Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

Россия терма жамоаси мухлиси Евро-2016 турнирига ҳамёнидаги 17 евро билан йўл олди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 48
Россия терма жамоаси мухлиси Евро-2016 турнирига ҳамёнидаги 17 евро билан йўл олди

Россия терма жамоаси мухлиси, ўзини Якин деб атаган шахс Рига шаҳридан Швейцариянинг Бад-Рагац шаҳригача, айни вақтда терма жамоа йиғин ўтказаётган ҳудудгача етиб борди. У Швейцарияда терма жамоа бош мураббийи Леонид Слуцкий билан учрашган.

"Мен Томскда туғилганман, 30 йилдан буён Ригада яшайман, лекин ҳамиша Россия терма жамоасига мухлислик қилганман. Мен Ригадан Цюрихгача пиёда юрдим, Бад-Рагацга эса электричкада, автоспотдан фойдаланган ҳолда.

Слуцкий билан ўтган сафарги Европа чемпионати вақтида буён танишмиз, биз чехларга қарши ўйиндан олдин учрашгандик.

Оёғимда кичик муаммо бор, тропик яра. Шу туфайли автоспотдан фойдаланаман", деган Якин.

У энди Инсбуркка, кейин Монакога йўл олмоқчи.

Маълум бўлишича, у Францияга отланганида ҳамёнида 17 евроси бўлган, энди эса 12 евроси қолган.

"12 еврога қандай яшаш мумкинми? Осон. Йўлда ишлаб топаман. Мен ҳамиша шундай қиламан!", дейди у.

Унинг ёнида палаткаси йўқ, кичик сафар халтаси билан сафарга чиққан. Ушбу мухлис қаер тўғри келса, ўша ерда тунаб, йўлни давом эттирмоқда.

Якин 2008 йилдан буён Россия терма жамоасининг Европа чемпионатларидаги ўйинларига тушиб келмоқда.

"Биринчиси Евро-2008 бўлганди. Кейин Евро-2012. Мен Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига ҳам боргандим. Ўйинга тушиш мен учун муаммо туғдирмайди, чипта беришади. Франциядаги ўйинлар учун чиптам йўқ, буни боргандан кейин ҳал қиламиз", деган у.

Россия терма жамоаси 24 май куни Швейцариянинг Бад-Рагац шаҳрида йиғин бошлади. Жамоа 1 июнь куни Инсбуркда Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, 5 июнь куни Монакода Сербия билан. 10 июндан 10 июлгача Франция яшил майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионатида Россия терма жамоаси Англия (11 июнь, Марсель), Словакия (15 июнь, Лилль) ва Уэльс (20 июнь, Тулуза) терма жамоаларига қарши гуруҳ ўйинларини ўтказади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar