Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.05.2016

Кубок финалларига марҳамат!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 104
Кубок финалларига марҳамат!

Ўтган ҳафтада Европада «Кучли бешлик» чемпионатлари ўз якунига етиб, чемпион жамоалар номи маълум бўлди. Жорий ҳафтада эса Англия, Испания, Италия ва Германияда мамлакат кубогининг ҳал қилувчи қарама-қаршиликлари ўтказилади. Демак, дам олиш кунлари «Эрудит Спорт» қуйидаги тўрт финал «жанг»ларини томоша қилишни тавсия этади.

АНГЛИЯ КУБОГИ ФИНАЛИ: ВАН ГАЛ СОВРИН ОЛАДИМИ?

Шанба кунги финал учрашувларининг дастлабкиси Англияда ўтказилиб, барчанинг эътибори Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионига қаратилади. Дунёдаги энг қадимий мусобақа саналмиш Англия Кубоги финалига «Манчестер Юнайтед» ва «Кристалл Пэлас» клублари етиб келишган. «МЮ» Англия Премьер-Лигасида бешинчи ўринда қолиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан мосуво бўлгач, «Қизил иблислар» устози Луи ван Галга нисбатан мухлислар ва ОАВ босими янада кучайди. Голландиялик мутахассиснинг шартномаси якунланишига яна бир йил бўлса-да, «Файласуф»нинг тез орада Манчестерни тарк этиши деярли ойдинлашган. Шу боис кубок финали биринчи навбатда ван Гал учун «МЮ»ни ҳеч бўлмаса битта соврин билан тарк этиши учун яхши имкониятдир. Бироқ бунга эришиш осон бўлмайди. Алан Пардью бошчилигидаги «чақилмас ёнғоқ» жамоа «Кристалл Пэлас» бежизга финалга қадар етиб келмаган. Шунингдек, омадсиз мавсумдан кейин «МЮ»нинг айрим футболчиларига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкинлиги инобатга олинса, ҳар икки жамоа ҳам бор куч ва имкониятини ишга солиши аниқ.

Англия Кубоги. Финал.

Лондон. «Уэмбли» стадиони.

21 май (шанба), 21:30

«МЮ» – «КРИСТАЛ ПЭЛАС»

ИСПАНИЯ КУБОГИ ФИНАЛИ: «БАРСЕЛОНА» «ДУБЛ»ГА ЭРИШАДИМИ?

Якунланган ҳафтада Испания чемпионлигини қўлга киритган «Барселона» клуби жорий ҳафтада кетма-кет иккинчи соврин соҳибига айланиши мумкин. Луис Энрике шогирдлари шанба куни Испания Кубоги финали доирасида Унай Эмери қўл остидаги «Севилья»га қарши саф тортишади. Андалусияликлар Европа Лигаси финалидаги «Ливерпул»га қарши оғир учрашувдан уч кун ўтиб, кимсан, «Барселона» билан Қирол Кубоги учун кураш олиб боришлари осон бўлмайди. Кўрамиз, «Барса» Мадриддаги «Висенте Кальдерон» аренасида «дубл»га эриша олармикан?

Испания Кубоги. Финал.

Мадрид. «Висенте Кальдерон» стадиони.

22 май (23 майга ўтар кечаси), 00:30

«БАРСЕЛОНА» — «СЕВИЛЬЯ»

ГЕРМАНИЯ КУБОГИ ФИНАЛИ: ГВАРДИОЛАНИНГ ХАЙРЛАШУВ ЎЙИНИ

Бир ҳафта олдин Германия чемпионлигини тантана қилган «Бавария» энди кубокдаги чемпионликни нишонлаши мумкин. Агар бунга азалий рақиб «Боруссия» «розилик» берса? Дортмундликлар ҳам мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган бўлса-да, Бундеслигада «Бавария»дан 10 очко кам жамғариб 2-ўринда қолишди. Бу сафарги ҳал қилувчи қарама-қаршиликда Дортмунд клуби Мюнхен жамоасига жиддий қаршилик кўрсатиши аниқ. Гвардиоланинг «Бавария»даги сўнгги ўйини бўлмиш ушбу финалда испаниялик мутахассис мухлислар билан қай тақлид хайрлашишига гувоҳ бўлиш мумкин.

Германия Кубоги. Финал.

Берлин. «Олимпия» стадиони.

21 май (шанба), 23:00

«БАВАРИЯ» – «БОРУССИЯ Д»

ИТАЛИЯ КУБОГИ ФИНАЛИ: АЗАЛИЙ РАҚИБЛАР «ЖАНГИ»

Апеннин оролларида «Италия дербиси» дея ном олган азалий тўқнашув – «Ювентус» — «Милан» қарама-қаршилиги мамлакат кубоги финали доирасида кузатилади. Шанба куни пойтахт Римдаги муҳташам «Олимпиа» ўйингоҳида рўбарў келувчи ушбу жамоалар ўйини шиддат ва муросасизлик ваъда қилмоқда. Туринликлар амалдаги чемпион сифатида майдонга тушишса, «Милан» навбатдаги «инқирозли» мавсумни хуш кайфиятда якунлаш имконига эга. Шундай экан, итальянча футбол тарафдорлари бу «классик» баҳсни ўтказиб юборишга ҳаққи йўқ.

Италия Кубоги. Финал.

Рим. «Олимпиа» стадиони.

21 май (шанба), 23:45

«ЮВЕНТУС» — «МИЛАН»

Жорий ҳафтадаги ушбу тўртта финал «жанги» Евро-2016 учрашувлари бошлангунигача сизга катта завқ ва мунозара учун мавзу бўла олади. «Превью» рукни эса Еврофутбол якунида бир ҳафталик «таътил»га чиқиб, икки ҳафтадан кейин янгича ёндашув билан Евро-2016 ва Копа Америка-2016 да кечадиган «юлдузлар жанг»и ҳақида батафсил маълумот беради. Бизни кузатишда давом этинг!

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar