Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.06.2016

Хитой Қозоғистонга мағлуб бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 91
Хитой Қозоғистонга мағлуб бўлди

Хитой терма жамоаси Далян шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Майдон эгалари қозоғистонликларнинг ўйинини Ўзбекистон терма жамоасиникига ўхшатиб, бу ўйин орқали ЖЧ-2018 саралаш мусобақасидаги ҳамюртларимизга қарши ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилишганди.

Мезбонлар дастлабки дақиқалардан рақиб дарвозаси томон кетма-кет хавфли ҳужумларни уюштиришди. У Си яқин масофадан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Бироз ўтгач У Лей ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг хавфли зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

Бўлим ўрталарида Қозоғистон ўйинни тенглаштирди ва дадил ҳужумга ўта бошлади. Сергей Хижниченко узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди. Дарвозабон Ван Далэй яхши ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб қолди. Сергей Малий яқин масофадан боши билан зарба йўллади, тўп ноаниқ кетди. Улан Конисбаев яқин масофадан дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди, Ван Далэй яна жамоасини қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ташаббусни қўлга олишга уриниб кўрди. Бироқ ҳимоячилар эътиборли ўйнаб, рақибга имконият беришмади. 69-дақиқада эса ҳисоб очилди. Тўп жарима майдонига оширилганида Озод Нургалиев боши билан зарба бериб, тўпни посбоннинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.

Хитой зудлик билан ҳужумга отланди. Бир қанча хавфли ҳужумларни уюштирди. Лекин дарвозабон Давид Лория ўйинда хатоликка йўл қўймади. 83 дақиқада Ахметов майдондан четлатилди. Лекин қозоғистонликлар ғалаба келтирувчи ҳисобни барибир ушлаб қолишди.

7 июнь. Далян. «Далян спорт маркази», 47000 томошабин.

Хитой — Қозоғистон 0:1 (0:0)

Гол: Нургалиев (69)

Хитой: Ван Далэй, Жэнь Хан, Фэн Сяотин, Чжан Линьпэн, Чжао Цзянь, У Си, Хао Цзюньминь, Рон Хао, У Лэй, Ли Сюпен, Ян Сюй

Қозоғистон: Лория, Шомко, Логвиненко, Малий, Ахметов, Смаков (Тагиберген 89), Байжанов (Мухудинов 67), Конисбаев, Нусербаев (Муртазаев 76), Мужиков (Досмагамбетов 90), Хижниченко (Нургалиев 60)

Огоҳлантиришлар: Жэнь Хан 44, Рон Хао 70 — Байжанов 53, Логвиненко 61, Ахметов 74, Суюмбаев 90

Четлатиш: Ахметов 83

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar