Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.06.2016

Америка кубоги-2016. Суарес ўйинга туширилмаганидан аччиқланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 45
Америка кубоги-2016. Суарес ўйинга туширилмаганидан аччиқланди

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес жамоа бош мураббийи Оскар Табареснинг уни захирада қолдириш қарорига кескин муносабат билдирди.

Бу ҳолат Америка кубоги учун Уругвай ва Венесуэла ўртасидаги учрашув давомида юз берди. Учрашув Венесуэланинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Саломон Рондон киритди. Уругвай бу мағлубиятдан кейин "Барселона" ҳужумчиси Суарес ўз жамоасининг мусобақадан чиқиб кетмаслигини астойдил хоҳлаганига қарамасдан, мусобақадан чиқиб кетди.

Учрашувнинг 2-бўлимида Луис фаол равишда майдонга тушишга тайёргарлик кўра бошлаганди, бироқ Табарес уни майдонга туширмасликни афзал билди. Суареснинг бу қарорга муносабатида етарлича тажовузли кўринишда бўлди – у ўзидан машғулот кийимини ечиб, уни ерга улоқтирди, сўнгра мураббийлар ўриндиғи томон "айтадиган-айтди".

Аввалроқ ҳам Суарес Мексикага қарши учрашувда майдонга тушмаганди. Учрашув эса мексикаликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

"Ҳеч қандай "ҳолат" йўқ. Ҳаммаси сизга чоршанба куни айтганимдек бўлган. Футболчи ўйнашга тайёр эмасди", деб изоҳ берди ўз қарорига Табарес.

"Бу ерда барчаси шифокорлар нима дейишига боғлиқ. Ўйинчи аччиқланса ҳам, мен 100 фоизга тайёр бўлмаган футболчини майдонга туширмайман. Агар у хафа бўлган бўлса ҳам, мен бундан бехабарман. У менга ҳеч нарса демади", деб айтди Табарес.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar