Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.06.2016

Уч жиҳат

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 108
Уч жиҳат

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир ўйини... қолдирилди. Табиийки, бу хабар мухлисларни ранжитди. «Энди ўйин бошланишига бир соат қолганда, рақиб жамоа стадионга келганини кўриб, сўнгра чипта оламиз, шекилли. Акс ҳолда, яна пулимизга куйиб қолаверамиз...» қабилида фикр билдирганлар учради. Уларни тўғри тушуниш мумкин, албатта...

Шунча уринишлар бесамар якунланди, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яна ўртоқлик ўйини ўтказмайдиган бўлди. Яна, дейишимизнинг сабаби шундаки, бундай ўйинларнинг бекор қилиниши аввал ҳам учраган. Ёдингиздами, бир йил муқаддам Туркия термаси билан ўйнамоқчи бўлиб, кейинчалик учрашувнинг ўтказилмаслиги маълум қилинганди. Яқинда эса, Қирғизистон миллий жамоасига қарши кечиши кўзда тутилган баҳсдан воз кечилди. Мухлисларга осон тутмаймиз, ахир бир йилда битта тайинли ўйин кўрмагач, яна нима дейиш мумкин? Расмий учрашувлар-чи, дерсиз? Улар ўз йўлига, барибир, ўртоқликнинг ўрни бошқача-да. Ёки Африка ёки Европадаги терма жамоаларнинг расмий ўйин ўтказиш учун Тошкентга келишини кутиш тарафдоримисиз? АфроОсиё кубоги бекор қилинганига анча йиллар бўлган, ахир. ЕвроОсиё кубоги-ку - ғирт утопия! Шундай экан, Терма жамоалар маркази тузукроқ ишламас экан, бундай ўйинларга умид боғламаганимиз маъқул.

Ўзи шундоқ ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧга чиқиш орзулигича қолмоқда. Аммо вазият қандай тус олишидан қатъий назар, мухлислар қалбида ҳамиша кичик бўлсада илинж, ишонч яшайверади. Ҳозир бу ишончга ҳам дарз кетгандек. Олдин-ку, ЖЧ саралашининг сўнгги босқичи бошланиши олдидан қандайдир мўъжизага ишониб турардик. Аммо энди...

Мақола бошида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики, энди мухлислар ишончи аввалгидек эмас. Хўш, бу ишончни қайтариш учун нималар қилиш лозим? Келинг, шу ҳақда мулоҳаза юритсак. Бизнинг наздимизда бунинг учун учта жиҳатнинг аҳамияти катта. Яъни...

1. ТЕРМА ЖАМОАЛАР МАРКАЗИДА ЎЗГАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК

Энг асосий масала ҳам шундадир, балки. Модомики, Терма жамоалар марказида ўзгариш қилинмас экан, жаҳон чемпионати ҳақидаги орзуларга кўп берилмаган маъқул. Чунки тайёргарлиги яхши бўлмаган жамоа билан узоққа бориш қийин. Тайёргалик эса тўлиғича ТЖМ билан боғлиқ. Ана, қаранг, рақиблар қандай ўйинлар ўтказишмоқда - Испания-Жанубий Корея, Қатар-Албания, Македония-Эрон, у ёғини сўрасангиз, ҳатто Сурия ҳам Вьетнам билан назорат учрашуви ўтказди. Биз эса, ҳар доимгидек ўз ёғимизга ўзимиз қовурилиб юрибмиз. Айб кимда? Албатта, Терма жамоалар марказида. Чунки бу ташкилот мана саккиз йилдирки, бирор ишни қойиллата олгани йўқ.

Аслини олганда, мана шу ФИФА кунларидан ажойиб тарзда фойдаланса бўларди. Хўп, Экваториал Гвинеяга қарши кечадиган ўйин рақиб рад этгани туфайли қолдирилган экан. Аммо бундай мужмал рақибни ким топди, ўзи? Албатта, ТЖМ-да! Умуман, ҳар қандай ўйин борасида келишув имзоланар экан, ўша ҳужжатга учрашув қолдирилган тақдирда бажариладиган мажбуриятлар ҳам киритилиши керак эмасми? Бу қандайдир чойхонадаги йиғин эмаски, уч кун қолганда қўнғироқ қилиб, «узр, бора олмаймиз», де-йилса. Ахир, худди шу рақибни деб Қирғизистон термаси билан нақд қилиб қўйилган ўйиндан воз кечилганди-ку. Ундан аввал эса Таиланддаги «Қирол кубоги» мусобақасидан тушган таклиф ҳам рад этилган. Хўш, шунча имкониятларни бой берган ТЖМ ҳақида яна нима дейиш мумкин?

Нима бўлган тақдирда ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧга чиқишини дарҳақиқат истасак, яна бир бор такрорлаймиз, энг аввало, ТЖМда ўзгариш қилиш керак. Ҳаттоки, шарт! Бу ташкилотда хорижий давлатлар федерациялари билан музокараларни қойиллатадиган, терма жамоамиз манфаати йўлида жон куйдирадиган, ФИФА кунлари ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларини анча олдин аниқ қилиб қўядиган мутахассис фаолият юритиши лозим. Акс ҳолда, Гвинея ва яна шунга ўхшаш бошқа жамоаларнинг ўйинни бекор қилишини жим кузатиб, ҳамма жамоалар ўртоқлик учрашуви ўтказаётган паллада биз «оқлар-кўклар» ўйини билан чекланаверамиз...

2. БАБАЯНГА ХОРИЖДАН ЁРДАМЧИ КЕРАК

Бу ҳақида илгари ҳам кўп гапирилган. Тан оламиз, Самвел Бабаян дарҳақиқат терма жамоа бошқарувида бир қатор ғалабаларга эришди ва рекорд қайд этди. Аммо шу билан бирга унутмайлик, ушбу ғалабаларнинг барчаси ЖЧ саралашининг иккинчи босқичида қўлга киритилди. Бу босқичда эса ҳар қандай мураббий умидбахш кўринади. Ҳаттоки, россиялик Сальков ҳам маҳаллийлаштирилган легионерлари билан ўта рақобатбардош ўйин намойиш этиб юборган эди. Кейин эса билдикки, сўнгги босқичдаги рақибларни таслим этиш учун камлик қиларкан.

Самвел Бабаян ҳам ҳозир ғалабалар таъсирида сармаст бўлиши турган гап. Аммо бу мураббийга бир нарсани - қишда Қатарда бўлиб ўтган олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатини эслатиб қўйишни маъқул кўрамиз. Ўшанда мураббий мушкул аҳволга тушиб қолган жамоани оғир вазиятдан олиб чиқиб кета олмаган эди. ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи босқичида эса янада мураккаброқ имтиҳон кутиши турган гап.

Албатта, бундай вақтда яхши савиядаги хорижлик мураббийга эҳтиёж туғилиши аниқ. Деян Журжевич билан тузилган шартнома ҳам якунига етди. Қизиқ томони, бу битим атиги 10 ойга мўлжалланган экан. Афтидан, ТЖМ раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учинчи саралаш босқичига чиқа олишига унчалик ҳам ишонмаган, акс ҳолда, Журжевич билан ҳамкорлик узоқроқ муддатга ўрнатиларди.

Майли, Терма жамоалар маркази мавзусига олдинги бўлимда обдон тўхталдик ва ўша гапларни яна такрорлаш ниятимиз йўқ. Айтмоқчи бўлганимиз - ҳозир Бабаянга ёрдамчи мураббий топилмас экан, кузда яна «эски ҳаммом ва эски тос» қаршисида қолиб кетишимиз эҳтимоли анча катта. Албатта, бундай мураббийни топиш осон эмас. Аммо яхшилаб уринган одам учун Бора Милутинович билан келишувга эришиш - иложи бор ишлар сирасига киради. Шунингдек, омад келиб қолган тақдирда, «Тоттенхэм» клуби собиқ бош мураббийи Харри Реднапп билан шартнома имзолаш ҳам мумкин. Ахир «қаловини топсанг, қор ҳам ёнади», дейдилар-ку. ЎФФ ва ТЖМда шунча одам ишлайди, наҳотки биргина мураббий топишнинг имкони бўлмаса...

3. ВИТАЛИЙ ДЕНИСОВ ЖАРОҲАТ ОЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишининг энг муҳим шартларидан яна бири - чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисовнинг жароҳат олмаслиги. Нима учун дейсизми? Ҳозир тушунтирамиз.

Албатта, бир қарашда ғалати туюлиши мумкин - нима учун Виталий Денисов? Нимага Одил Аҳмедов ёки Сардор Рашидов ва ҳатто Сервер Жепаров эмас, балки айнан Денисов? Тўғри, Виталий нафақат юртимизда, балки Россия чемпионатида ҳам энг кучли ҳимоячилар сирасига киради, аммо наҳотки у Одил Аҳмедовдан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этса? Ҳозир шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Қизиқ томони шундаки, бу савол қай даражада ғалати бўлса, унинг жавоби шу қадар оддий. Ҳамма гап шундаки, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов ва ҳатто Одил Аҳмедовлар майдонга туша олмаган тақдирда ҳам уларнинг ўрнини озми-кўпми боса оладиган футболчилар таркибда топилади. Сервер ўйнай олмаса, Санжар бордир, Сардорнинг ўрнини Жасур Ҳасанов тўлдирар. Керак бўлса, ўз вақтида Одил Аҳмедовсиз ҳам ўйнаб кўрганмиз ва ғалабаларга эришганмиз. Аммо Денисов ўйнай олмаса, унинг ўрнига... Станислав Андреевни туширишга тўғри келади. Ҳа, айнан Андреевни!

Бу эса терма жамоа учун қай даражада қалтис ҳолат эканини кўпчилик яхши билади. Масалан, ЖЧ-2014 учун ўтказилган саралаш баҳсларидаги муваффақиятсизликни баъзилар Жанубий Кореядан сафарда учралган мағлубият ёки Қатар дарвозасига урилмай қолган голларда кўришади. Аммо яхшилаб ўйлаб кўрадиган одам учун Эронга қарши кечган биринчи тур учрашувида Станислав Андреев томонидан йўл қўйилган хато кўпроқ аҳамият касб этиши турган гап. Чунки ўша хато туфайли Эрон сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетган ва биз нафақат уч очко, балки Вадим Абрамов бошчилигида яхшигина шаклланиб улгурган жамоадан ҳам айрилиб қолган эдик. Тўғри, кейинчалик Миржалол Қосимов ҳам кучли таркиб ташкил қила олди, аммо бунга қадар Ливанда икки очко йўқотишга улгургандик.

Энди мана шу қисмат яна бир бор такрорланишини мутлақо истамаймиз. Факт шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси чап қанот ҳимоясида ё Виталий Денисов ўйнаши лозим ёки Станислав Андреев. Ҳозирча бу иккисидан бошқа ном кўзга ташланмаяпти ёки Самвел Бабаян кўришни истамаяпти. Шоҳруҳ Гадоевми? Йўқ, унинг яқин орада терма жамоага қайтиши жуда қийин. Айбими? Йўқ, унинг ҳеч қандай айби йўқ, ахир Баҳрайнда ҳам туппа-тузук ўйнаб турибди. Бироқ Россияда тўп сураётган Вагиз Галиулиндек футболчига қаратилмаган эътибор қаердаги «Ал-Муҳаррақ»дан Гадоевни қидириб топишига ҳеч ҳам ишонгинг келмайди.

ЯКУНДА

Хуллас, шундай гаплар. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишини жуда истаймиз. Сиз ҳам, мен ҳам, улар ҳам. Аммо биргина истак билан иш битмайди. Бунинг учун ишлайдиган одамларни топиш керак. Ҳозирга қадар олиб борилган, аниқроғи, олиб борилмаган тадбирлардан маълум бўлдики, айнан шу масалада муаммо бор. Бу муаммо ҳал этилмас экан, ЖЧ йўлланмасини орзу қилишга ҳақлимизми? Билмадик.

Кутайлик-чи, ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичи бошлангунга қадар яна нечта ўртоқлик ўйини бекор қилинар экан...

Зафар ҚОСИМОВ

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar