Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.05.2016

“Насаф” футболчилари мухлислар клуби фаоллари билан учрашишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 73
“Насаф” футболчилари мухлислар клуби фаоллари билан учрашишди

Бугун куннинг иккинчи ярмида бир гуруҳ “Насаф” футбол клуби фаол мухлислари жамоа қароргоҳига ташриф буюришди. Қароргоҳда фаол мухлислар жамоа футболчилари ва мураббийлар билан учрашиб дилдан суҳбат қуришди.

Мухлисларни “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар ва футболчилар илиқ кутиб олишди.

Учрашувда шунингдек мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Футболчилар ва мураббийлар билан эсдаликка расмларга тушишди. Шундан кейин футболчилар мухлислар олдида ҳурмат учун саф тортишди. Футболчиларга қарата клубнинг кўп йиллик фаол мухлисларидан Илҳом ака Саломов, Салоҳиддин ака Самадов, Ўктам Узоқов ва Зиёдулла Сафаровлар ўз тилакларини билдиришди. Жумладан, “Йигитлар аввало кўрсатаётган ўйинларингиз учун сизларга ўз ташаккуримизни билдирамиз. Шуни билингки, биз доимо сиз билан биргамиз, сизларни доимо қизғин қўллаб-қувватлаймиз, сизлар ҳар қандай мақтовга лойиқсиз. Бу йилги мавсумда чемпион бўлишларингизга қаттиқ ишонамиз. Сизлар бунга лойиқсизлар. Устозларингиз Рўзиқул Бердиевдан ўз ишига бўлган муҳаббатни, меҳнатсеварликни, жамоага бўлган содиқликни ўрганинг ва ўрнак олинг ана шунда халқ севган инсонга айланасиз, асло кам бўлманг. Олға йигитлар!”, - каби тилак сўзлар айтилди.

Шундан сўнг мухлислар футболчиларнинг машғулотларини томоша қилишди. Футболчилар эса кўтаринки руҳда ва яхши кайфият билан хушчақчақ ҳолда машғулотларини ўтказишди.

Ўзаро учрашувдан сўнг футболчилар ва мураббийлар номидан Рўзиқул Саъдуллаевич ташриф буюрганларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar