Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.05.2016

ОЧЛ. Чорак финал қуръаси ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 133
ОЧЛ. Чорак финал қуръаси ҳақида

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими қачон ва қай тарзда ўтказилиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қуръа ташлаш маросими 9 июнь куни ОФК қароргоҳи жойлашган Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Финалга қадар Ғарбий Осиё ва Шарқиё Осиё мамлакатлари клублари тўқнаш келишмайди. Шу боис, чорак финалда "Локомотив" фақат Ғарб минтақаси клубига қарши тўқнаш келади. Ҳозирча "темирйўлчилар"дан ташқари БААнинг "Ан-Наср" клуби 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Хабарингиз бор, бу жамоа "Локо" билан бир гуруҳда иштирок этганди. "Наср" бугун Эроннинг "Тракторсозий" клубига 1:3 ҳисобида ютқазганига қарамай, ўз уйидаги 4:1 ҳисобидаги ғалаба туфайли кейинги босқичга йўл олди.
Ғарбий минтақада чорак финалнинг яна икки иштирокчиси номи эртага маълум бўлади. Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби амалда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Сардор Рашидов жамоаси дастлабки ўйинда "Лахвия" майдонида 4:0 ҳисобида зафар қучганди.
Яна бир чорак финал йўлланмаси "Зоб Оҳан" (Эрон) ва "Ал-Айн" (БАА) жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади. Амирликда ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Шунингдек, Шарқда "Шангхай СИПГ" (Хитой) ва "Чжонбук Хёндэ Моторс" (Жанубий Корея) клублари бугун чорак финал йўлланмасини ҳал қилишди. "Сеул" - "Урава Редс" ва "Сидней" - Шандонг Луненг" ўйинлари билан яна икки чорак финалчи номига аниқлик киритилади.
Чорак финал ўйинлари 23-24 август ва 13-14 сентябрь кунлари ўтказилади.
Ярим финал босқичига қуръа ташланмайди. Бунга ҳожат қолмайди. Ғарбнинг икки, Шарқнинг икки жамоаси ярим финалда ўзаро тўқнаш келишади ва финалчиларнинг номи аниқ бўлади. Ярим финал баҳслари 27-28 сентябрь ва 18-19 октябрь кунлари ўтказилади. Финал учрашувлари 19 ва 26 ноябрь кунларига белгиланган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar