Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.05.2016

"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижон билан куч синашишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 141
"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижон билан куч синашишди

Ўзбекистон кубоги ўйинлари сабабли Ёшлар биринчилигида кичик танаффус юзага келгани муносабати бугун "Навбаҳор" ёшлари 1995-1996 йилги футболчиларидан ташкил топган Андижон терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди.

Уйчи туманидаги "Пахтакор" ўйингоҳида ўтказилган ўйин футболчиларимиз устунлигида ўтди. Унда жамоамиз фойдасига 5:0 ҳисобида ғалаб қозонди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, "ёш навбаҳорчилар" сафида Санжар Асқаралиев ва Ғайрат Жўраевларни инобатга олмаганда асосан 16-17 ёшли футболчилар майдонга туширилди. Биринчи бўлимда Дурбек Умаралиев шогирдлари рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишди. Ўйинда ҳисобни жарохатидан фориғ бўлиб жисмоний холатини тиклаб бораётган ярим ҳимоячимиз Ғайрат Жўраев очишга муваффақ бўлди. Ёшларимизнинг иккинчи голини Иброҳим Исмоилов киритди. Исмоиловга тўпни Ғайрат Жўраев етказганини қўшимча қилиш лозим. Беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам ёшларимиз ҳужумларга бой футбол намойиш этишди. Дониёр Инамов ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлади. Ушбу ўйинда мураббийлар футбол мактабларида ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган ўйинчиларни синовдан ўтказишга қарор қилишди. Берилган имконият ўзини оқлади дейиш мумкин. Исмоил Абдураимов ҳисобни янада йириклаштиршни уддалаганидан сўнг захирадан майдонга тушган 16 ёшли келажаги порлоқ футболчимиздан бири Абдулазиз Жалилов хал қилувчи бешинчи тўпни ўз номига гол ёздириб қўйди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Мирзохид Маматханов, Хожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Азиз Мамазоитов, Тошпўлат Неъматов, Санжар Асқаралиев, Бекзод Турсунов, Акбарали Холдоров, Дониёр Инамов, Иброҳим Исмоилов, Ғайрат Жўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Эргашев, Абдурауф Ғуломов, Бобур Раҳмонов, Ислом Абдуқодиров, Абдулазиз Жалилов, Исмоил, Раҳматулла.
Голлар: Ғайрат Жўраев, Иброҳим Исмоилов, Дониёр Инамов, Исмоил Абдураимов, Абдулазиз Жалилов.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar