Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.05.2016

«Локомотив»нинг ОЧЛдаги даромади ярим миллион доллардан ошди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 55
«Локомотив»нинг ОЧЛдаги даромади ярим миллион доллардан ошди

Ўзбекистоннинг "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Сўнгги 4 йилда ўзбек жамоалари илк марта ушбу босқичга чиқишди. 2012 йилда "Бунёдкор" мусобақанинг ярим финалига чиққанди.
"Локомотив" ушбу мавсумда ОЧЛ орқали қанча даромад топганини ҳисоблаб кўрамиз. Ушбу мавсумдан бошлаб мусобақанинг мукофот жамғармасига оширилганини таъкидлаш лозим.
1. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ босқичида ҳар бир сафар ўйини жамоаларга 34.200 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. "Локо" гуруҳ босқичидаги сафар харажатлари учун 102.600 доллар олди.
2. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун жамоаларга 40 минг, дуранг учун 20 минг доллар мукофот берилиши белгилаб қўйилган. "Темирйўлчилар" гуруҳ босқичида 2та ғалаба ва 4та дурангга эришишди. Бу орқали уларнинг ҳисоблари 160.000 долларга бойиди.

3. Жамоамиз нимчорак финалга чиққани учун 80.000 АҚШ доллари билан мукофотланди.
4. Нимчорак финалдан бошлаб, то финалга қадар сафар ўйинлари учун 30.000 доллар ажратилган. "Локо"нинг Ар-Риёдга бориб келиш учун шунча маблағ ажратилган. Шунингдек, жамоа чорак финалда меҳмондаги ўйинга бориб келиш учун ҳам 30.000ни олади.
5. Ниҳоят, бугунги ғалаба орқали чорак финал йўлланмасини ҳал қилган "Локомотив" 120.000 АҚШ долларига эга бўлди.
Натижада "темирйўлчилар" ОЧЛнинг ушбу мавсумида ишлаб топган даромадлари ҳозирча 522.600 долларни ташкил қилмоқда.
Мана ҳисоб-китоблар:

Гуруҳ босқичидаги сафар ўйинлари учун — 34.200 х 3 = 102.600 $
Гуруҳ босқичи — 2та ғалаба, 4та дуранг — 2*40.000 + 4*20.000 = 160.000 $
Нимчорак финалга чиққани учун мукофот — 80.000 $
Нимчорак финалда сафар ўйини учун — 30.000 $
Чорак финалга чиққани учун мукофот — 120.000 $
Чорак финалда сафар ўйини учун — 30.000 $
ЖАМИ — 522.600 $

Шунингдек, жамоа ярим финалга чиқса — 200.000, финалга чиқиб, ютқазса — 1.500.000, чемпион бўлса — 3.000.000 долларни қўлга киритади.
Кўриб турганингиздек, "Локомотив" ярим финалга чиқса, жами даромадлари 750.000, финалга чиқиб, ютқазса, 2.250.000, чемпион бўлса, 3.750.000 доллардан ошади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar