Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.06.2016

Карим Бензема: «Уйда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ўтказиб юбориш — ҳаётимдаги энг ачинарли ҳолат»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 92
Карим Бензема: «Уйда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ўтказиб юбориш — ҳаётимдаги энг ачинарли ҳолат»

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема ўз ватанида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида Франция терма жамоаси таркибига киритилмагани ҳаётидаги энг ачинарли ҳолат эканини айтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

«Чемпионат» Франция терма жамоасининг 10 июндан 10 июлига қадар бўлиб ўтадиан Евро–2016 турнирида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 28 ёшли футболчи қайдномага киритилмади.

«Франция терма жамоасининг 2010 йилги жаҳон чемпионати таркибига киритилмаганимда шокка тушган эдим, аммо ўз уйингда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ўтказиб юбориш янада қийин бўлади. Бу ҳаётимдаги энг ачинарли ҳолат. Мен ‘Реал’ сафида ўйин амалиётига эга бўлдим, клуб билан Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучдим. Агар ёмон футболчи бўлганимда, совринлар юта олмасдим», – деди Бензема.

Франция терма жамоаси сафида илк ўйинини 2007 йилда ўтказган Бензема бугунги кунга қадар 81 учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Франция футбол федерацияси Матье Вальбуэнани шантаж қилиш иши бўйича 2015 йил декабрида Бенземани терма жамоадан вақтинча четлатганди. Кейинчалик Франция суди Бенземадан Вальбуэна билан мулоқот қилиш бўйича тақиқни олиб ташлади ва терма жамоа сафида тўп суришига рухсат берди. Аммо Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре футболчининг терма жамоага қайтарилмаслигини билдирган эди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar