Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.06.2016

Евро-2016. Пайе сўнгги дақиқада Францияга ғалаба келтирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 46
Евро-2016. Пайе сўнгги дақиқада Францияга ғалаба келтирди

Европа чемпионатининг очилиш ўйинида мезбонлар қийинчилик билан ғалаба қозонишди. Учрашув сўнгида Димитри Пайе томонидан урилган гол Францияга Руминия устидан ғалаба келтирди.
Мезбонлар ҳали майдонга мослашиб, руҳий босимдан чиқиб кетмасларидан аввал Руминия гол уриб олишни мақсад қилган шекилли, 5-дақиқада Льориснинг маҳорати ва омад туфайли тўп Франция дарвозасига кирмади. Бурчакдан етказилган узатмани руминиялик футболчи бош билан тўпни олис устун томон бурди. Николае Станчу 2 метрдан зарба берди. Льорис чизиқ устидан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
Кейинчалик Дешам шогирдлари тезда ўзларига келишди ва танаффусга қадар кичик устунликка эга бўлишди. Дастлаб Жиру яқин масофадан бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса, Гризманнинг бошда берган зарбасини устун ўзига қабул қилди.
Иккинчи бўлимнинг дебютини Руминия яна шундай бошлади — Станку рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо зарба бера олмади. Пайенинг бир-биридан ажойиб узатмалари ниҳоят наф келтирди. Дастлаб Погбанинг кучли зарбасини руминлар посбони қайтарган бўлса, орадан кўп ўтмасдан юқоридан берилган узатмани қайтаришда хатога йўл қўйди. Натижада Жиру бош билан ҳисобни очди.
Орадан кўп ўтмасдан Виктор Кашшаи Франция дарвозаси томон пенальти белгилади. Эвра жарима майдончаси ичида Богдан Станкуни йиқитди. Жабрланувчининг ўзи 11 метрли нуқтадан адашмди.
Ўйин дуранг билан тугайдиган кўринаётганди. Асосий вақт тугашига 1 дақиқа қолганида Димитри Пайе рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай бирданига зарба берди. Тўп олис "тўққизлик"ка кириб кетди!

Ўйин қаҳрамони ўз мухлисларига ғалаба қувончини тақдим этди.
Евро-2016, "A" гуруҳи, 1-тур
Франция – Руминия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 57 Жиру, 1:1 – 65, пенальти Станку, 2:1 – 89 Пайе.
Франция – Льорис, Косьельни, Эвра, Санья, Рами, Матюиди, Канте, Пайе (Сиссоко, 90), Погба (Марсьяль, 77), Гризманн (Коман, 66), Жиру.
Руминия – Тэтэрушану, Кирикеш, Рац, Сэпунару, Григоре, Станчу (Кипчу, 72), Хобан, Пинтилий, Попа (Торже, 82), Станку, Андоне (Алибек, 61).
Огоҳлантиришлар: Кирикеш (32), Рац (45), Жиру (68), Попа (78).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar