Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.12.2015

Фарзандингизни компьютердан ўзоқлаштиришнинг 6 усули

Автор: Maslahatim Комментариев: 0            Просмотров: 423

Компьютер ўйинларининг пайдо бўлиши ва оммалашиши жамиятимизда кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Болаларнинг виртуал мухитга хаддан ташқари кўп қизиқишлари, уларнинг ўсиши учун мухим бўлган: спорт, ўқиш билан шуғилланиш ва бошқа шу каби турли хил фойдали фаолиятларни ўрнини эгаллаб олмоқда. Болалар бўш вақтларини фақатгина компьютер ўйинлари қаршисида ўтказишлари, минимум ҳаракат эвазига осонгина эришиладиган ғалаба эҳтиёжини қондиради. Аммо эътиборни жамлаш пасаяди ва эшитиш қобилияти умуман йўқолиб кетади. Компьютер ўйинлари ва қурқувлар (фобиялар), депрессия, ортиқча ташвишланиш, хамда ижтимоий адаптациянинг бузилиши ўртасида боғлиқлик мавжудлиги ҳакидаги тадқиқотлар хали аниқ нихоясига етмаган бўлсада, шуни аниқ айтиш мумкинки ўйинларга ортиқча боғланиш организмнинг соғлом ўсиш тарзига ва боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бундай холатларда, ота-оналар ва педагоглар болани компьютердан бутунлай махрум қилишлари керак эмас. Фақатгина компьютер олдида ўтказган вақт билан бошқа фаолият ўртасида, масалан табиат қўйнига чиқиш, спорт машғулотлари ва хкз, мувозанатни урнатишлари лозим. Болаларни ўйинларга хаддан ташқари кўп боғланиб қолганликлари ва бу муаммоларни ечимини топиш ҳакида китоблар ёзган куплаб ёзувчилар одатда қуйидаги шавқатсиз маслахатларни берадилар:



бола хонасидаги компьютердан халос булиш;



компьютерга пароль қўйиш;



хар сафар бола ўйин уйнаётганини кўрганда компьютер электр таъминотидан учириш ва хкз.

Гайкаларни қотириш — самарадор услуб эмас, негаки сиз уйда, болани олдида бўлмаган вақтингизда, муаммо яна юзага чиқади. Хамкорлик ва шахсга хурмат — бу услуб юқоридаги муаммони ва ҳар қандай муаммони ечишнинг олтин калитидир. Ўйинларга бўлган ортиқча қизиқишни камайтириш учун, узингиз намуна бўлиб, масалан интернетдан фойдаланишни камайтиринг. Бундан ташқари компьютер чегараларидан чиқиб, фаол ҳаёт билан шуғулланинг. Қуйида бир неча маслаҳатлар берилган:



Болангиз билан бирга уйнанг! Бу ғалати эштилиши мумкин, лекин болангиздан унинг энг севимли ўйинини сизга хам ўргатишини илтимос қилинг. Ўйинга баҳо беринг ва ундаги нималар сизга айнан ёқгани ва ёқмаганини болага айтинг. Буларни асослаш хам мақсадга мувофик бўлади. Нима бўлган тақдирда хам болага сиз янги нарсаларни синаб кўришга тайёр эканлигингизни кўрсатинг. Боланинг қизиқишларига диққатли бўлаётганингизни кўрганида, у сизни тинглашни бошлайди.



Икки хафта давомида компьютер ўйинлари учун аниқ вақтни белгиланг. Фарзандингиздан ўйин учун қанча вақт кеткизганини хисоблашини айтинг. (Ёки буни узингиз хам бажарсангиз бўлади). Хафта охирида, буш вақтнинг қанча қисми ўйинларга кетаётганини узида акс эттирган графикни фарзандингизга кўрсатинг. 10% ёки 50%? Болангиз бу ҳолатга олдин эътибор бермаганлиги эҳтимолдан холи эмас ва ўз кўзлари билан кўрганда хайратланиши ҳам мумкин.



Унга вақтни қадр-қимматини, уни кайтариб бўлмаслигини тушунтиринг. Масалан шу вақтни ичида бирон бир мевали дарахтни экса 10 йилдан сунг ундан мева олиш мумкинлигини айтинг.



Фарзандингиз ва дустлари учун табиат кўйнида сайр уйиштиринг.



Фарзандингиз танлови бўйича узоқ муддатли лойихани бошланг. Эҳтимол фарзандингизнинг бир мақсади бор ва у бу мақсадга эришиб бўлмайди деб ўйласа керак. Агарда сиз бу мақсади ҳакида билсангиз, орзусини руёбга чиқаришга ёрдам бераоласиз. Аксарият болалар узоқ муддатли лойихалар ҳақида хеч қандай тушунчага эга эмаслар, аммо уларни вақтларини режалаштиришга ёки пулни қандай тўғри тақсимлашга ўргатиш мумкин. Балки фарзандингиз эски автомобильни тузатмоқчидур, боғ яратмоқчидур, байрам учун кийим тикмоқчидур ва шу каби қизиқарли ишлар билан шуғулланмокчидур. Албатта, сиз ота-она сифатида фарзандларингизга бу орзусини амалга оширишга қўлингиздан келганча ёрдам беришингиз керак.



Фарзандингизнинг мустақил фаолиятини рағбатлантиринг. Виртуал ўйинларнинг энг жозибадор тарафи шундаки, кам мехнат қилиб оз вақтга бўлса ҳам бирон бир ютуққа эришса бўлади. Фарзандингиз оз бўлсада ютукларга эришса ҳам мактаб куйиш эсингиздан чиқмасин. Стенфорд Университети руҳшуноси Кэрол Двэкаиз ўтказган тадқиқотларга кўра, болаларнинг ўзлари ҳақидаги фикри (ўзларига баҳо беришлари), одатда, улар ҳакидаги катта ёшдаги одамлар фикридан келиб чикади, асосан ота — онасининг фикридан.

Maslahatim.uz учун Муштари Мамадалиева тайёрлади



Категория: Советы     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar