Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.11.2015

Latiflar (Toplam 11)

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 410

Подшо эрталаб овга борар эди, рўпарасидан Афанди чиқиб қолди. Афандининг кўриниши анча ҳунук бўлганидан, подшо ходимларига буюрди: — Овнинг бошидан шундай бадбашара одам учради, бугун ов юришмайди, олиб бор зиндонга сол буни, ҳали овдан қайтганда гаплашаман бу билан! Олиб бориб Афандини зиндонга ташладилар. Аммо шу куни подшонинг ови жуда яхши юришди. подшо овдан қайтгач, Афандини чақиртириб деди: — Агар бугун овим юришмаганда, сени ўлдирар эдим, бахтинг бор экан. — Бир савол сўрасам майлими?—деди Афанди. — Сўра! — «Бахтсизлик келтиради, овим юришмайди» деб мени эрталаб қаматдингиз, аксинча, овингиз юришиб кетди. Мен ҳам бола-чақамнинг шу бугунги тирикчилиги учун бир парча нон топгани чиққан эдим, кечгача зиндонда ётиб, тирикчиликдан қолдим, бола-чақамнинг ҳоли нима кечганини билмайман. Қани, айтинг-чи, иккаламиздан қайси биримиз бахтсизлик келтирар эканмиз?

*****

Афанди тегирмонда буғдой торттириш учун навбат кутиб турар эди, туриб-туриб зерикди. Бошқа қоплардан ўзининг қопига ҳовучлаб буғдой сола берди. Буни кўриб тегирмончи сўради: — Нима қиляпсиз, Афанди? — Мен тентакман! — Тентак бўлсангиз, нега ўз қопингиздан олиб, бировларникига солмайсиз - деди тегирмончи. — Унда ғирт жинни бўлар эдим,— деди Афанди.

*****

Афанди ширакайф ҳолда ярим тунда уйга қайтибди. Охирги зинада оёғи тойилиб, пешанасидан дарча очилибди. Бир нарса қилиб эшикни очиб кириб қон оқаётган ярани ювиб нетиб ойнага қараб пластир ёпиштириб уйқуга кетибди. Тонг саҳарда шундоқ кўзини мажбурлаб очса хотини бақириб ётибди: — Майли нимага кеч келдинг, деб сўрамайман, Постел нимага қон, деб сўрамайман. Лекин жавоб бер: Нега ойим олиб берган тошойнага тўлик пластир ёпиштириб чикдинг?



Teglar: anekdot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar