Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

Равшан Ҳайдаров рақиб ўйинини кузатиш учун Вьетнамга боради

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 46
Равшан Ҳайдаров рақиб ўйинини кузатиш учун Вьетнамга боради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров миллий терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралашидаги рақиби ҳисобланган Сурия терма жамоасининг ўйинини кузатиш учун Вьетнамга боради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши гуруҳ босқичидаги рақиби – Сурия терма жамоаси 31 май куни Ханои шаҳрида Вьетнам терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўйин Сурия терма жамоаси учун саралаш баҳсларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис, миллий терма жамоа катта мураббийи Равшан Ҳайдаров рақиб ўйинини кузатиш ва ўрганиш учун Вьетнамга учиб кетган. Мазкур сафарда Ҳайдаровга терма жамоа оператори Жамолиддин Солихов хамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши "A" гуруҳи баҳсларини 1 сентябрь куни Тошкентда айнан Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашига тайёргарлик жараёнида 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar