Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.06.2016

Европа чемпионати ҳақида 9та энг қизиқарли факт

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 138
Европа чемпионати ҳақида 9та энг қизиқарли факт

Спорт оламида алоҳида ўрин тутадиган воқеа бўлиши кутилаётган Евро-2016 турнири бошланишига 1 кун қолмоқда.
Сайт ўқувчилари эътиборига нуфузли мусобақа ҳақидаги энг қизиқарли фактлар ҳавола этилади:

1. Франция ўз ҳудудида учинчи марта Европа чемпионатини қабул қилади. 1960 йилдаги турнирда Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, 1984 йилги мезбонлик французларга олтин медалларни олиб келган.
2. 2016 йилги Европа чемпионатида сон жиҳатдан энг кўп терма жамоалар иштирок этади. Чемпионатда ғолиблик учун 24та терма жамоа кураш олиб боради. Кейинги 20 йилда ўтказилган Европа чемпионатларида 16тадан жамоалар қатнашганди.

3. Мусобақа тарихидаги энг кучли тўпурарлар:
Мишель Платини - 9та гол;
Алан Ширер - 7та гол;
Тьерри Анри - 6та гол;
Патрик Клюйверт - 6та гол;
Криштиану Роналду - 6та гол;
Нуну Гомеш - 6та гол;
Златан Ибраҳимович - 6та гол;
Рууд ван Нистелрой - 6та гол.

Беш мартадан гол киритган футболчилар қаторида Марко ван Бастен, Саво Милошевич, Зинедин Зидан, Юрген Клинсманн, Милан Барош, Фернандо Торрес, Уэйн Руни номлари бор.
4. Шу вақтгача ўтказилган барча чемпионатларда тўртинчи марта ғолиб бўлиш бўйича иккита етакчи бор. Булар – Испания ва Германия терма жамоалари.

Испания ўз олтин медалларини 1964, 2008, 2012 йилларда қўлга киритган бўлса, Германия 1972, 1980, 1996 йилларда бош соврин эгаси бўлган.
5. Илк бор ўтказилган иккита чемпионатда фақат тўрттадан жамоа иштирок этган холос. 1980 йилдан бошлаб Европа чемпионатида 8тадан терма жамоа баҳсларга кириша бошлаган.
6. Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатларида ўз жамоаси билан Кубокни қўлга киритган иккита мураббий бор. Булар испанияликлар жамоаси устози Висенте Дель Боске ва немис Ҳельмут Шёндир.
7. 1964 йилги чемпионатда мусобақа тарихидаги энг тез гол урилган. Испания термаси сафида тўп сурувчи Хесус Переда учрашувнинг 6 дақиқасида Собиқ Иттифоқ термаси дарвозасини нишонга олганди.

8. Кўҳна қитъа биринчилиги финалида битта тўп билан ғалаба қозониш энг кўп қайд этиладиган натижадир. Форумнинг узоқ йиллик тарихи давомида 7 жамоа ана шундай ҳисоб билан ғалаба қилган.
9. Евро-1976 финали шу пайтгача пенальтилар серияси тепилган ягона финалдир. Ўшанда Чехославакия ва ГФР термалари ўртасидаги “лотерея”да чехларнинг қўли баланд келган.
Элмурод Эрматов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar