Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.05.2016

Луи ван Гал: «Мен ўрнатган пойдевор «МЮ»га муваффақият келтиришига ишонаман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 52
Луи ван Гал: «Мен ўрнатган пойдевор «МЮ»га муваффақият келтиришига ишонаман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал клубдан истеъфога чиқарилганидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Юнайтед»дек буюк клубни бошқариш мен учун шараф бўлди. Бу орқали мен азалий орзумни рўёбга чиқардим.
Жамоага 12-Англия кубогини қўлга киритишида ёрдам берганимдан фахрланаман. Бу ўзимнинг мураббийлик фаолиятимдаги 20-соврин бўлди. Аммо узоқ тарихга эга бўлган Англия кубоги ютуқларим орасида энг муҳимларидан бири бўлади.
Уч йиллик режани амалга ошира олмаганимдан ҳафсалам пир бўлди. Лекин ишончим комил, мен ўрнатган пойдевор клубнинг янада ривожланишига ва кўплаб совринларни қўлга киритишига ёрдам беради.
Голландия, Испания ва Германияда ишлаганимда, ҳамиша Англияда ишлашни ва инглиз маданияти билан танишишни орзу қилганман. Кутганларим ўзини оқлади. Бу ажойиб бўлди.
Барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман ва уларга янги мавсумда омадлар тилайман. Биргаликда мароқ билан ишладим. Кўп ёш футболчилар ўзларига берилган имкониятдан фойдаланиб, ўзларини кўрсата олишгани ёқимли. Бу ёш футболчиларнинг келгуси мавсумда янада ривожланишларини кузатиб бораман.

Ушбу клубда ишлаш учун берилган имконият учун «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва хўжайинларига миннатдорчилик билдираман.

Клубнинг ҳар бир ходими — илмий-спорт гуруҳи, тиббиёт штаби, кир ювиш ва формаларга жавобгар шахслар, клуб маъмурияти, матбуот хизмати бошлиғи, менежерлар жамоаси, академия ходимлари, футбол майдон мутахассислари, озиқ-оқват таъминоти, «Олд Траффорд» стадиони ва клубнинг Кэррингтондаги базасига, мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. 25 йил давомида ҳеч бир жамоада мени бундай қўллаб-қувватлашмаган эди.
Шунингдек, «МЮ»нинг ажойиб ишқибозларига миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг яхши мухлислар», – дейди Луи ван Гал.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar