Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.05.2016

Ҳарри Кейн:«Эндиги нишон – Евро-2016»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 135
Ҳарри Кейн:«Эндиги нишон – Евро-2016»

Ҳарри Кейн яқин-яқингача «Лестер» тўпурари Жейми Варди билан битта захира ўриндиғини иситиб ўтирарди. Мана, у охирги икки йил мобайнида «Тоттенхэм»нинг ўринбосар футболчисидан евро-аренадаги энг яхши ҳужумчилардан бирига айланди. АПЛда ёрқин таассурот қолдирган Кейн энди Евро-2016га жиддий умид боғламоқда ва Францияда барчани ҳайратга солиш ниятида.

- Ҳарри, Англия миллий жамоаси ўйинини илк марта қачон кўргансиз, унинг тафсилотларини эслай оласизми?

- Майкл Оуэн Аргентина термаси дарвозасига қандай гол ургани кечагидай ёдимда. Ақлга сиғмас юриш — ўйинни кузатиб ўтирар эканман, қачондир шунга ўхшаш нимадир қилишни дилимга тугиб қўйгандим. Бу менинг дастлабки хотираларимдан бири. Лекин унгача ҳам оиламиз даврасида ёки акам билан терма жамоа ўйинларини томоша қилардим ва бизникилар гол уришса, беҳад қувонардим. Оддий айтганда, доимо ашаддий мухлис бўлганман.

- Бундан 2 йилча олдин «шпорлар» таркибига энди-энди киришга урина бошлагандингиз. Айтингчи, ўша пайт терма жамоа билан Евро-2016га боришингизни тасаввур қила олармидингиз?

- Ўзи доимо миллий жамоа таркибидан жой олиб, йирик турнирларда қатнашишни ўйлаганман. Лекин дейлик, 2 йил олдин бу мен учун деярли имконсиз иш саналарди. Демакки, янада қаттиқ ва қалбан ишлашга уринганман. Футболнинг моҳияти ҳам шу - сен бор кучингни сарфлайсан ва эвазига нимадир оласан. Мана, охирги 18 ойда натижалар кўрина бошлади. Энди эса Евро-2016 стартини сабрсизлик билан кутяпман. Турнир мен учун улкан воқелик ҳисобланади ва умид қиламанки, Франция майдонларида ҳам иқтидоримни максимал даражада намойиш этаман.

- 2013 йил. Чемпионшип доирасидаги ўйин. «Лестер» ўшанда «Барнсли»га ютқазганди - 0:2. Гарри Кейн ва Жейми Варди эса ҳаттоки, майдонга тушишмаганди. Шундан буён сизлар босиб ўтган йўлни тасаввур қилиш ҳам қийин.

- Ҳа, вақт тўхтамай ва сездирмай «учяпти». Ахир гўёки, кечагина мен ва Жейми битта захира ўриндиғини иситиш билан банд эдик. Ўзаро кўришганимизда, ўша дамларни эслашга имкон туғилгани йўқ, лекин энди Европа чемпионати пайти бу ҳақда чақчақлашишга фурсат топилса керак. Дарҳақиқат, кўп нарса ўзгариб кетди. Дейлик, Жейми фантастик мавсумни ўтказди. Кўряпсизми, футболда баъзан воқеалар қанчалик тез ўзгаради? Асосийси, ўз кучингиз ва салоҳиятингизга ишонишда давом этишингиз шарт. Хуллас, биз оғир меҳнат эртами-кеч ўз самарасини беришини исботладикки, бундай ғоят хурсандмиз. Демак, озгина иқтидори бор футболчи ҳаракат қилса, топ-савияда ўйнаш даражасига чиқади, албатта.

- Ўтган йили Чехияда ўтказилган U-21 тоифасидаги Европа чемпионатида қатнашдингиз. Турнирда орттирилган тажриба нечоғли қўл келди?

- Гарчи натижамиз ўхшамаган бўлсада, мусобақа жуда катта фойда берди. Мисол учун, биз ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказиладиган турнирларда барчаси қандай кечишини кўрдик, тушундик. Оддий айтганда, халқаро мусобақа руҳини яққол ҳис этдик. Ўйлашимча, бу ўта муҳим. Тўғри, аслида Чехияда натижа кўрсатишни ҳам кўзлагандик, аммо тажриба тўплаш билан чекландик. Энди шу тажриба Евро-2016да ўз сўзини айтишидан умидворман.

- Аввалги мавсумда қайд этган муваффақиятларингиз ҳам клуб, ҳам мамлакат учун ёқимли кутилмаганлик бўлди. Айтингчи, жамоатчилик эътибори сезиларли ошгач, нима ўзгарди?

- Бу сафар барчаси мутлақо бошқача бўлди. Дарҳақиқат, бир йилча олдин мен ҳақимда деярли ҳеч ким билмасди. Энди эса таниқли футболчиман. Бас, шундай экан, майдонда мени кучлироқ таъқиб этишлари табиий ҳол. Дейлик, баъзан рақибнинг 2 нафар ҳимоячиси тенгданига қаршилик кўрсатди. Начора, бунга кўникишдан ўзга йўл йўқ. Бинобарин, малакали ҳужумчилар ҳар қандай вазиятда гол уришни эплашади.

- Инглизлар ҳар сафар терма жамоадан катта натижалар кутишади, талаб қилишади. Сизнингча, футболчилар бундай босимни енгиб ўта оладиларми?

- Шубҳасиз. Босимга чидаш - профессионал футболчи зиммасидаги ишнинг бир қисми. Бутун мамлакатнинг бизга мушт тугиб ўтиргани ўз-ўзидан тушунарли. Чиндан ҳам, миллий жамоада ўйнаш руҳий томонлама осон эмас, айниқса, Англияда. Лекин умумий ҳолатга чидашдан ўзга иложимиз ҳам йўқ.

- Уэйн Руни билан унча кўп бирга ўйнамагансиз. Сизнингча, у футбол майдонида яхши шерикми?

- Бошланғич таркибда кимлар майдонга тушишини бош мураббий ҳал қилади. Агарда у олдинги чизиқда мен ва Уэйнга ишонч билдирса, ўзаро тушуниб, тўп сурамиз, деб ўйлайман. Чунончи, гап ажойиб футболчи, жамоа сардори ва етакчиси ҳақида бормоқда. Ҳозирча ҳар бир машғулот ва ўйинда ҳаммаси юқори даражада ўтдики, бу ҳам бинойидек тандем ҳосил қила олишимизга умид беради.

- Миллий жамоада «Тоттенхэм»­даги шерикларингиз билан ўзингизни қулайроқ ҳис қилсангиз керак, барибир.

- Эҳтимол. Ахир биз ҳар куни биргамиз ва бир-биримизни жуда яхши биламиз. Умуман, меҳмонхонадаларда ҳам вақтни чоғ ўтказишга одатланганмиз. Асосийси, терма жамоадаги муҳит зўр, йигитлар ўзаро аҳил.

- Франциядаги турнирда юзага келадиган бўш вақтлар учун қандайдир фильмларни танлаб қўйгандирсиз...

- Ҳозирча йўқ. Яқинда «Картон уйча» картинасини томоша қилдим. Евро-2016га эса янада қизиқарлироқ фильмларни танлашим керак.

- Англия термаси турнир ғолиби бўлиши мумкинми?

- Яхшигина ёш жамоага эгамиз, таркибда иқтидорли йигитлар етарли. Кўрайликчи, бундан нима чиқаркин? Тажриба ва ёшлик шижоати уйғунлиги доимо самара берган. Бизнинг жамоада эса тобора қувватга тўлиб бораётган иштиёқли ёшлар ҳам, катта турнирлар ҳавосидан баҳра олган тажрибали футболчилар ҳам бор. Шахсан мен муваффақиятли тўп суришимизга ишоняпман. Ўйлайманки, ёшларимиз нималарга қодир эканликларини кўрсатишни пайсалга солишмайди. Катталар эса шайланиш ва қандай йўл тутиш масалаларида ўрнак бўлиб, ўйинларда ёрдам беришади, албатта. Ҳа, гуруҳимиз анча мураккаб, лекин биз ўз кучимизга ишонамиз ва турнирнинг бошланишини интиқ ҳолда кутяпмиз.

- Клублар ўртасидаги дербиларга доир кўрсаткичларингиз чакки эмас. Хўш, Англия ва Уэльс термаларининг ўзаро қарама-қаршилигида ҳам ўзингизни кўрсата олармикинсиз?

- Умид қиламанки, бу борада ҳам ишим юришади. Ушбу ўйин атрофида охирги лаҳзаларга қадар турли гап-сўзлар қайнаши турган гап. Умуман, футболчилар ҳозирдан уэльсликлар билан баҳсни ўзгача интиқлик билан кутишяпти ва барчасига ўта жиддий қарашяпти.

- «Тоттенхэм» футболчилари бундай йирик турнирларда Англия терма жамоасига кўп марта катта ёрдам беришган. Табиийки, бу борада Гари Линекер, Тедди Шерингем ва Пол Гаскойн каби аслар қаторига қўшилишни истайсиз...

- Албатта. Ким ҳам нафақат ўз клублари, балки терма жамоада ҳам афсона даражасига кўтарилган ажо-йиб футболчиларга ўхшашни хоҳламайди? Менга уларнинг муваффақиятларини такрорлаш насиб этса, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим. Агар ўз устимда қаттиқ ишлашда давом этсам, қачондир мени улар қатори эсга олишлари мумкин...

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar