Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.05.2016

Маромга қарши раддия

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 92
Маромга қарши раддия

Маълумки, футбол бўйича миллий чемпионатлар аксарият ҳолларда узоқ муддат давом этади. Боз устига, дастлабки турлардаги нисбий беқарорликдан сўнг турнир жадвалларида одатдаги кўникилган маром кузатилади. Испания примероси ёки Германия бундеслигасида чемпионлик учун кураш деярли барчага таниш жамоалар ўртасида кечиши фикримизнинг яққол далилидир. Тўғри, «Барселона» ва «Реал», «Бавария» ва «Боруссия» Д. мухлислари учун чемпионат баҳслари ҳамиша қизиқарли ҳисобланади. Аммо футболга мухлислик сарҳадлари ниҳоятда кенг ва бу чегаралар фақат ўша машҳур клубларга тарафкашлик билангина белгиланмайди. Демоқчимизки, футбол дунёсида бошқа жамоаларнинг ҳам ашаддий мухлислари борки, турнир жадвалларида етакчиларнинг ўзгармаслиги ёхуд ўзгаришига умиднинг йўқлиги улар учун зерикарли жараёндир. Шу маънода кубок баҳслари миллий чемпионатлар муҳити учун чинакам рақобатбардош мусобақа, таъбир жоиз бўлса, бир хил маромга қарши ажабтовур раддиядир.

Кубок баҳслари ҳар қайси футбол муҳитида юзага келиши эҳтимоли бор зерикарли маромни бузиб юборишга мойил қизғинликдир. Бу олишувлар жуда тез кўзга ташланадиган натижалари билан мухлисларни қувонтиради ёки изтиробга солади. Дейлик, «Бавария»нинг яна чемпионлик тахтига кўтарилиши «Боруссия» Д. учун адолатсизликдир. Эҳтимолки, дортмунтликлар ўзларини мюнхенликлардан кучлироқ санашар. Ҳар ҳолда, «Бавария»нинг айнан Дортмунд клуби етакчи футболчилари эвазига кучайиб олиши одат тусига кирган. Шундай вазиятда кубок баҳсларидаги тўқнашув масалага ойдинлик киритиш борасида ўзига хос янги имкондир. Қарангки, Германия кубоги финали ҳақиқатан ҳам, икки клубнинг принципиал курашига айланиб кетди. Финалдаги мағлубиятдан сўнг дортмундлик мухлисларнинг кўнгиллари анча «жойига тушган» бўлса, ажабмас. Зеро, уларнинг клублари «Бавария»га нисбатан кучсизроқ эканлиги амалда яна бир бор ўз исботини топди. Агар кубок баҳслари бўлмаганида, дортмундлик мухлислар қалбидаги ички изтироб воқеликка нисбатан ноўрин адолатсиз кайфиятни шакллантирарди, эҳтимол.

Англия кубоги финали эса АПЛ совриндорлари иштирокисиз ўтдики, мазкур ҳолат ҳам мухлисларда инг­лиз футболига қизиқиш туйғусини янада кучайтирди. Айни чоғда кубок соҳиби бўлиш - совриндорлар сафидан ўрин ололмаган «МЮ» ва унинг танқидлардан безиган устози Луи ван Гал учун қайсидир маънода тасаллидир. Шу тасалли таъсирида «МЮ» яна янги марралар сари бораверади, Луи ван Гал мухлислар кўзига тик боқаверади. Кубок баҳсларисиз бу каби ғалати ҳақиқатларни қарор топтириш мушкул. Очиғи, финалчи - «Кристал Пэ­лэс»га ҳам офарин айтмоқ жоиз. Жамоа сўнгги ҳуштак чалиниши арафасида тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Алан Пардью шогирдларини ҳар қанча олға ундамасин, «МЮ» барибир, ғолиблик сўзини айтди. Қолаверса, «овертайм»нинг сўнгги лаҳзаларида Давид де Хеа шундай жонбозлик ва қаҳрамонлик кўрсатдики, унинг ажо­йиб ҳаракатларисиз «МЮ» қийин аҳволда қолиши тайин эди. Ушбу дарвозабоннинг якунланган мавсумда ЕЛ рамзий термасига киритилиши футболдаги яна бир ҳақиқатнинг тантанасидир. «Кристал Пэлас» эса финалчи ва инглиз футболининг ноодатий намойиши вакили сифатида мухлислар ҳурматини қозонди.

Ҳа, чемпионлик унвонисиз ҳам шундай ҳурматга эришиш мумкин футболда. Йўқ, наинки футбол, балки спортнинг бошқа турларида ҳам мухлислар муҳаббатига сазовор бўлиш имкони ҳамиша мавжуд. Шу жумладан, хоккейда ҳам. Ана, айни шу мулоҳазалар ёзилаётган бир паллада Россия терма жамоаси америкалик хоккейчиларни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Табиийки, рус хоккейи ихлосмандлари бундан бениҳоя шодланишди. Чунки анъанавий ва принципиал рақибни 3-ўрин учун баҳсда енгиш улар учун ҳаёт-мамот жанги ҳисобланарди. Ҳаттоки, хоккей бўйича жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтгани, мезбонларнинг ярим финалда Финляндия термасига имкониятни бой беришгани ҳам шу ғалаба таъсирида бир муддат унутилди. Умуман олганда, тинимсиз давом этаётган допинг можароларидан толиққан Россия спорти шу ютуқ туфайли қаддини бироз тиклади. Мазкур қад ростлашда бошқа бир кичик янгиликнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, фикримизча. Гап шундаки, «Шалке» клуби аъзоси Роман Нойштедтер ниҳоят, Россия терма жамоасидан таклиф олди ва Евро-2016га борадиган таркибга қўшилди. Этиборлиси, у Леонид Слуцкий қўл остидаги ягона лигионердир. Россия футболига оид янгилик шу билан тугамайди. Биз бу ўринда «Ростов» эришган улкан ютуқни назарда тутмоқдамиз. Москва «Динамо»сининг премьер-лигадан тушиб кетиши эса, мухлислар учун акс хабардир. «Ростов» энди янги мавсумда ЕЧЛда иштирок этади ва бу Қурбон Бердиев феноменининг янги муҳим ғалабасидир. Тўғри, «Ростов»га «Лестер» каби чемпионлик насиб этмади, лекин унинг «Зенит» «Краснодар», «Спартак», «Локомотив» сингари Россиянинг гранд клубларини ортда қолдиргани таҳсинга лойиқ. Биргина «Зенит» таркибини эслашнинг ўзиёқ Қурбон Бердиев нақадар улкан ютуқни қўлга киритганини кўрсатади. Клау­дио Раньерининг учинчи даражали «Италия республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланиши эса, Қурбон Бердиев ҳам шундай эҳтиромга муносиб, деган таассурот уйғотади кишида. Бу мураббий аввал «Рубин», мана энди «Ростов»дек ўртамиёна клубда ишлаб, евроаренага чиқдики, унинг бундай қатъияти ва изланишлари бизнинг мураббийлар учун ибрат кўзгусидир. Мураббийларимиз шу ибрат кўзгусига ўзларини солсалар, қайта тафтиш қилсалар фойдадан холи бўлмасди. Негаки, уларнинг кўплари қўл остиларида маҳоратли футболчилар тўп сурмаслигидан нолишади одатда. Ҳолбуки, ғалабалар аслида маҳоратли футболчилар эмас, балки мураббийнинг қатъияти ва изланишларидан бошланишини Қурбон Бердиев бир неча бор исботлаб берди миллионлар ўйини оламига.

Хуллас, еврофутболдаги янгиликлар, кубок баҳслари бизни юқоридаги каби мулоҳазаларга чорлади. Энг ажабланарлиси, еврофутболнинг иккинчи даражали мусобақаси бўлмиш ЕЛ финалида икки чемпионатнинг совринсиз қолган клублари куч синашишди. Мантиқ ва даражага мувофиқ, иштирок бу. Футболнинг ҳайратланарли адолати ҳам шу!

Хўш, шу ҳайрат ва адолат жараёни Ўзбекистон кубоги баҳсларида қай тариқа намоён бўлди? Таъкидлаш жоиз, бу баҳсларда ҳам мухлислардаги иштиёқни уйғотувчи натижалар ҳарқалай, қисман кўзга ташланди. Чорак финалчилар қаторида олий лига турнир жадвали қуйи қисмидан жой олган 3та жамоанинг борлиги қувонарли ҳолдир. Демак, олий лигадаги айрим ўртамиёна жамоаларда ҳам келажакка ишонч билан умидвор боқиш туйғуси бўй ростламоқда. Назаримизда, улар ҳам ғолиб чиқишни исташаётгандек. Акс ҳолда, яқиндагина «Навбаҳор»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган «Қўқон-1912» кубок баҳсларида «лочинлар»дан устун келолмасди. Бу интилишни мухлислар ҳурмати учун тўп суришнинг ибратли намойиши сифатида тилга олсак, муболаға саналмайди. Худди шундай ноёб интилиш ва иштиёқни мухлислар «Бухоро» тимсолида ҳам кўришди. «Шерлар»га қарши дастлабки кубок баҳсида Азиз Ибрагимов кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очгач, мухлислар уни давомли олқишлагандилар. Жавоб учрашувида ҳам «шерлар»нинг ғолибона наъраси қулоққа чалинмади. «Бухоро» кўрсатган шашту-шижоатга гап йўқ. Лекин «шерлар» ҳаракатидаги сўниқлик мухлисларни ўйга толдирмоқда. Уларга нима бўл­япти ўзи?! Қани «шерлар»га хос арслонмонанд шашту-шижоат?! Чўмилиш учун дарёга тушиб, қулоч очмайдиган маҳоратли сузувчини эслатмоқда уларнинг бугунги ҳолатлари. Жамоа майдонда борини бериб тўп сурмаётгандек туюлмоқда. Аслида ўйнашни истайдию, аммо ўйнамайди негадир... Бу - ҳазм қилиш қийин бўлган ғалати воқелик, ташвишланишга арзийдиган оғриқли мавҳумлик.

Муҳаммад ВАЛИ

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar