Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.05.2016

Роналд Куман: «МЮ» ван Галга бундай муносабати билан Англия Кубогини ютишга ҳақли эмас эди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 59
Роналд Куман: «МЮ» ван Галга бундай муносабати билан Англия Кубогини ютишга ҳақли эмас эди»

«Саутҳемптон» жамоаси бош мураббийи Роналд Куман ўз ватандоши Луи ван Галнинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббилигидан истеъфога чиқарилишига муносабатини билдириб ўтди.

«Мен ван Гал, Моуриньо ва «МЮ» билан боғлиқ жараённи кузатиб бордим. Ҳамиша газеталарда Моуриньо ва «Юнайтед» ҳақида ўқидим.

Агар Луига Англия Кубоги финалига қадар истеъфога чиқарилиши ҳақида маълум қилишмаган бўлса, «МЮ» унга қилган муносабати туфайли Кубок учун ҳақли бўлмаганини айтишим мумкин.

Агар футбол бизнесида озгина нарсани тушунсангиз, сиз биласизки бундай келишувга бир кечада эришилмайди. Кейинги бир неча ой давомида Луи катта босим остида ишлади, лекин мен у бу босимни қандай енгиб ўтганини кўриб, ҳайратга тушгандим.

Албатта, унда ОАВ билан муносабатлар яхши кечмади. Мен унга айтгандим: «Луи, сен улар билан бошқачароқ муносабатда бўлишинг керак». Лекин Луи бу Луи.

Ўйлайманки, у Англия Кубогида ғолиб бўлиш орқали катта иш қилганди, ҳатто шундай босим остида ишлай туриб ҳам», – дейди Куман.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar