Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.06.2016

29 ёшда бутсани михга илиб…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 155
29 ёшда бутсани михга илиб…

Япония футболи фахри - Хидетоши Наката айни пайт саке ичимлигини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва смартфондан умуман фойдаланмайди. Европа майдонларида муносиб тўп суриб, ёрқин из қолдирган кам сонли қитъадошларимиздан бири футболдан батамом зериккани ёки чарчаганини тўлиқ англаганида, атиги 29 ёшда эди. Чунончи, уни барчасидан ҳам севимли машғулотининг ҳар куни пул учун тўп ортидан югуришдек одатий мажбуриятга айланиб қолгани ранжитарди. «Аслида бемалол ўйнашда давом этишим мумкин эди, бироқ бунинг учун ўзимни мажбурлашимга тўғри келарди. Бу эса шахсий ҳаёт қоидамга зид. Зеро, мен роҳатланиб яшаш ва фақат кучли ҳиссиёт уйғотадиган ишлар билан шуғулланишга одатланганман. Дейлик, футбол жамоасида ўзингни жонга теккан офис эмас, балки оиланг даврасидагидек ҳис қилишинг муҳим», - деганди Наката футболдан анча эрта кетганига изоҳ тариқасида.

Хидетоши футболга нисбатан охирги эҳтиросини ЖЧ-2006 турнирида йўқотди. Ўшанда Япония термаси ўз иштирокидаги 3та ўйинда ҳам қаттиқ азобланган ва гуруҳда сўнгги поғонани банд этганди. Натижада ҳаётга бошқача ёндашадиган Наката дарҳол футболни бир четга суриб, узоқ саёҳатни бошлади. Шу кўйи собиқ футболчига айланган Хидетоши нақ 2 йил жаҳон кезди, янги саргузаштлардан завқланди, турли халқлар ва жойлар маданиятини имкон қадар ўрганди. Умумий олганда, Япония футболи рамзларидан бири бу вақт оралиғида сайёрамиз бўйлаб, 100дан ортиқ мамлакатда бўлди. Жумладан, Марказий Осиё сафари чоғи Ўзбекистонга ҳам келди, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонга борди. Африкада эса Танзания шимолида гну (оҳу)ларнинг мавсумий кўчишини бевосита кузатди, «қора қитъа»нинг чанг текисликларида маҳаллий болалар даврасида футбол ўйнади, қолаверса, шимол ёғдуси қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўрди. «Ҳа, дунё бўйлаб саёҳатга чиқиб, ўзим учун кўп нарсаларни кашф этдим. Ўзи бош мақсадим ҳам шу эди - атрофда нималар борлигини кўриш ва англаш. Ахир футболчилик пайти фақат самолётлар ва меҳмонхоналарни кўрганман, холос», - бу Хидетошининг нега айнан жаҳонгашталикни ихтиёр этгани тўғрисида берилган саволга жавоби.

Наката ўз саёҳати давомида деярли ишламади - йиғиб қўйган сармояси барча харажатларига етди. Фақат, икки ойда бир марта, яъни парвозлар оралиғида юзага келган танаффус чоғи журналлар муқоваси ҳамда кийим-кечак бренди рекламаси учун суратга тушди. Чунончи, Хидетоши футболчилик фаолиятига нуқта қўйганидан ке-йин ҳам Осиё бозорида обрўсини йўқотмади ва маркетологлар учун асосий мақсад бўлиб қолаверди. Хуллас, бир неча йил давомида ҳеч ким нафақат трансфер суммаси («Парма» япон футболчисини 20 млн. евродан кўпроққа харид қилганди), балки, машҳурлик бобида ҳам унга тенглашолмади. Накатанинг еврофутбол қатори Европа бозорида ҳам ўз ўрнини топганига Nikeнинг The Secret Tournament, деб номланган буюк ролиги яққол далолатдир. Машҳур Терри Гиллиам томонидан ЖЧ-2002 арафасида суратга олинган ўша роликда япон юлдузи Роналдо, Роналдиньо, Луиш Фигу, Тьерри Анри, Роберто Карлос, Эрик Кантона ва бошқа аслар даврасида кўриниш берган. Қисқаси, у бутун Осиё футболи имиджини кўз-кўз қилган. «Наката - Осиёнинг Дэвид Бекхэми. Негаки, у барча - ёшлар ва қарилар, эркаклар ва аёллар ҳамда болаларга бирдек ёқади. Бир сўз билан айтганда, Хидетоши услубнинг чинакам ташвиқотчиси. Муҳими, ўта нафис дид эгаси бўлишдан ташқари, яна жуда одобли йигит», - дея таърифлаганди мода чиқишлари, кўргазмалари, турли кечалар ва брендлар тақдимоти ташкилотчиси Мелвин Чуа.

Дарҳақиқат, Наката реклама бозоридаги фаолият бобида ҳаттоки, қиёси йўқ Криштиану Роналдудан ҳам унча қолишмайди. Esquire учун фотосессия, обрўли Mr Porter дўкони реклама ролигида суратга тушиш, Monocle эркаклар журналидаги иш тажрибаси (шахсан бош муҳаррир таклифига биноан) - булар маркетинг соҳасида Накатага талаб чакки бўлмаганидан нишона. Дейлик, у Моnocle журнали ходими сифатида Германиядаги бир нечта меҳмонхона ва барларни безаш ишларига бошчилик қилган. Япониялик юлдуз ке-йинчалик Calvin Klein ички кийимлар коллекцияси рекламаси билан шуғулланди. Бу Наката футболдан кетаётиб айтган айнан ўша эҳтиросдир. Ўзи Хидетоши услуби янгича чорлов ва ҳашам билан бошланганди (дейлик, ЖЧ-98да европалик скаутлар олдида ажралиб туриш учунми, сочига ўта ёрқин ранг - сомондек сариқ тус берганди). Кейинроқ ҳаваскорлик даражасига чиқди: «Мен барча коллекцияларни кўриб-ўргандим ва мода йўналишида ўз салоҳиятимни синовдан ўтказишга бел боғладим. Ниҳоят, тушундимки, услуб - бу нафис кўриниш ва шунга қодирлик. Эндиликда ҳеч кимга ўхшашга интилмайман, шунчаки, либослар ҳаётимнинг бир қисмига айланди. Сизга айтсам, тўғри кийиниш худди овқатланиш ва ювиниш каби зарур жиҳатдир. Лекин буни аввало, тушуниш керак».

Накатанинг биринчи қоидаси: катта логотип (рамз) ёки ҳамманинг эътиборини тортадиган ёзуви бор нарсаларни харид қилмаслик. Хуллас, бренд номи кўзга ташланмаслиги керак. Иккинчи қоида: доимо ўз ёнида пиджак олиб юриш. Наката ҳаттоки, кўчада ҳаво ҳарорати }35га тенг бўлса ва оқшом салқин келишини тахмин қилиш ҳам кулгули саналган вақтда-да пиджагини қўлидан қўймайди. Бошқаларга ҳам уни худди ҳамён мисоли олиб юришни тавсия этади: «Мисол учун, нарсаларингизни шимингиз чўнтагига солсангиз, у қаппайиб қолади ва ўта хунук кўринади. Боз устига, салобатли қадам босишингизга халақит беради. Шундай экан, пиджакни киймасангизда, уни қўлда олиб юришингиз, ортиқча буюмларингизни ички чўнтакларига солиб қўйишингиз мумкин. Қолаверса, кўчада ҳар кимни учратишингиз эҳтимоли бор ва доимо яхши кўринишингиз муҳим».

Наката борган аксарият давлатларда унга 2та масала - футбол ва Япония хусусида саволлар билан мурожаат этишди. Зеро, япон маданияти кўпчилик учун ҳамон сирли ва ўрганилмаган хилқатлигича қоляпти. Лекин собиқ футболчи бу борада айтарли маълумот беролмайди: «Ҳа, Япония менинг жонажон ватаним, бироқ афсуски, у ҳақда оз биламан. 100-марта одамларга ҳеч нарса айтолмаганимдан сўнг Японияни чуқур ўрганишим шарт­лигини тушундим, бунга вақт келди». Шундай қилиб, Хидетоши 2009-2015 йиллар оралиғида ўз мамлакатидаги барча 47та префектурани шошилмай-эринмай алоҳида ўрганиб чиқди: устахоналар, ҳунармандларнинг уйлари, фермалар, саке ичимлигини тайёрлайдиган масканлар, ибодатхоналар, қасрлар, ресторанлар ва бош-қа муассасаларда бўлиб, қимматли маълумотлар тўплади. «Албатта, ўрганиш ишлари нақ 6,5 йилга чўзилишини ўйламаган, аксинча, 6 ойда барчасига улгуришни режалаштиргандим, - тан олади Наката. - Бироқ биргина Аомори префектурасини ўрганиш учун 3 ҳафта камлик қилди. Демоқчиманки, Япония тарихини тўлиқ билиш қийин. Шунчаки, охири йўқ тадқиқот...». Накатанинг бу йўналишдаги изланишлари ҳам бежиз кетмади. Шу баҳона унинг тўлақонли телевизион фаолияти бошланди. Хуллас, собиқ футболчи провинциялар бўйлаб сафарга чиқиб, ҳунармандлар ҳақида ҳужжатли фильмларни суратга олмоқда. Дейлик, 15 авлоддан буён қадимий технологиялар асосида сопол буюмлар ишлаб чиқараётган бир оилага аталган фильми тайёр бўлди. Энг асосийси бу ҳам эмас. Бинобарин, 6 йиллик изланишлар натижасида Наката Ғарбда япон маданиятининг энг ёрқин элчиларидан бирига айланди.

Собиқ футболчи аввалига халқ ижоди намуналари, керамика буюмлари ва бамбукдан тайёрланган жиҳозлар кўргазмаси билан шуғулланувчи махсус жамғармага асос солди. Кейин эса саке ичимлигини тайёрлаш жараёнига қаттиқ қизиқиб, ўзининг шахсий маркасини ҳам яратди. Аслида бу соҳада унга унча ишонишмаганди: «Ушбу саноатда ақл бовар қилмас даражада кучли анъаналар мавжуд, тунни кунга улаб ишлаш керак. Агар креслода ўтириб олиб, иш юргизадиган бўлсанг, ҳеч вақога эришолмайсан. Шундай экан, ойига 20 кунлик сафарларга тайёр тур». Наката кўп ўтмай, узоқ 1615 йили бошланган оилавий анъана давомчиси, саке билимдони Акицуна Такаги билан дўстлашди. N маркаси остидаги илк маҳсулотларини эса 2013 йили сотувга чиқарди. Хидетоши бу борада миқдор эмас, сифатни биринчи ўринга қўймоқда. Хусусан, йилига 1000 шиша ичимлик чиқариш билан чекланмоқда. Маҳсулот идиши қора рангда ва унинг ёрлиғида ортиқча безак йўқ. Қисқаси, Наката бунда ҳам либос масаласидаги қоидаларига амал қилмоқда. Ҳозирда собиқ ярим ҳимоячининг сакеси 10та хорижий давлат, жумладан, Франция, Жанубий Корея, Индонезия ва Сингапурда сотиляпти. Бир шиша (сиғими - 750 мл.) ичимлик 2-3 минг долларга баҳоланяпти ва у қатор элит ресторанлар таомномасига киритилган. «Ҳозир бутун дунёда тезкорлик, оддийлик ва нисбатан арзон баҳога интиляптилар. Бу тушунарли ҳолат, лекин меъёрни унутмаслик лозим. Акс ҳолда, қулай ҳаёт маданияти, сифатли маҳсулотлар истеъмол қилиш анъаналарини йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас. Ҳа, машҳурлигим ёрдамида одамлар эътиборини сакега қарата оламан. Албатта, сотув ишларига ходимларни ҳам жалб этишим мумкин, бироқ улар харидорларга етарли даражада таъсир кўрсатишлари қийин. Бу оддий ҳаёт қонуни», - дейди Наката.

Айтганча, Наката ҳали ҳам смартфонлардан фойдаланмайди. У оддий тугмачали Nokia 3720 телефони тутади. «Смартфонлар одамни калтафаҳм қилиб қўяди. Ҳа, улар ўта фойдали ва қулай, лекин салбий томонлари ҳам бор - лаёқатингизни ўлдиради, салоҳиятингиз ривожланишига тўсқинлик қилади. Қисқаси, смартфон туфайли асл салоҳиятингизга путур етади», - Хидетоши фалсафаси шундай. Наката айни пайт KOKO ресторани (Гонконгда) иши билан ҳам машғул. У ерда 2 ойда бир марта чамаси 30 хил саке мижозлар ҳукмига ҳавола этилади. Ушбу рестораннинг алоҳида томони шуки, у ерда столга буюртма қабул қилинмайди - баъзан энг обрўли меҳмонларнинг ҳам нав-бат кутишларига тўғри келади.

Оддий хулоса ўрнида айтсак, Наката футболсиз сира зерикмаяпти. «Футболни ҳамон ёқтираман, бироқ бу борада «муҳаббат» иборасини ишлатишим ортиқча. Умуман, ҳеч қачон футбол фанати бўлган эмасман. Мисол учун, телевизор орқали ўйинларни томоша қилмасдим, видеоёзувларни сақлаб қолиш хаёлимнинг бир четига ҳам келмаган. Айни пайт мутлақо футбол томоша қилмайман ва фаолиятим якунига етгач ҳам ҳеч нарса ўзгармади», - дея очиқ тан олганди Хидетоши 2006 йилнинг баҳорида. - Агар ростини айтсам, одамларнинг нега футбол мухлисига айланишларини тушунмайман. Шахсан мен учун спорт томошаси маъқул эмас. Ўзгалар ҳаракатини кузатишдан кўра, ўзим ўйнаганим яхшироқ». Мана, Накатанинг футбол билан хайрлашганига 10 йил бўлди. Унинг миллионлар ўйинидаги тарихи эса ҳамон битта фактга идеал намуна - ҳаётда ҳар ким ўзи ёқтирган иш билан шуғулланиши лозим.

Sports.ru - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar