Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.11.2015

Latiflar (Toplam 9)

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 377

Афандининг кўзи хира бўлиб қолган эди, одамлар унга кўпроқ ёнғоқ ейишни маслаҳат беришди. Афанди бозордан ярим қадоқ ёнғоқ олиб, аста чиқиб кетаётган эди, рўпарасидан бир бола чиқиб салом берди. Афанди алик олиб, болага битта ёнғоқ берди-да, севиниб деди: — Салом берган болаларни жуда яхши кўраман. Қани энди, бошқа болалар ҳам сенга ўхшаш салом беришни билишса! Бола нарироққа бориб ингичка овозда салом берди, Афанди яна ёнғоқ узатди, кўчанинг ўртасига етмасданоқ бола йўғон товушда салом бериб, яна бир ёнғоқ олди, тор кўчага бурилмасдан хириллаган товуш билан салом берган эди, Афанди билиб қолиб: — Саломни ёнғоққа алишиб еб, томоғинг оғриган шекилли, товушинг чиқмаётибди, ёнғоқ ема!— деди.

*******

Институтда кириш имтиҳони. Имтиҳон олаётган профессор савол берибди: — Қани менга тушунтрингчи, электр мотор нега айланади? — Электр қуввати таъсир этаётгани учун! — Шу ҳам жавобми?! Нега унда дазмол айланмайди? — Чунки у айлана эмас. — Яхши.. Нега унда электр плитка айланмайди? У юмалоқ-ку?! — Чунки у ғадир-будир. Оёқчалари ишқаланади. — Тушунарли... Ҳм-м... Лампочка-чи?! Электр лампочкаси! Юмалоқ, силлиқ, оёқчалари йўқ! Нега лампочка айланмайди? — Лампочка айланади-ку?! — Қанақасига?!! — У куйиб қолганда янгисини қўйганингизда айлантириб қўйясизми? — Тўғри... Ҳақиқатдан ҳам... Айлантираман... Ҳа! Лекин уни мен айлантираман-ку, ўзи айланмайди-ку?! — Биласизми, бу дунёда ўз-ўзидан ҳеч нарса айланмайди! Ана, электр мотор ҳам айланиши учун электр қуввати таъсир этиши керак!



Teglar: anekdot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar