Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.06.2016

Блаттер ва ёрдамчилари 5 йил ичида ФИФАга 80 млн доллар маблағ ўзлаштириб юборган

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 51
Блаттер ва ёрдамчилари 5 йил ичида ФИФАга 80 млн доллар маблағ ўзлаштириб юборган

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер, ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Вальке ва унинг ўринбосари, молиявий директор вазифасини бажарган Маркус Каттнер кейинги 5 йил давомида ФИФА ҳисобидан жами 80 млн доллар миқдоридаги маблағни бонуслар кўринишида ўз ҳисобларига ўтказиб олишган. Бу ҳақда AP хабар тарқатди.
Юрист Билл Буркнинг айтишича, ФИФАнинг собиқ уч нафар амалдори "қинғир йўл орқали бойиш" мақсадида амалга оширган ҳаракатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар қўлга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Швейцария прокуратураси томонидан ФИФАнинг Цюрихдаги қароргоҳида тинтув ўтказилди ва бир қатор ҳужжатлар олиб кетилди.

Прокуратура вакили бугунги текширувлар Жанни Инфантинога алоқадор эмаслигини билдирди.

ФИФА амалдорларининг порахўрлиги билан боғлиқ можаролар ўтган йилнинг май ойида ошкор бўлди. Швейцария ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ташкилотнинг бир неча нафар юқори мартабали амалдорларини пора олишда гумон қилиб қамоққа олди.

Бу можаролар фонида Йозеф Блаттер истеъфога чиқди. 2016 йилнинг февралидаги сайловдан кейин Жанни Инфантино ташкилотнинг янги раҳбарига айланди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar