Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.05.2016

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 137
Фотогалерея: Афсона шарафига…

Дунё харитасида буюк спортчилар, хусусан, футболчилар номи билан аталган кўплаб кўчалар, истироҳат боғлари, хиёбонлар бор. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, зеро ўйинчилар ўз муваффақиятлари эвазига муайян бир ҳудуднинг довруғ қозонишига замин яратишади. Мана, Лестер мэри ҳам «тулкилар»нинг чемпионлигидан сўнг шаҳар архитектурасида клуб номини муҳрлашга қарор қилди. Тўғри, баъзан машҳур футболчи ва мураббийларнинг номларини ноодатий буюмлар ёки маҳсулотларда ҳам кўриш мумкин. Қуйида келтириладиган маълумотлар айнан шу ҳақда.

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогбанинг биринчи клуби - «Леваллуа» Париж чеккасидаги стадионга афсонавий футболчининг номини берган - «Стад Дидье Дрогба».

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Жанубий Кореяда «МЮ»нинг собиқ футболчиси Пак Жи Сун номи билан аталувчи йўл бор. Ушбу ўйинчи тиззасидаги жароҳати туфайли 2013|2014 йиллар мавсумида бутсасини михга илишга мажбур бўлганди.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Афсонавий Жорж Бестнинг исм-шарифи Белфастдаги аэропорт номи билан боғланган. Жаҳон футболи тарихидаги энг буюк футболчилардан бири айнан шу шаҳарда туғилган.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Парижда сайр қилаётганда қорнингиз очиб қолса, бемалол «Ле Златан Бургер»га ташриф буюришингиз мумкин. Ушбу тамаддихона 2013 йилдан буён «ПСЖ»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович номи остида фаолият юритмоқда.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Ўтган йилнинг декабрь ойида Саранскдаги ҳайвонот боғида янги туғилган пумаларга ЖЧ-2018нинг Россияда ўтказилиши муносабати билан ажойиб исм қўйишди - Месси, Суарес ва Неймар.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

«Вест Хэм» ҳужумчиси Эммануэль Эменике Нигерияда шу қадар машҳурки, унинг қадрдон шаҳри Лагосдаги кўчаларнинг бирига футболчининг номи берилган. Албатта, бунга осонликча эришмаган: дастлаб у 500 млн. найр (1,78 млн. фунт) эвазига хонадон сотиб олди.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

2010 йили голландиялик астрономлар диаметри 9 километрли астероидга марҳум Йохан Круифф­нинг номини беришганди. Ушбу самовий жисм қуёш атрофини 5 йил 3 ой 18 кунда айланиб чиқади.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Суратда кўриб турганингиз шунчаки галактика эмас. Бу галактикага Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг номи берилган. Эндиликда у CR7 деб аталмоқда. Мана сизга ҳақиқий «галактико».

Фотогалерея: Афсона шарафига…

«Паненка» футболдаги энг ноёб зарбалардан бири саналади. Бу услуб ўз вақтида собиқ Чехословакия термаси сафида тўп сурган Антонин Паненка номи билан аталади. Ушбу ўйинчи Евро-1976 турнирида Ғарбий Германия дарвозасини пенальтидан ноодатий тарзда ишғол қилганди.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Жозе Моуриньо­ни ҳамма ҳам яхши кўравермайди. Аммо унинг қадрдон шаҳри Сетубала аҳолиси ҳар куни 2013 йилдан буён «Беназир»­нинг номи билан аталувчи кўчадан ўтишади.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Тарихдаги энг осон топилган миллионлар эгаси Стивен Жеррард ҳисобланади. 2008 йили Дубайдаги уйларнинг бирига англиялик футболчининг номи берилган. Бонус сифатида «Ливерпуль» афсонасига БААнинг йирик шаҳрида қад ростлаган, нархи 1,2 миллион фунт бўлган хонадон берилган.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

«Ньюкасл» афсонаси Жеки Милберн катта саҳнага Алан Ширер чиқишидан аввал клубнинг энг яхши тўпурари бўлган. 1991 йили классик локомотивлардан бирига айнан Милберннинг номи берилган.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

2007 йили астероидлардан бири «Арсенал» устози Арсен Венгер номи билан атала бошланди. Бу ғоя «тўпчилар»нинг ашаддий ишқибози, астроном Иэн Гриффиндан чиққан.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

2013 йили Езоло шаҳридаги кўчаларнинг бирига Алессандро Дель Пьеронинг номи берилди.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

Блэкбернда Алан Ширер номи берилган кўча бор. Аммо мухлисларга «Ньюкасл»нинг собиқ ҳужумчиси шарафига аталган Уммондаги кўча кўпроқ ёқади.

Фотогалерея: Афсона шарафига…

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar