто дастлаб хизмат юзасидан, уяли алоқадан фойдаланиши кўзда тутилмаган ҳодимлар учун ҳам, корпоратив хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади. Яъни корхона, махсус рухсатнома ёки сертификат орқали, ўз ходимларига корпоратив тарифга уланиш имкониятини яратиб беради. Натижада, абонент жисмоний шаҳс сифатида, тўловларни ўзи амалга ошириб, корпоратив хизматлардан фойдаланверади.

6. Интернет учун кунлик, ҳафталик ёки ойлик ишлатиш имкониятингизга қараб, махсус тўпламлар сотиб олинг. Уларнинг қулайлиги шундаки, ишлатилмаган ҳар бир МБ тўплами, тўлов асосида кейинги кунга қўшилиб бораверади.

7. Агар сиз ва сизнинг суҳбатдошингиз, мессенджерлардан фойдаланса, SMS ва овозли қўнғироқларингизни улар орқали амалга оширинг.

8. Контент провайдерлари ҳизматларидан воз кечинг. Булар, валюталар курси, об – ҳаво, мунажжимлар башорати, кўнгил очар хабарлар,футбол хабарлари, латифалардан иборат, қисқа рақамдан келувчи SMS хабарлар.

9. Доимий мижозлар учун бериладиган акцияларни ўтказиб юборманг.

10. Саёҳатга кетсангиз роуминг хизматларидан фойдалнинг. Ҳозирда мобил операторлар, ҳудудлар бўйича махсус чегирмали роуминг нархларни тақдим қилмоқда.

11. Агар сизда, телефон қурилмангиз Android, iOS тизимида ишласа, қурилма созламаларидан, автоянгиланишни ўчириб қўйинг. Кераксиз дастурлар, ортиқча ўйин ва халқаро SMS хизматларига чеклов қўйинг.

12. Интернет сиз учун доимий зарур бўлмаса, телефон қурилмаси орқали, маълумот алмашувини кераксиз ҳолларда ўчирб қўйинг.

13. Телефон қурилмангизни, албатта блокка қўйинг. Баъзи ҳолларда, билмай босилиб қолинган телефон тугмаси, сизга катта моддий зарар етказиши мумкин.

14. Уй телефонидан фойдаланиб туришни ҳам унитманг.

Maslahatim.uz учун Беҳзод Абдураҳманов тайёрлади



Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar