Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.05.2016

Англия кубоги, финал. «МЮ» қўшимча бўлимларда ғалабани ўз томонида оғдирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 55
Англия кубоги, финал. «МЮ» қўшимча бўлимларда ғалабани ўз томонида оғдирди

"Манчестер Юнайтед" Англия кубоги финал учрашувининг қўшимча бўлимларида ғалаба қозониб, мавсумдаги ягона совринини қўлга киритди. Ваҳоланки, «Кристал Пэлас» бугун ғалаба қозониши ҳам мумкин эди...

Ўйин давомида Луи ван Гал шогирдлари устунликка эришишди. Жумладан, манкунианликларнинг биттадан зарбалари дарвоза тўсини ва устунига тегиб қайтди. Шунга қарамай, ҳисобни Алан Пардю шогирдлари очишди. Бурчакдан етказилган узатмани Феллайни бош билан тўпни қайтарди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди. Панчеон чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас "МЮ" ҳисобни тенглаштирди. Руни бир нечта ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва ўнг томондан узатма берди. Феллайни тўпни кўкраги билан қайтарди. Мата эса тўпни ерга туширмасдан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча бўлимлар тенг курашлар остида кечди. "Юнайтед" ҳимоячиси Смоллинг иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Шундай бўлса-да, омад "МЮ" томонида бўлди. Баҳснинг 111-дақиқасида Валенсия ўнг қанотда Панчеондан ўтиб кетди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Дилейни қайтарган тўпни Линганд эса 15 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Тўп унинг оёғига яхши "ўтирди".

Қолган дақиқаларда манчестерликлар ҳисобни ушлаб қолишди ва мавсумдаги илк совринни қўлга киритишди. Бу "Манчестер Юнайтед" тарихидаги 12-Англия кубоги бўлди.
Англия кубоги, финал
КРИСТАЛ ПЭЛАС — МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - 1:2. Асосий вақт - 1:1. Қўшимча бўлим - 0:1.
Голлар: 1:0 – 78 Панчон, 1:1 – 81 Мата, 1:2 – 110 Лингард.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн (Мариаппа, 90), Суаре, Уорд, Дилэйни, Единак, Кабай (Панчон, 72), Макартур, Заа, Болази, Уикхэм (Гэйл, 86).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Рохо (Дармиан, 66), Валенсия, Мата (Лингард, 90), Кэррик, Феллайни, Марсьяль, Руни, Рэшфорд (Янг, 72).
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (18), Рохо (40), Мата (45), Дэнн (47), Дилэйни (62), Руни (87), Феллайни (101), Макартур (108), Лингард (111).
Четлатиш: Смоллинг (105).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar