Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.05.2016

Кимдир уялиб қолди…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 46
Кимдир уялиб қолди…

Россия премьер-лигаси тўпурарлари пойгасида «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов якка пешқадам бўли. Ваҳоланки, уч йил аввал бу футболчи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган маҳаллий мутахассислар орасида «буқалар» фор-вардига ишонч билдирмаганлари ҳам учраганди. Мана, энди ўшалар айтган гапларидан уялишаётган бўлса, ажабмас. Хўш, маҳоратли ҳужумчига омад етиш-маётган кезлари ким нима деганди?

Александр Бубнов, эксперт - Россия ва Голландия ёшлар термалари ўртасидаги ўйиндан ке­йинги фикрлар (2013 йилнинг июли):

- Фёдор футболга бўлган муносабатини ўзгартириши лозим. Унинг юксак иқтидори шубҳадан холи, аммо тўп суриш чоғида нималарга эътибор қаратишни Кокориндан ўрганса арзийди. Мунтазам равишда гол уриш учун мияни чархлаш лозим. У футбол бераётган имкониятлардан ҳузурланмоқда, аммо бор вужуди билан ўйнашга интилмаяпти. Смолов «Анжи»да кучли шериклар билан майдонга тушиш имкониятидан ҳам фойдаланмади. Ишга жиддий киришиш орқалигина вазиятни ўзгартириш мумкин.

Сергей Кирьяков, «Динамо»нинг собиқ ҳужумчиси (2013 йилнинг июли):

- Федя кўпроқ мода журналлари муқовасида кўриниш бериш эмас, футбол ҳақида ўйлаши лозим. Ҳозирда у шунчаки умид қилиб яшайдиган ёшдан ўтган - ўзини кўрсатиш вақти келди. Агар Смолов ақл билан иш юритиб, фикру хаёлини футбол билан банд этмаса, омадсиз футболчилар қаторидан жой олиши эҳтимолдан холи эмас. Дмитрий Буликин тақдири бунга яққол мисол бўла олади.

Валерий Рейнгольд, эксперт (2013 йилнинг августи):

- Ҳаммасини ўйин билан исботлаш зарур. Мана, Смоловни олайлик. У ҳақда неча марта гапирилди, мен эса: келинглар, кутайлик, ўзини яққол намоён этолганича йўқ, дедим. Фёдор гол урмаяпти, бир хил ўйин кўрсатяпти. Ниҳоят, Капелло ундан қутулишни истаб, термага чақирмади. Италиялик мутахассис тўғри қилди. Чунки миллий жамоада ўйнайдиганларнинг даражаси юқорироқ бўлиши лозим.

Александр Мостовой, эксперт (2013 йилнинг октябри):

- Россия термасидан чақирув олиш учун рақиблар дарвозасини ишғол қилиш керак, айниқса, ҳужумчи бўлсанг. «Динамо» форвардининг таржимаи ҳоли ёмон эмас, аммо 23 ёшда бу имкониятлардан фойдаланиш зарур. Буни Кокорин ажойиб тарзда уддаламоқда.

Евгений Ловчев, эксперт (2013 йилнинг октябри):

- Мураббийларнинг «Қандай қилиб Смоловни ўйнатиш мумкин?» дейишаётганидан хабарим бор. Шунга қарамай, клуб ёки терма бошқарувига келгач, Фёдорни асосий таркибга киритишади. Шахсан мен Смоловни жуда бўш футболчи, деб биламан, у - мисоли пуч ёнғоқ. Гап ушбу футболчининг гол уролмаётганлигида эмас. Сўнгги ўйинда Фёдор хавбек сифатида тўп сурди, рақиб алдаб ўтса, ортга қайтишга уринмади. Буниси қизиқ! Бугун ярим ҳимояда ўйнаган бўлса, эртага нима кутамиз? Захира ўриндиғига «михланадими»?

Сергей Силкин, «Динамо» клубининг собиқ бош мураббийи (2013 йилнинг ноябри):

- Менимча, Смоловга характер етишмаяпти. Уни биринчи марта учратганимдаёқ ёқтириб қолгандим, аммо масъулиятли дамларда Фёдордан янада кўпроқ қатъиятлилик талаб этилади. Захира ўйинчисига айланган паллаларда шунчаки таслим бўлиш ярамайди.

Николай Писарев, Россия ёшлар термаси бош мураббийи (2013 йилнинг декабри):

- Смолов билан боғлиқ муаммоларим бор эди, аммо биз вазиятдан чиқиш йўлини топдик. Миллий жамоа асосий таркибига кириш учун унда потенциал бор. Ўйлашимча, ёшлар термасида Фёдордаги бор иқтидордан фойдаландик. У 90 дақиқа ўйнашга кўникмаган. Ишонмасангиз, «Фейеноорд», «Анжи» ва «Динамо»да қайд этган статистикасига бир назар ташланг.

Юкламалар ортгани сари Смоловда муаммолар пайдо бўлаверади. У ритмга тушиб олишни уддалай олмаяпти. Фёдорнинг катта имкониятларга эга эканлигидан яхши хабардорман. У, ҳар ҳолда, Россия ёшлар термасининг энг яхши тўпурари. Аммо катталар футболига тўлалигича ўтганича йўқ.

Sports.ru - А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar