Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.05.2016

Ёшлар лигаси, 10-тур. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:2

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 45
Ёшлар лигаси, 10-тур. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:2

“Насаф” ёшлари бугун ўз қароргоҳларидаги футбол майдонида ёшлар лигасининг навбатдаги 10-тур учрашувини “Бунёдкор” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар иккала жамоа майдонда устунликни қўлга киритиш учун кураш олиб борди. Вақт ўтган сайин ёшларимиз ҳужумларга зўр беришди. Уларда гол уриш учун имкониятлар ҳам бўлди. Аммо дарвозани аниқ нишонга оладиган ўйинчи топилмади. Курашларга бой бўлган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. “Бунёдкор” ёшларининг навбатдаги ҳужумида ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишди, улар ўйиндан ташқари ҳолат деб, ўйлашиб рақибларини олдинга ўтказиб юборишди. Жамоадошлари ошириб берган тўпни Дилшодбек Ахмадалиев дарвозага аниқ йўллади – 0:1.

Ушбу голдан кейин ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишларига тўғри келди. Улар асосан ҳужумда ўйнашган бўлишса, “Бунёдкор” ёшлари ҳимояланиб қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Афсуски, учрашувнинг охирги дақиқаларига келиб, яъни 88-дақиқада Фаррух Икромов ўз жамоасининг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди -0:2.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида майдонга тушган Шоҳруҳ Неъматов орадаги ҳисобни қисқартиришга эришди. Унинг боши билан йўллаган зарбасини Абдукарим Муҳаммедов қайтаришга ожизлик қилди – 1:2.

Шундай қилиб, қизиқарли ва муросасиз кечган учрашув 2:1 ҳисобида “Бунёдкор” ёшларининг ғалабаси билан ўз ниҳоясига етди.

Ёшлар лигаси, 10-тур
“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:2
27.05.2016. “Спутник” қўрғони, “Меҳнатчи” стадиони
Бош ҳакам: Исхаҳ Ибрагимов (Нукус)
Ҳакамлар: Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Гол: Шоҳруҳ Неъматов, 90’-1:2 - Дилшодбек Ахмадалиев, 61’-0:1, Фаррух Икромов, 88’-0:2.
“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов, 5.Наврўз Изатиллаев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов, 10.Алфайзи Неъматов, 14.Дилшод Хушбаков, 18.Ислом Рашидхонов, 22.Ислом Кенжабоев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 34.Илҳомжон Алижонов, 41.Нажмиддин Нормуродов (с)
Захира: 13.Музаффар Шаропов, 4.Акмалжон Олимов, 15.Шохруҳ Неъматов, 28.Сардор Саъдуллаев, 36.Акмал Мозговой, 38.Жаҳонгир Қурбонбоев.
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 7.Миржаҳон Мираҳмедов, 11.Азамат Розиқов, 5.Даврон Умиров, 16.Шахзод Абдураҳимов, 27.Георгий Погосов, 33.Вячеслав Пурак, 34.Сардор Мадраҳимов, 40.Сухроб Иззатов, 44.Нуриддин Ҳасанов, 77.Элбек Равшанов.
Захира: 1.Элдор Адхамов, 6.Анвар Ғофуров, 10.Нурилла Тўхтасинов, 17.Санжар Қодирқулов, 18.Дилшод Ахмадалиев, 19.Забихилло Ўринбоев, 48.Фаррух Икромов.
Огоҳлантириш: Акбар Муродов 67 - Дилшодбек Ахмадалиев 52, Нурилло Тўхтасинов 68.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar