Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.05.2016

Бобур Зуҳриддинов: «Обод» тез орада «Лестер»дек ўйнашни бошлайди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
Бобур Зуҳриддинов: «Обод» тез орада «Лестер»дек ўйнашни бошлайди»

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

- Бугун "Сўғдиёна" жамоаси жуда кучли ўйнади. Бу жиҳатни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар якка-курашларда жуда яхши ўйнашди. Биз эса кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Тарихий ғалабани қўлга киритганимиз хурсанд қилади албатта.
Тез орада жамоамизга дарвозабонлар мураббийи келади. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Номзодлар шунчалик кўпки, шу сабаб ҳозир айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Дилшод Ҳамроевни майдонга тушмаётгани ҳеч қандай шахсий ғаразим билан боғлиқ эмас. Унга ғаразим йўқ. Давронбек Жўрақуловни кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда. Хатолар бор ва бусиз иложи йўқ. Агарда Дилшод Ҳамроев ўйинга тўлиқ тайёрлигини билсак, ўшанда Дилшодга ҳам яна имконият берамиз. Алишер Азизов яқин орада голлар уришни бошлашига ишонаман. Уни нега майдонга туширяпман? Чунки Азизов жуда юқори техникага эга футболчи. Уни кўмаги бизга керак. Тез орада Азизов голлар уришни бошлаб юборади. Жамоамиз дастлабки турлардаги ҳужумкор ўйинидан воз кечгани йўқ. Биз шунчаки нафақат тезкор ҳужумлар орқали, балки ўз ўйинимизга позицион ҳужумларни ҳам киритиб боряпмиз. Энди “Обод” нафақат шунчаки ҳужум уюштиради, балки ҳужумда тўпни сақлаган ҳолда иккинчи темп орқали ҳам олдинга боришга, рақибни тўпсиз чарчатишга уринади. Чунки биз аввалги ўйинларда катта куч билан ҳужумга ўтиб, тўпни йўқотгач орқага қайтишга улгурмай қолардик. Рақиб эса олдинги чизиқда бемалол бўш ҳудудларга эга бўларди ва бу нарса уларга қўл келаётганди. Бу борада ишлаяпмиз. Ўйиинимизни янада сайқаллаштиришга уриняпмиз. Бунинг учун бизга вақт керак. Жамоамиз яна озгина вақтдан сўнг, кўпчилик назарда тутаётган “Лестер”дек ўйнашни бошлайди. Бунинг учун бизга бироз вақт лозим.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar