Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.05.2016

Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар кимлигини биласизми? Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Чемпионлар лигаси финалида икки марта учрашган жамоалар

Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

3-5. Марио Гомез - 3 марта
Гомес "Бавария" либосида турнирда 3 марта "хет-трик"ка эришган. У 2010/11 йилги мавсумда "ЧФР", 2011/12 йилги мавсумда "Наполи" дарвозасини 3 мартадан ишғол қилган бўлса, 2011/2012 йилги мавсумнинг нимчорак финалида "Базел" дарвозасини 4 бора аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

3-5. Луис Адриано - 3 марта
Бразилиялик ҳужумчи "Шахтёр" таркибида 2012/2013 йилги мавсумда "Нордшелланд" билан ўйинда илк бора "хет-трик"ка эришди. 2014/2015 йилги мавсумда БАТE билан илк беллашувда 5 та гол уриб рекорд ўрнатган бўлса, жавоб ўйинида 3 та тўп киритди. Адриано Чемпионлар лигасида иккита ўйинда 8 та гол урган ягона футболчидир.
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

3-5. Филиппо Инзаги - 3 марта
Инзаги "Ювентус" жамоасида 1997/98 йили "Динамо" Киев, 2000/01 йилги мавсумда "Гамбург" билан ўйинларда 3 та гол урган бўлса, 2002/03 йили "Милан" таркибида "Депортиво"га қарши ўйинда "хет-трик"ка эришган. Филиппо барча "хет-трик"ларини сафар ўйинларида амалга оширганлиги диққатга сазовордир.
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

1-2. Лионел Месси - 5 марта
Месси 2009/2010 йилги мавсумда "Арсенал"га қарши учрашувда "покер"га эришган бўлса, 2011/12 йили "Виктория" билан баҳсда "хет-трик" ва "Байер" билан ўйинда "пента-трик" қайд этди. Шу тариқа у Чемпионлар лигасида "дубл", "хет-трик", "покер" ва "пента-трик" қайд этган биринчи ва ҳозирча ягона футболчи бўлиб турибди. Лео шундан сўнг, 2013/14 йили "Аякс", 2014/15 йили "АПОЭЛ" билан ўйинларда ҳам 3 тадан гол урди.
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар

1-2. Криштиану Роналду - 5 марта
Роналду илк "хет-трик"ини 2012/13 йилги мавсумда "Аякс" дарвозасига йўллади. 2013/2014 йили "Галатасарой" билан ўйинда яна бир бор 3 та гол урди. Криштиану охирги 3 та "хет-трик"ини ушбу мавсумда киритди. У "Шахтёр" ва "Волфсбург"га 3 тадан, "Малмё"га 4 та гол "совға" қилди.
Фурқат Юсупов тайёрлади
“Локомотив”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-10
"Барселона"нинг тарихий расмлари. 1899 йилдан 2016 йилгача
Англия чемпионатида қайси стадион кўпроқ тўлди (+фото)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar