Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.06.2016

Риштонга катта футбол қайтди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 164
Риштонга катта футбол қайтди

Риштон футболи ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Собиқ “Кооператор” номли жамоанинг ёрқин ўйинлари ҳамон фарғоналик чарм тўп ихлосмандлари ёдида сақланиб қолган.

2000 йил Риштон футболи учун янги давр бўлди. “Риштончи” номи остида мусобақаларда иштирок этаётган жамоа вилоят биринчилигида чемпионликни қўлга киритиб, биринчи лигага ўтиш турнирига йўлланма олди. Бу борада Риштон футболи жонкуяри Нозимжон Усмоновнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўтиш турнирида муваффақиятли қатнашган вакилларимиз 2001 йилда Ўзбекистон чемпионати, биринчи лига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мана шу мусобақаларда тўп сурган Риштон футболи тарбияланувчиси – Носир Отақўзиев айни дамда Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга. Носирбек 2011 йилда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан биргаликда ОФК Кубогида бош совринни қўлга киритиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назарига тушган.

Шунингдек, Содир Элибоев, Носир Нишонов, Акмал Ортиқов, Муроджон Ҳайдаров, Аброр Абдуқодиров каби футболчилар ҳам мухлислар меҳрини қозонишган.

Риштон тумани футбол ихлосмандлари учун янгилик. Жорий йилдан бошлаб Риштон туманига яна катта футбол қайтди. Аниқроғи, туман ҳокими Ғайратали Мамадалиев ташаббуси билан “Рошидон ФК” номли жамоа ташкил этилиб, Фарғона вилояти биринчилигида қатнаша бошлади.

Жамоа чемпионат доирасида дастлабки ўйинида ўз майдонида “Олтиариқ” клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳсда 3:4 ҳисоб қайд этилди. 1 июнь куни “Рошидон ФК” Қўқонда “Локомотив БФК” меҳмони бўлиб, йирик 3:0 ҳисобида мезбонларни доғда қолдиришди.

Тажрибали мураббий Диёрбек Мирзабоев бошқараётган жамоа иккинчи лига учинчи тур ўйинларини ҳам ғалаба билан якунлади. 5 июнь куни “Зафар” жамоасини қабул қилган риштонликлар рақибдан 5:1 ҳисобида устун келишди. Айни дамда жамоа “В” гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Риштонга яна катта футбол нафаси кириб келди. Барчамиз бир-тану бир жон бўлиб, “Рошидон ФК”ни қўллаб-қувватлайлик. Зеро, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадлари улкан.

Аброр Деҳқонов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar