Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.05.2016

ЕЧЛ. Пенальтилар серияси «Реал»га бош совринни келтирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 120
ЕЧЛ. Пенальтилар серияси «Реал»га бош совринни келтирди

Европа чемпионлар лигасининг янги номи аниқланди! "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, Кубокни "Сантьяго Бернабеу"га олиб кетадиган бўлди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоалар шиддатли ўйин намойиш қилиб беришди. Натижада "Реал" иккита ўта хавфли вазият яратди ва уларнинг бирини голга айлантирди. Ҳар иккала вазият "стандарт"дан юзага келганидан билиш мумкинки, Зидан икки ҳафталик тайёргарлик давомида бу йўналишда жиддий ишлаган.
Ўйиннинг 6-дақиқасида жарима майдончаси бурчагида Габи Бэйлга нисбатан фол ишлатди. Уэльслик футболчининг ўзи жарима тўпини ўйинга киритди. Бензема дарвозагача 3 метр масофадан тўп йўналишини ўзгартирди. Аммо Облак оёғи билан қандай қилиб бу зарбани қайтарганини ўзи ҳам сезмай қолган бўлса керак.
15-дақиқага келиб, Хуанфран унчалик шарт бўлмаган вазиятда Бэйлни ортдан итариб йиқитди. Тони Кроос жарима тўпини ўйинга киритди ва Бэйл жарима майдончаси ичида бош билан тўпни ортга — дарвозабон майдончасига ўтказди. Рамоснинг оёғига тўпга бироз тегди, ана шунинг ўзи гол учун етарли бўлди. Тўп Облакнинг остидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Қайта-қайта намойиш этилган такрорий вазиятлар "қаймоқранглилар" сардори кичик офсайдда бўлганини намойиш этди.
Ана шундан кейин "Атлетико" тўпни назорат қилиб, позицион ҳужум вариантларини ташкил этиш ҳақида ўйлай бошлади. Зидан шогирдлари эса тўлиқ ҳимояга ўтиб олишди. Танаффусга қадар Симеоне жамоасида ҳам, "Қироллик клуб"да ҳам голга тортадиган вазиятлар юзага келмади.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ Клаттенбург "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилади. Жарима майдончаси ичида турган Торрес ўзи томон келаётган тўпни гавдаси билан тўсди, Пепе эса уни ортдан йиқитишга мажбур бўлди. Ўн бир метрлик зарбани Гризманн ўз зиммасига олди. Унинг зарбасидан кейин тўп тўсин ва ер орқали ортга қайтди. Орадан кўп ўтмасдан "Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда Савич яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ бура олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
Ўз навбатида "Реал" ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиш учун иккита имкониятга эга бўлди. 70-дақиқада Модричнинг ажойиб узатмасидан кейин Бензема бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Зарбани Ян Облак қайтарди. 79-дақиқада Роналду ва Бэйл ўта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Криштиану жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятда берган зарбасини Облак қайтарди, тўпни Бэйл эгаллади ва деярли бўш дарвозага зарба берди. Ҳимоячи зарбани қайтарди.
Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди. Габининг юқоридан юмшоқ узатма берди ва Хуанфран жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Карраско 3 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди! Бу гол қўшимча бўлимларни англатарди. Қолган 10 дақиқа жамоалар катта таваккалчиликка берилишмасди.
Қўшимча бўлимларда нисбатан устунлик "қаймоқранглилар" томонида бўлди. "Матрасчилар" тўпни назорат қилишга ва ҳимояни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қилди. Қўшимча 30 дақиқа ғолиб номини аниқлаш учун етарли бўлмади.
Пенальтилар сериясида эса омад "Реал"га кулиб боқди. "Атлетико" ҳимоячиси Хуанфран йўллаган зарба устунга тегиб қайтди. Криштиану Роналду сўнгги бўлиб нуқта яқинлашди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди — 5:3!

"Реал Мадрид" 11-марта Европанинг энг кучли жамоаси деган унвонни қўлга киритмоқда!

Европа чемпионлар лигаси, финал
«РЕАЛ МАДРИД» - «АТЛЕТИКО МАДРИД» - 1:1. Асосий вақт - 1:1. Қўшимча бўлимлар — 0:0. Пенальтилар серияси - 5:3.
ГОЛЛАР: 1:0 – 15 Рамос, 1:1 – 79 Феррейра Карраско.
Пенальтилар серияси:
Лукас Васкес (1:0) — Антуан Гризманн (1:1)
Марсело (2:1) — Габи (2:2)
Гарет Бэйл (3:2) — Сауль Ньигес (3:3)
Серхио Рамос (4:3) — Хуанфран (4:3, устун)
Криштиану Роналду (5:3)
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль (Данило, 52), Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Иско, 72), Бэйл, Роналду, Бензема (Васкес, 77).
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис (Люка Эрнандес, 109), Хуанфран, Годин, Фернандес (Феррейра Карраско, 46), Габи, Коке (Парти, 116), Сауль, Гризманн, Торрес.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (11), Навас (47), Торрес (61), Каземиро (79), Рамос (90), Габи (90), Данило (93), Пепе (111).
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar