Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.06.2016

ЗЕНИТ - БЕНФИКА

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 96

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, жавоб ўйини. 9 март, соат 22:00. Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)

ЗЕНИТ

Халк (69)


1 : 2

БЕНФИКА

Гайтан (85)
Талиска (90+6)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Юрий Лодигин (Д)
13.Луиш Нету
06.Николас Ломбертс
02.Александр Анюков
28.Аксель Витсель
81.Юрий Жирков
08.Маурисио
10.Данни
09.Александр Кокорин
22.Артем Дзюба
07.Халк
01.Эдерсон Мораес (Д)
50.Нельсиньо Семеду
85.Ренато Санчес
07.Андреас Самарис
19.Элисеу
10.Николас Гайтан
05.Любомир Фейса
14.Виктор Линделёф
11.Костас Митроглу
17.Жонас
21.Пицци
ЗАҲИРА
41.Михаил Кержаков (Д)
52.Андрей Иванов
19.Игорь Смольников
24.Эсекьель Гарай
14.Артур Юсупов
17.Олег Шатов
92.Павел Долгов
13.Пауло Лопеш (Д)
28.Силвиу
30.Талиша
09.Рауль Хименес
38.Нуно Сантуш
18.Эдуардо Салвио
20.Гонсало Гуедес

Матн

90+6' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Ўйин якунланди. "Зенит" - "Бенфика" - 1:2! Португалия жамоаси чорак финалга йўл олди
90+6' ЗЕНИТ - БЕНФИКА ГОООЛ! Талиска, 1:2!
90+5' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк огоҳлантириш олди
90+4' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Смольниковнинг узатмасини "Бенфика" посбони эгаллаб олди
90+2' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика"да ўзгариш: Жонас ўрнига Талиска тушди
90+1' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Зенит" яхши ҳужум ташкил қилди. Данни чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
90' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика" посбонининг оёқ томирлари тортишиб қолди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
89' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк олис масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
88' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Дзюба бирга бир вазиятга чиқди, аммо сакраётган тўпни ўзига бўйсундиргунча, ҳимоячи тўпни тепишга улгурди
85' ЗЕНИТ - БЕНФИКА ГООООЛ! Гайтан, 1:1! Хименес кутилмаганда жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Лодигин қайтарган тўп тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Тўпга биринчи бўлиб Гайтан етиб келди ва бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
84' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Жирковнинг узатмасидан кейин Дзюба офсайдда қолди. Ҳакамлар адашишди
82' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Зенит"да ўзгариш: Маурисио ўрнига Артур Юсупов тушди
81' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вууууҳ! Дзюба бир неча футболчилар орасидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятда унчалик муваффақиятли зарба бера олмади!
78' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика" ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлди
73' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика"да ўзгариш: Пицци ўрнига Эдуардо Салвио тушди
72' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Хавфли вазият! Бурчак тўпига "Бенфика" футболчиси бош билан зарба берди. Юқорига бурчакка бораётган тўпни Лодигин қайтарди!
69' ЗЕНИТ - БЕНФИКА ГООООЛ! Халк, 1:0! Жирков чап қанотдан ҳимоячи билан тўқнашувда устун келди ва жарима майдончасига кириб бориб, Халкка узатма берди. Бразилиялик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди!
67' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика"да ўзгариш: Митроглу ўрнига Рауль Хименес тушди
67' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк офсайдда қолди
65' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Смольников ўнг қанотдан узатма берди. "Бенфика" посбони мушт билан тўпни уриб юборди
63' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вуууҳ! Жонас бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Лодигин зарбани қайтарди!
62' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вууууҳ! Шатов ўнг қанотдан марказ бўйлаб сурилди ва жарима майдончасига кирган Дзюбани узатма билан таъминлади. Артёмнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
60' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вуууҳ! Халк бурчак тўпини ўйинга киритиб ўзи қайта қабул қилиб олди ва жарима майдончасига узатма берди. Смолльников дарвозабон қаршисида зарба берди. Зарба унча кучли чиқди, тўпни Мораес эгаллади
58' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Зенит"да ўзгариш: Анюков ва Кокорин ўрнига Олег Шатов ва Игорь Смольников тушди
56' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Зенит" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Маурисио эгаллади ва олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
53' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк чап қанотдан берган узатмани Дзюба жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундирди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи теган тўп Артёмга тегиб, дарвозабонга борди
51' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Юқоридан етказилган узатма учун курашда Халк рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячидан устун келди ва зарба йўллади. Зарбани бошқа ҳимоячи қайтарди
49' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Пицци аввалги ўйин қоидасини бузди, сўнгра ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантириш олди
46' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Иккинчи бўлим бошланди
45+2' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча жавоб ўйинида ҳисоб очилмади. Танаффус
45' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
40' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Мезбонларнинг босимини португалияликлар қайтаришди
37' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Бурчакдан етказилган узатмага Кокорин бош билан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
37' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк йўлланган зарба жонли девордагилар орқали устун ёнидан ўтиб кетди
36' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Митроглу огоҳлантириш олди
35' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Меҳмонлар жарима тўпини "Зенит" жарима майдончасига етказишди. Тўп қайтарилди
33' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Данни чап қанотдан узатма берди. "Бенфика" посбони тўпни эгаллаб олди
32' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Нельсиньо Самеду жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Лодигин тўпни эгаллади
31' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Анюков ўнг қанотдан дарвозага яқинига узатма берди. Бурчак тўпи
27' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Жирков чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи ишлади
22' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Хавфли вазият. Дзюба-Халк-Данни рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни бир-бирларига бош билан етказишди. Артём яккама-якка вазиятда зарба беришга уринди. Мораес тўпни қайтарди
21' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Халк бир ҳимоячи таъқиби остида чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
20' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вууҳ! Ренато Санчес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
18' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Гайтан ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
15' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Чап қанотдан Халк узатма берди. Мораес тўпни эгаллаб олди
14' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Анюков ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
13' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Жонас жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Лодигин тўпни эгаллади
11' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Бенфика" майдон марказига яқин жойдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Бурчак тўпи
7' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Вуҳ! Дзюба чап томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
6' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Кетма-кет икки марта бурчак тўпи ўйинга киритилди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтаётганида меҳмон футболчиси тўпни қўли билан ўйнади
5' ЗЕНИТ - БЕНФИКА "Зенит" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Жонас томонидан йўлланган айланма зарбани Лодигин дарвоза устига кўтариб юборди
3' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Эслатиб ўтамиз, Португалияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Бенфика" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Табиийки, россияликлар ўз уйларида олдинга ташланишга мажбурлар
1' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Учрашув бошланди!
' ЗЕНИТ - БЕНФИКА Қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида жавоб ўйинлари давом этади. "Зенит" ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилмоқда


Манба: Stadion.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar