Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.06.2016

Темур Турдиев: "Цементчи" жамоасида ҳеч қандай устунлик кўрмадим"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Темур Турдиев: "Цементчи" жамоасида ҳеч қандай устунлик кўрмадим"

"Орол" - "Цементчи" (1:3) учрашуви тугаганидан сўнг, Нукусликлар ўйновчи мураббийи Темур Турдиевни суҳбатга тортдик.

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Мен "Цементчи" жамоасида ҳеч қандай устунлик кўрмадим. Улар фақат стандартлардан яхши фойдаланишди. Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси қимматга тушди. Уларга шунчаки омад кулиб боқди.
- Иккинчи таймда жамоанинг ўйини сустлашишига нима сабаб бўлди?
- Иккинчи бўлимда йигитлар руҳий томонлама устунликни рақибга бериб қўйишди. Агар улар биринчи таймдагидек ҳаракат қилишганида, биз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлардик.
- Дарвозабон ҳақида қандай фикрдасиз? Бугун у жуда қўпол хатоларга йўл қўйди.
- Шарапатда ҳали тажриба кам. Иккинчи голда у жуда қўпол хатога йўл қўйди. У ҳали тажрибасини ошириб олса, бундай хатоларга йўл қўймайди.

Темур Турдиев: "Цементчи" жамоасида ҳеч қандай устунлик кўрмадим"

- Балки иккинчи дарвозабонга имконият бериб кўрарсиз?
- Албатта, бу ҳақда ўйлаб кўрганмиз, бу режада бор.
- Тўртинчи рақамда тўп сурган ҳимоячи ҳақида нима дейсиз. У ҳам бугун кўп хатога йўл қўйди.
- У ҳали ёш, тажрибаси ҳам. 1998 йилда туғилган бу футболчининг келажаги ҳали олдинда. Ҳали унга асосий таркибда майдонга тушишга эрта. Шундай бўлса ҳам, у ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
- Бугун сиз ва Исломни майдонда йўқлиги яққол билинди. Сизларни ўйингизни боса оладиган футболчи йўқми?
- Айни пайтда бизда авлодлар алмашинуви бўлмоқда. Тан олиш керак, бугунги жамоа анча кучли эди. Биринчи лиганинг етакчиларидан бирига қарши ўйнаш осон бўлмади.
- Иккинчи даврада жамоага ҳимоячи Мурат Абдимуратовни қайтариш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
- Бу ҳақда ҳозирча ҳеч нарса деёлмайман. Биринчи давра тугагандан кейин, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Манба: KRuz.uz

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar